Vikilugʻat
Викилуғат (вики ва луғат сўзларининг бирикмаси) (инглизча: Wиктионарй) — кўп тилли, барча тилдаги барча сўзни ўз ичига олган луғат тузиш мақсадида яратилган лойиҳа. Ҳозир Викилуғатнинг 171 тилдаги бўлими мавжуд. Википедия сингари Викилуғат ҳам Викимедиа Жамғармасининг лойиҳаси бўлиб, кўнгиллилар томонидан яратилади. Викилуғатда ҳар қандай одам янги саҳифа ярата олади, борларини таҳрир қила олади.
![]() | |
| Wеб-манзил | www.wиктионарй.орг |
|---|---|
| Интерwики | wикт: |
| Асосий бўлим | жами 171 тилда |
| уз.wиктионарй.орг | |
| Асос солинган сана | 2002-йил 12-декабр |
| Асосчи | Жиммй Wалес ва Викимедиа жамоаси |
| Мақолалар сони | 22,211,712 |
| Лицензия | эркин |
| Реклама | йўқ |
Викилуғатда типографик чекловлар йўқ. Шунинг учун луғатнинг аксар бўлимларида сўзнинг изоҳи билан бирга унинг бошқа тилларга таржимаси, махсус луғатларда бериладиган қўшимча маълумотлар бор.
Ўзбекча Викилуғат
Ўзбекча Викилуғатга 2005-йил асос солинган. 2014-йилгача ўзбекча бўлим жуда суст ривожланди. Ўша йили Викилуғатга бот ёрдамида 2006–2008-йилларда чоп этилган „Ўзбек тилининг изоҳли луғатида“ берилган 80 000 дан ошиқ сўз қўшилди. Аммо бу ҳаракат расмий рухсациз амалга оширилди. 2015-йил Ўзбекча Викилуғат бош саҳифаси тубдан ўзгартирилди.
2024-йил „WикиСтипендия“ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2022-йил чоп этилган лотин ёзувидаги илк кенг кўламли изоҳли луғат CC БЙ 4.0 эркин лицензияси билан оммалаштирилишига эришилди. Бу ҳолат луғатдаги барча мақолаларни Викилуғатга тўлалигича киритиш учун замин яратди.
Ҳозир Викилуғатнинг ўзбекча бўлимида 160 дан ошиқ тилдан олинган сўзга 115 мингдан ошиқ ўзбекча изоҳ бор. Айни дамда Ўзбекча Викилуғатда 3 нафар администратор фаолият олиб боради.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Викилуғат“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
