Ventilyatsiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Вентиляция (лотинча: вентилатио — „шамоллатиш“) — хоналарнинг ҳавосини алмаштириб туриш, ҳамда бу ишни амалга оширадиган қурилмалар мажмуи. Шахталар, саноат корхоналари, турар жой бинолари, жамоат уйлари ҳавосини янгилаш учун қўлланади. Биноларнинг ҳавоси вақт ўтиши билан физик ва кимёвий жиҳатдан салбий томонга ўзгаради, чунки одам териси, нафас аъзолари орқали, ускуналарнинг ишлаш жараёнлари ва бошқа йўллар туфайли ташқи муҳитга иссиқлик, сув буғлари, карбонат ангидрид ва қўланса ҳидли моддалар (тер, органик моддаларнинг бузилиш маҳсулотлари ва б.) ажралади. Маълумки, катта ёшдаги одам нормал (20°) температурада ташқи муҳитга 1 соатда 22—40 л карбонат ангидрид, 100—200 ккал иссиқлик ва 50 г сув буғи чиқаради. Ёпиқ хоналар ҳавоси ўзгарганда организмдаги баъзи жараёнлар бузилиб, киши димиқиб қолади. Баъзи саноат корхоналаридан чиқадиган бадбўй ҳид ва кимёвий моддалардан ифлосланган ҳаво кишиларнинг марказий нерв системаси, юрак-томир системаси, ички аъзолари ва ҳатто мушакларига таъсир этиб, қон босимини оширади, юрак урушини тезлаштиради, ички босимини кўтариб юборади. Кишиларнинг яшаши, ишлаши ва дам олиши учун мўтадил шароит яратишда вентиляция муҳим омил ҳисобланади. Иссиқ минтақали жойларда, шу жумладан Ўрта Осиё ҳудудида вентиляциянинг аҳамияти катта. Шунинг учун, ота-боболаримиз, усталаримиз, қадимий меъморларимиз унга азалдан эътибор бериб келишган. Эшик ва деразанинг юқори қисмига ишланган панжаралар, ошхона, новвойхоналар томидаги очиқ мўрилар вентиляция вазифасини ўтаган.
Вентиляциянинг табиий ва сунъий хиллари бўлади. Табиий вентиляцияда хоналар, дераза ва эшиклар орқали шамоллатилади. Сунъий вентиляцияда махсус қурилмалар (вентилятор ва б.) ишлатилади. Сунъий вентиляция ҳаво ўз ўзидан алмашинадиган (хона ичидаги ва ташқи ҳаво оғирликлари орасидаги фарқ ҳисобига) ва мажбуран (вентилятор ёрдамида) алмаштириладиган хилларга бўлинади. Саноат биноларида зарарли ва портлаш хавфи бўлган газ ҳамда чанглар эжектор ёрдамида чиқариб турилади. Турар жойларда эшик, ром орқали ҳаво доимо алмашиниб туради (табиий вентиляция), ташқи ҳаво температураси хонадаги ҳаво температурасидан қанча кўп фарқ қилса, ҳаво шунчалик яхши алмашинади. Кўп қаватли уйларда хоналар ҳавосини тоза тутиш учун ошхона, ванна, ҳожатхона ҳавоси вентиляция тизими ёрдамида алмаштириб турилади. Вентиляция умумий (ҳамма хоналар марказлашган усулда шамоллатилади) ва маҳаллий (хоналар алоҳида-алоҳида шамоллатилади) хилларга ҳам бўлинади. Театр, кинотеатр, ресторан, мактаб, касалхона ва бошқа жамоат биноларида, асосан, сунъий ва умумий шамоллатиш тизими ишлатилади. Хоналарни вентиляция ёрдамида шамоллатиб туришдан ташқари, уларнинг температураси ва намлигини мўтадиллаб туриш ҳам зарур. Бу тадбир кондиционер ва иситиш тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |