Viktor Chjen
Виктор Анатолевич Чжен (1945-йил 10-май, Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР — 2020-йил 13-октабр, Санкт-Петербург, Россия) — совет, ўзбек ва рус иқтисодчиси, шоир, жамоат арбоби, Россия Ёзувчилар уюшмаси ва МАРИС Президиуми аъзоси, „ИП-МАРИС“ биржаси биржа кенгаши раиси, иқтисод фанлари доктори. 200 дан ортиқ китоблар, монографиялар ва илмий ишлар муаллифи. 1990-1994-йилларда —ССР, кейин эса Ўзбекистон Республикаси саноат вазири лавозимларида ишлаган. 1995-йилда Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари (1995-2000), сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси (2000) лавозимларига тайинланган.
Виктор Анатолевич Чжен | |
| Ўзбекистон Республикаси саноат вазири | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1990 – 1994-йиллар | |
| Ҳукумат бошлиғи | Ислом Каримов |
| Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари | |
|
Мансаб даври 1995 – 2000-йиллар | |
| Ҳукумат бошлиғи | Ислом Каримов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
10.05.1945 Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Вафоти |
13.10.2020 Санкт-Петербург, Россия |
| Таълим | Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети |
Таржимаи ҳоли
Виктор Чжен 1945-йил 10-майда Самарқандда туғилган. 1968-йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Совет Армияси сафларида Ленинград ҳарбий округида хизмат қилган. Узоқ вақт ишлаб чиқаришда ишлаб, йирик машинасозлик корхоналарини бошқарган. Номзодлик, кейин эса докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.
1990-йилда Ўзбекистон ССР саноат вазири этиб тайинланган ва бу лавозимда 1994-йилгача ишлаб келган. 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фармони билан Виктор Чжен Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган. 2000-йилда Ўзбекистон Бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинланган.
2001-2014-йиллар давомида „ВАМИ“ ОАЖ илмий-тадқиқот лойиҳа институти бош директори лавозимида ишлаган. 2001-2014-йиллар давомида бўлган даврда Бутунроссия алюминий-магний институтини бошқарган. Виктор Чжен Калифорния халқаро фанлар академиясининг а’зоси, „Шимолий-Ғарбий лойиҳа-муҳандислик компанияси“ директорлар кенгашининг ҳамраиси бўлган. 2020-йил 13-октабрда вафот этган.
Ижодкорлик
Виктор Анатолевич 200 дан ортиқ монографиялар, китоблар ва илмий ишлар муаллифи бўлган. Унинг тарихий ва теологик-фалсафий мавзуларда ёзган „Тасодифий файласуфнинг саёҳатлари“, „Амир Темур“, „Рурикдан Николайгача“, „Онаон“, „Библия ше’рларда“, „Динлар асосчилари“ китоблари алоҳида қизиқиш уйғотади.
Мукофотлари
- Олтин Есенин медали;
- В.С.Пикул номидаги халқаро мукофот;
- М.А.Шолохов номидаги халқаро мукофот;
- М.Ю.Лермонтов номидаги медал;
- „Россиянинг энг яхши қаламлари“ профессионал э’тирофининг журналистик мукофоти.