Видео (лотинча: видео — „қарайман“, „кўряпман“) — қўшма сўзлар таркибий қисми бўлиб, ўзи қўшилиб келган сўзларга тасвир элтувчи (видеосигналлар), электр сигналларига алоқадорлик маъноси ифодасини беради. Шунингдек, тасвир узатиш тизими (видеотелефон) да фойдаланиладиган система ва қурилмаларга ҳам алоқадорликни англатади (масалан, видеомагнитофон, видеотелефон).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.