Вокодер (инг . воилл cодинг — товушни кодлаш)—алоқа каналидан нутқ эмас, балки нутқни таҳлил қилиш натижасида ҳосил бўладиган сигналлар (кодлар) узатиладиган телефон алоқа тизими. Товуш сигналининг частота спектрини (товуш тўлқинлари йиғиндисиии) қисқартириб беради, бир нормал телефон алоқа канали ўрнида юздан ортиқ алоқа канали ҳосил қилишга имкон беради. В. асосан товуш анализатори ва товуш синтезаторидан иборат. Товуш анализатори параллел ишдовчи бир неча электр филтрдан тузилган. У узатилаётган товуш сигналларининг айрим хусусий белгиларини аниқлаб, уларни линияга узатади. Товуш синтезатори эса шу белгиларга қараб асосий товушни қайта тиклайди. В. нинг камчилиги шуки, тикланган товуш узатилаётган товушга ўхшамайди ("механик товуш" ҳосил бўлади). В. махсус алоқа йўлларида қўлланади.

Марказий темир йўл вокзали (Тошкент, 2000).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил