Valentin Sinichenko
Валентин Эммануилович Синиченко (1914.15.2, Одесса 1976.29.6, Тошкент) — кино рассоми, Ўзбекистон халқ рассоми (1965). Одесса рассомлик институтининг тасвирий санъат студиясини тугатган (1937). 1941-йилдан Тошкентда. Тошкент киностудияси (1958-йилдан „Ўзбекфилм“)да рассом, постановкачирассом, бош рассом (1964—76). С.нинг дастлабки мустақил иши — „Қутлуғ қон“ филми (1956). Кино и.ч. техникасини мукаммал эгаллаган С. замон, давр руҳини ҳамда воқеаҳодисаларнинг таъсирчанлигини ошириш, режиссёр мақсадини кадрда аниқ ифода этиш, ҳаётий муҳитни кўламли, ишонарли тузиш имконига эга бўлган: „Фурқат“ (1959), „Самолётлар куна олмади“ (1963), „Фидойи“ (1966), „Икки дил достони“ (1966), „Генерал Раҳимов“ (1968), „Фалокат оёқ остида“ (1971), „Икки солдат ҳақида қисса“ (1976) ва бошқа Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).
| Валентин Синиченко |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |