Вима кадфиз, Кадфиз ИИ (мил. И аср) — Кушон подшолиги шоҳларидан — кушоншоҳ (47—78). Кужула Кадфизнинг ўғли ва вориси. тахминан 30 йил подшолик қилган. В. К. даврида Кушон подшолиги ҳудуди кенгайган, хусусан Ҳиндистоннинг бир қисми қўшиб олинган. В. К. даврида пул ислоҳоти ўтказилган, тангалар олтин ва мисдан зарб қилинган. Олтин тангалар: 1 ди-нор (8 г га яқин), 2 динор, 1/4 динор ва эҳтимол 1/2 динор қиймати билан чиқарилган. В. К. даврида Кушон подшолигининг сиёсий маркази Сугдда бўлиб, Ҳиндистондаги мулкларни ноиблар бошқарган. В. К. зарб этган тангаларнинг орқа томонида ҳиндларнинг Шива худоси билан буқазебу, олди томонида эса В. К.нинг меҳроб олдида турган сурати акс этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил