Uygʻurlar

Уйғурлар – Хитой босқини остида қолган турк халқларидан, ХХРдаги Шарқий Туркистон туб жой аҳолиси, сони 13.5 миллион. Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистонда яшайди. Туркий тилларнинг уйғур лаҳжасида гаплашади. Диндорлари, асосан, сунний мусулмонлар. Япон (Ютянхенг), франсуз (Клапрот) олимлари фикрича, „уйғур“ атамаси милоддан аввал ИИИ—ИИ асрлардан маълум. У. этногенези Хитой манбаларида 4—5 минг йил аввал тилга олинган „ди“(Турк)ларнинг „чиди“(қизил ди – жанубий турк) га бориб тақалади. Хитойнинг шимолида мавжуд бўлган Чиди давлати мил. ав. 594 йил Сзин (Жин) хонлиги томонидан тугатилгач, чидилар шим.га кетишга мажбур бўлишган. У. ҳун қабилавий иттифоқи (мил. ав. ИИИ аср – мил. ИИИ—ИВ асрлар)да муҳим рол ўйнаганлар. Мил. В—ВИИИ асрларда У. Жужан(Авар) хонлиги, кейинчалик Турк хоқонлиги таркибига кирган. ВИИ асрга қадар Уйғурлар таркибида ёғлиқор (хон авлоди), қутурғур, турламвейбур, буқосқир, овчағ, хазарқасар, хўғурсу, яғмо, аёвир каби 9 қабила мавжуд бўлган. Кейинчалик уларга Сирдарёнинг юқори қисми (Ясси дарёси) бўйида яшаган адиз қабиласи қўшилиши билан 10 уйғур иттифоқи шаклланган. ВИИ—ИХ асрдаги манбаларда 15 уйғур қабила уюшмаси [баку, ҳун, байирғу, тунгро, сижие, чибни, изгил(сиже), басмил (башими), қарлуқ (гелулу), сир, тардуш, тува, қувурқон, барсук, қирғиз] қайд этилган.
| Уйғурлар ئۇيغۇر | ||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| [[Файл: | ||||||||||||||||||||||||||
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||||||||||||||||
|
тахминан 13 миллион | ||||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||||||||||||||||
|
Уйғур тили | ||||||||||||||||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||||||||||||||||
| Ислом | ||||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||||||||||||||||
| Тожиклар, Ўзбеклар |
Қадимда Уйғурларнинг аксарияти деҳқончилик билан шуғулланиб, ўтроқ ҳаёт кечирган. Шу сабабли уларда қабила уруғдошлик муносабатлари йўқолиб, яшаган жойлари номи билан аталиб келган. Уйғурларнинг тоғли ҳудудлардаги ва чорвачилик билан шуғулланган қисми кўчманчи ҳаётга мослашган. Улар 646-йил Шарқий Турк хоқонлиги ҳудудида Уйғур хонлигини тиклаган. Уйғур Ўрхун хоқонлиги (Уйғур хоқонлиги) даврида (744—840) унинг барча фуқаролари „Уйғур“ деб, ИХ асрда Уйғурларнинг Идиқут (Турфон) давлати Хитой манбаларида „Кужу хонлиги“ деб номланган. ХИ асрда унинг ҳудуди ғарбда Кучар шаҳридан Буюк Хитой деворигача чўзилган бўлиб, араб манбаларида „билод Уйғур“ ёки „Юғур“(алМарвазий) деб қайд этилган.
Уйғурлар мамлакати қадимий маданият ўчоқларидан ҳисобланади, бу ҳудудда кўплаб қадимий давлатлар, шаҳарлар мавжуд бўлган. Уйғурлар қадимдан турли ёзувлардан (26 та) фойдаланган. Улар В—ВИ асрлардан бошлаб махсус уйғур ёзуви ишлата бошлашган. Қадимий уйғур мусиқа санъати Хитой мусиқасига катта таъсир кўрсатган. Уйғур халқи мусиқасининг гавҳари бўлган 12 мақом ХВИ асрда Омоннисохон томонидан тартибга солинган. У. ҳаётида тош, суяк, кумуш, мис ва темирдан турли зебзийнат буюмлари ясаш ривожланган. Улар қадимдан жун, ипак, пахтадан махсус дастгоҳларда мато тўқишган. Мил. бошларида (ИИИ аср) улар томонидан ишлаб чиқарилган қоғоз, археологик қазишмалар натижасида топилган қоғоз нусхаларининг энг қад.си ҳисобланади.
Уйғурлар – Марказий Осиёдаги қадимги туркийзабон халқларнинг бири ҳисобланади. Хитойнинг Шинжон уйғур автаном раёнининг туб халқи. Шу билан бирга Қозоғистонда, Қирғизистонда, Ўзбекистонда ва Яқин Шарқ мамлакатларида яшашади. Умумий сони 8,5 миллион киши. (2001). Уйғур- Марказий Осиёдаги қадимги туркийзабон халқларнинг бири ҳисобланади. Ҳозирги ХХР, Шинжон уйғур автаном. раёнининг туб халқи. Тили – туркий тилининг жануб. – шарқ гуруҳига киради. 15 асрларда Жетисувга маълум миқдори кўчирилган Уйғурларни таранчи (деҳқон)деб атаган.
Уйғур хоқонлиги

Уйғур хоқонлиги (745—840) – Марказий Осиёнинг шарқида туркий тилли қабилалар барпо этган ўрта асрлик мамлакат. Селенга, Ўрхон, Тўла дарёларининг жоқасига жойлашган. 8 асрнинг бошланишида яглакар уруғи бошлаган тўққиз-ўғиз қабилалар иттифоқи Шарқий турк ҳоқонлигига қарши ўз мустақилликлари учун жанг қилди. Аста секинлик билан улар бир мамлакат бўлиб ташкил топди. Янги мамлакат Уйғур ҳоқонлиги деб аталди. 744-йили Шарқий турк ҳоқонлигининг лашкарлари устидан ғалаба қозонган улар сиёсий ва мудофа кучларини илк бор ўз қармоғига олди. Шарқий турк ҳоқонлигининг ўрнига янги мамлакат – Уйғур ҳоқонлиги ташкил топди. Унинг пойтахти – Орхон дарёси ёқасидаги Қорабаласағун шаҳри бўлди. Илк ҳоқони Пейло (746) бўлди. Унинҳ даврида мамлакат ҳудуди Олтой тоғларидан Катта Хинганга, Саян қирғоқларидан жанубда Гоби чўлигача кенгайди. Пейло вафотидан кейин унинг ўғли Мўйиншўр тахтга ўтирди (746—759). У янада мамлакатни кенгайтириб, Марказий Осиё билан ва Хитой билан алоқа ўрнатти. Мўйиншўр Тивани ўз таркибига қўшиб олди. Уйғур ҳоқонлиги шу даражада кучайдики 757 йили Хитойда Суғдлик Ан Лу-шан бошчилигидаги исёнчилар исёнга чиққанида Хитой императори Мўйиншўрдан мадад сўради. Уйғур ҳоқонлиги туркийзабон кўчманчи қабилаларнинг иттифоқи натижасида ташкил топган ўрта асрлик мамлакат бўлди. Бош мансаб ҳоқоннинг қўлида бўлди. Аҳолиси асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланди. Шаҳар, қўрғон, қишлоқ барпо этиш ривожланди. Кулолчилик эса ривожлана бошлади. Сирия алифбоси асосида уйғур алифбоси ташкил топди. Уйғурларнинг маълум миқдори буддизм динига мансуб бўлса, 8 асрнинг охирларида манихей динига кўча бошлади. Айтиш жоизки, халқнинг асосий қисми тангрига сиғинди. Уйғур задагонларининг ўзаро курашишлари ва қабилаларнинг исёнга кўп чиқиши натижасида 8 асрнинг охирларида ҳоқонлик заифлашди. Охири 840-йили Энисой қирғизларининг босқинчилигидан ҳоқонлик батомом қулади. Уйғурларнинг Олтой билан Тарбағатой орасидаги Қарлуқ ҳоқонлигига қочди. Қолгани Шарқий Туркистон билан Гансу ҳудудидан бошпана топди. Уйғур ҳоқонлиги юз йилга яқин Хитойнинг Марказий Осиёга ўтишига тўсиқ бўлди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |


