Usmon Azim
Усмон Азим (асл исм-шарифи: Азимов Усмонқул; 1950-йил 13-август; Бойсун тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (2000), драматург. Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—1989), Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1989—1990). Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида сектор мудири, етакчи консултант, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси (1991—1994). 2003-йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида адабий эмакдошдир.
| Усмон Азим | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Азимов Усмонқул 1950-йил 13-август Бойсун тумани, Ўзбекистон |
| Касби |
|
| Фуқаролиги |
|
| Алма матер | Ўзбекистон миллий университети |
| Шоҳ асари |
"Инсонни тушуниш" (1979) "Уйғониш азоби" (1991) „Ғусса“ (1994) "Куз" (2001) |
| Мукофотлари |
|
| Турмуш ўртоғи | Раъно Азимова |
| Болалари | Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна |
Ҳаёт ва ижод йўли
Усмон Азим 1950-йилда Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг Газа қишлоғида туғилган. Тумандаги биринчи мактабни тамомлаган. 1972-йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетида таълим олган. Усмон Азим республика радиосида муҳаррир, катта муҳаррир ва бош муҳаррир ўринбосари (1976—1989), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида масъул котиб (1989—1990) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти девонида сектор мудири, етакчи консултант, Биринчи президентнинг Давлат маслаҳатчиси (1991—1994) каби лавозимларда фаолият олиб борган. 2003-йилдан эса Ўзбек миллий академик драма театрида адабий эмакдош сифатида фаолият бошлаган[1].
Илк китоби — „Инсонни тушуниш“ (1978). Шундан сўнг шоирнинг „Ҳолат“ (1979), „Оқибат“ (1980), „Кўзгу“ (1983), „Сурат парчалари“ (1985), „Дарс“ (1985), „Иккинчи апрел“ (1987), „Бахшиёна“ (1989), „Ғаройиб аждарҳо“ (1990), „Уйғониш азоби“ (1991), „Ғусса“ (1994), „Узун тун“ (1994), „Бор эканда, йўқ экан“ (1995), „Сайланма“ (1995), „Куз“ (2001) каби шеърий ва „Жоду“ (2003) „Адибнинг умри“ (2010), „Сўнгсўзлар“ (2020) насрий тўпламлари; наср ва назмдан иборат „Коллаж“ (2018) насрий тўпламлари нашр этилган. Дастлабки шеърларида инсоннинг давр ва жамият ҳаётидаги ўрнини тушунишга, даврнинг оғриқли масалаларига эътибор қаратди ва шу жараёнда минбар шеърияти унсурларидан фойдаланган. Шунингдек, ўн икки жилдли сайланма асарларининг саккиз китоби ҳам нашрдан чиқган[2].
Усмон Азим „Бахтли бўлайлик“, „Ҳужжатли филм учун сюжет“, „Баҳодир ва Малика“ сингари радиопесалар ёзган. У ана шу тажрибадан фойдаланиб, 90-йилларда драматургия билан жиддий шуғулланди ва „Бир қадам йўл“, „Кундузсиз кечалар“, „Бозор“ (1997), „Алпомишнинг қайтиши“ (1998), „Жазава“ (2000), „Бахт қуши“ (2002), „Ўтган замон ҳангомалари“ (2003) песаларини ёзди. Бу песаларнинг аксари Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирилган. Усмон Азим бу песаларда саҳна қонуниятларини яхши ҳис этувчи, драматург сифатида намоён бўлди. Айни пайтда у ҳам тарихий, ҳам психологик драмалар, ҳам оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари асосида замонавий саҳна асарларини ярата олиш истеъдодини намойиш этди[3].
Усмон Азим, шунингдек, кинодраматургияда ҳам қалам тебратиб, „Алишер Навоий“ киноқиссаси (1990), „Алпомиш“ кинодостони (1997), „Севги“ (1998, шу номли ҳикоя асосида) ва 2 серияли „Алпомиш“ (2000) филмларининг ссенарийсига муаллифлик қилган. Пол Элюар, В. Вациетис, Ҳ. Доғларжа, А. Вознесенский, Ю. Марсинкявичюс ва бошқа шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган[4].
Шеърлари инглиз, франсуз, немис, поляк, македон, турк, рус, грузин, эстон, литва, тожик, қозоқ ва қирғиз тилларида нашр этилган. Кўплаб шеърларига мусиқа басталанган. Усмон Азим уч мингга яқин шеърий асарлар муаллифи. У шеърий мактаб яратган камдан-кам шоирлардан биридир. Унинг асарлари замонавий ўзбек поэзияси ва драмутгиясининг савиясини белгиловчи мавқега эга[5][6].
Усмон Азим Грузиянинг Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган (1982). „Дўстлик“ ордени (1998) билан мукофотланган[7]. 2026-йил 28-майда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[8].
Оиласи
- Турмуш ўртоғи – Раъно Азимова
- Қудаси – Муҳаммадали Абдуқундузов, актёр.
- Ўғли – Улуғбек Азимов, иқтисодчи (2023 йили вафот этган)
- Қизи – Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби[9].
- Қизи – Саидалиева Шодия Усмонқуловна, тарихчи.
Манбалар
- ↑ „Усмон Азим“ (2015-йил 1-феврал). 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Усмон АЗИМ. ЙУРАГИМДА СУКУТИМДАН СЎЗЛАР МЎЛ…“ (2020-йил 18-август). 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Усмон Азим (1950)“ (2017-йил 20-ноябр). 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Усмон Азим“ (2018-йил 4-июн). 2023-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ Усмон Азим. Куз. Т.: Адабиёт ва санъат, 2001.
- ↑ Усмон Азим. Сайланма. Т.: „Шарқ“, 1995.
- ↑ „Президент Мустақиллик байрами арафасида ижтимоий соҳадан 166 кишини мукофотлади (рўйхат)“ (2020-йил 27-август). 2021-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
- ↑ „Рубрика: Назокат Азим (1975)“ (2014-йил 4-феврал). 2022-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-март.