Xarappa
Хараппа — Хараппа маданияти бош марказларидан бирининг харобаси. Покистоннинг Мўлтон вилоятидаги Рави дарёсининг эски ўзани яқинида жойлашган. ХИХ-асрнинг 50-йилларида инглиз олими А.Каннингхем томонидан очилган. Кейинчалик инглиз ва хинд археологлари Ж. Маршалл, Э. Маккей, М.Уилер, Д.Сахни, Р.Банержилар тадқиқ қилганлар. Қишлоқ 260 га дан зиёд майдонни эгаллаб, қалъа ва қуйи шаҳар қисмидан иборат бўлган. Шаҳар қисми аниқ режа асосида қурилган, у кварталларга бўлинган, ишлаб чиқариш, хўжалик мажмуалари (ғалла омбори, тегирмонлар, қуйиш устахоналари) мавжуд бўлган. Хараппадан топилган бошқа моддий маданият ёдгорликлари Хараппа маданиятининг барча қишлоқлари учун ҳам хосдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |