Ван Чуанфу (хитойча: 王传福) – хитойлик кимёгар, миллиардер тадбиркор, БЙД компанияси асосчиси, раиси ва бош директори.

Ван Чуанфу
хитойча: 王传福

2023-йилда
Таваллуди 1966-йил 8-апрел (1966-04-08) (60 ёш)
Таълими Марказий-жанубий саноат университети
Пекин рангли металлар умумий тадқиқот институти
Касби кимёгар, тадбиркор

Биография

Ван Анхой провинсиясининг Увей округида камбағал фермерлар оиласида туғилган. Ўрта мактабда ўқиб юрганида, ота-онаси вафот этгани учун унинг тарбияси билан акаси ва опаси шуғулланган[1].

Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у ўша пайтдаги Марказий-жанубий саноат университетида (ҳозирги Марказий-жанубий университет) металлургия физик кимёси бўйича таҳсил олди ва 1987-йилда у ерни тамомлади. 1990-йилда Пекин рангли металлар умумий тадқиқот институтида магистр даражасини олди[2].

Фаолияти

У бир неча йил ҳукумат томонидан ҳомийлик қилинган тадқиқотчи сифатида ишлади, лекин 1995-йилда хусусий секторга кириб, Шенжендан ташқарида ўзининг БЙД компаниясига асос солди[3]. 2009-йил бошида унинг бойлиги 3,4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, Ҳурун Репортнинг 2014-йилги Глобал бойлар рўйхатида 408-ўринни эгаллаган эди[4]. 2009-йил охирида унинг бойлиги 5,1 миллиард долларга ўсди ва Ҳурун Репортда Хитойнинг энг бой одами деб топилди. Бу, асосан, 2008-йилда Беркшире Ҳатҳаwайнинг 225 миллион янги аксияларини сотиб олганидан кейин унинг компанияси қийматининг беш баравар ошиши билан боғлиқ эди[5].

2021-йил ноябр ойида Форбес Ваннинг бойлиги 23,5 миллиард долларга ошгани ва уни Хитойнинг 14-энг бой одамига айлантиргани ҳақида хабар берди, бу БЙД аксиялари нархининг ўтган йилга нисбатан икки баравар ошиши билан боғлиқ[6].

Сиёсат

Ван Хитой Коммунистик партиясининг аъзоси ва Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишида делегат сифатида қатнашади[7][8][9].

Шахсий ҳаёти

Ван оилали ва Шенженда яшайди[10].

Манбалар

  1. ↑ Гунтҳер, Марc. „Wаррен Буффетт такес чарге“. Фортуне Афтер (2009-йил 13-апрел). 2009-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-январ.
  2. ↑ „Тҳе Старс оф Асиа: Wанг Чуанфу“. БусинессWеэк (2003-йил 9-июн). 2024-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-апрел.
  3. ↑ „Wанг Чуанфу: Буилдинг элеcтриc дреамс ин Чина“. CНН (2009-йил 29-сентябр). 2009-йил 28-августда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Wанг Чуанфу“. Ҳурун. 2017-йил 14-майда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „БЙД'с Wанг Чуанфу Топс Чина Рич Лист Афтер Буффетт Баcкинг“. Блоомберг (2009-йил 29-сентябр).
  6. ↑ Фланнерй. „Стоcк, Салес Сурге Лифц Wеалтҳ Оф Чина ЭВ Макер БЙД'с CЕО“ (эн). Форбес. 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ Ҳе. „А УС травел бан wоулд бар Чина'с топ биллионаире энтрепренеурс фром Америcа“ (эн). CНН (2020-йил 17-июл). 2021-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Хиа, Жун; Яо, Фиона Кун; Йин, Хиаоли; Wанг, Хинран; Лин, Зҳоую (2023-12-27) "Ҳоw До Политиcал анд Нонполитиcал Тиэс Аффеcт Cорпорате Регулаторй Партиcипатион? А Регулаторй Cаптуре Перспеcтиве" (эн) Бусинесс & Соcиэтй дои:10.1177/00076503231219687 ИССН 0007-6503. 
  9. ↑ Брендан, Сcотт. „Тҳе Помп анд Политиcс оф Чина'с Аннуал Cонгресс“ (эн). Блоомберг Неwс (2017-йил 7-март). 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ „Форбес профиле: Wанг Чуанфу“. Форбес. 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган.