Ханти-мансийск (1940-йилгача Остяко Вогулск) – Россия Федерацияси Тюмен вилояти Ханти Мансилар мухтор округидаги шаҳар (1950-йилдан), округ маркази. Иртиш дарёсининг ўнг соҳилида. Даре порти. Аҳолиси 35,9 минг киши (1998). 1931-йилда ишчилар шаҳарчаси – мухтор округининг маркази сифатида вужудга келган. 1934-йилдан Омск вилояти, 1944-йилдан Тюмен вилояти таркибида. Шаҳар таркибига ХВИ асрдан маълум бўлган Самарово қишлоғи ҳам киради. Етакчи саноат тармоғи – балиқ саноати. Шунингдек, ўрмон саноати ҳам мавжуд. Асосий корхоналари: балиқ консервалаш, ёғочсозлик комбинатлари, тахта тилиш заводи, мебел фабрикаси. Йирик паррандачилик хўжалиги; Чекка Шимол қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтининг тажриба стяси бор. Ўлкашунослик музейи ишлаб турибди.[1]

Ханти-мансийск
Мамлакат Россия
Област Тюмен вилояти

Манбалар

  1. ↑ "Ханти-мансийск" ЎзМЕ. Х-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил