Взвод (рус.) — рота, батарея таркибига кирадиган ҳарбий бўлинма. Бир нечта (2—4) бўлинма, расчёт ёки экипаждан иборат. Дастлаб ХВИИ аср охирида пиёда ва отлиқ, кейинчалик артиллерия қўшинида тузилган. Янги қўшин турлари пайдо бўлиши билан взвод улар таркибига ҳам кирган. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматида ҳам взвод тузилиши сақланиб қолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил