Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ; инглизча: Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ; франсузча: Cомитé интернатионал олймпиқуэ) — олимпия ҳаракатининг олий раҳбарлик органи, ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро спорт ташкилоти.

Халқаро Олимпия Қўмитаси
Қисқартма ХОҚ
Тури Нотижорат ташкилот
Саноат Спорт
Мақоми Фаолият юритади
Ишга тушган санаси 23-июн 1894-йил
Жойлашуви Лозанна
Асосчи(лар)и Пиэрре де Cоубертин
Президенти Кирсти Ковентри
Аъзолари 105 аъзо, 45 фахрий аъзо, 206 МОҚ

Тарихи

1894-йил Пиэрре де Cоубертин ташаббуси билан Олимпиада ўйинлари ўтказишни бошқариб туриш, бу ўйинларнинг ижтимоий аҳамияти ва обрўсини кўтариш, ҳаваскорлик спортини ривожлантиришга ва барча мамлакатлар спортчилари ўртасида дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида тузилган.

Рахбарият

ХОҚ — доимий ишлайдиган ташкилот, ўз аъзоларини турли мамлакатлардаги спорт ҳаракатининг энг фаол ташкилотчилари орасидан танлаб олади. ХОҚ ижроия қўмитаси президент (8 йил муддатга сайланади), уч вице президент ва 5 нафар аъзодан иборат. Олимпиада ўйинлари хартияси — ХОҚнинг устав ҳужжатидир. ХОҚ сессиялари ҳар йили ўтказилади, олимпиада ўйинлари бўладиган йилларда — икки марта: ёзги ва қишки ўйинлар вақтида ўтади. Олимпиада ўйинлари вақтида ХОҚ мусобақаларни ўтказишга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини халқаро спорт федерацияларига беради.

Аъзолари

ХОҚ ҳозиргача 200 дан ортиқ миллий олимпиада қўмиталарини (шу жумладан, 1993-йил Ўзбекистон миллий олимпиая қўмитасини тан олган. ХОҚ қароргоҳи Лозанна (Швейсария) шаҳрида жойлашган.

Манбалар