Рус ўқчилари

Хандақ — қадимги ва ўрта асрларда шаҳар, қалъа, қўрғон ва мудофаа истеҳкомларини душман ҳужумидан эҳтиёт қилиш мақсадида уларнинг ташқи девори ёнидан гир айланасига қазилган ўра, чуқурлик. Одатда, ташқи деворни кўтаришда лой хандақ ўрнидан олинган. Хандақнинг эни 5-6 м дан 30-40 м гача, чуқурлиги 3-4 м бўлиб, ичи аксарият сув билан тўлғазилган. Баъзан хандақ шох-шабба билан иҳота қилинган. Истеҳкомга кирадиган йўлга осма кўприк қурилган. Амир Темур ва темурийлар даврида қўшин лашкаргоҳга тушганда унинг атрофи хандақ билан мустаҳкамланган. Хандақнинг сони душман қўшинининг миқдорига қараб 1 дан 6 тагача бўлган. Кўп вазиятларда хандақлар олдига катта ҳажмдаги қалқонлар (чапар) қўйилган. Эски ўзбек тили манбаларида мўлжар, чипжип, чоҳ, ўр, ўрғарим каби атамалар хандақга маънодош сифатида қўлланган.

Яна қаранг