Xitoy
Хитой, Хитой Халқ Республикаси (хитойча: 中華人民共和國 — 中华人民共和国 — Zhōnghuá Rénmín Gònghéguó), ХХР — Марказий ва Шарқий Осиёда жойлашган давлат. Дунёда аҳолиси энг кўп (Ҳиндистондан кейин 2-ўрин) ва майдони жиҳатидан 3 ўриндаги (Россия, Канададан кейин) давлат. Шарқда Тинч океаннинг Сариқ, Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизлари билан ўралган. Майдони — 9,6 млн. км². Аҳолиси — 1 миллиард 425 миллион киши, Ҳиндистондан кейинги 2-ўрин дунёда аҳолиси нисбатан (2024). Пойтахти — Пекин шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 23 провинсия (Хитой Тайпейи ҳам шу ҳисобга киради), 5 мухтор раён ва марказга бўйсинувчи 4 шаҳар (Пекин, Шанхай, Тендзин, Чунсин)га бўлинади.
Хитой Халқ Республикаси 中華人民共和國 / 中华人民共和国 Zhōnghuá Rénmín Gònghéguó | |
|---|---|
| Мадҳия: Тҳе Марч оф тҳе Волунтеэрс | |
|
| |
| Пойтахт | Пекин |
| Расмий тил(лар) | Хитой тили |
| Етакчилар | |
| Си Цзинпин | |
• Премер |
Ли Кецян |
| Мустақиллик | |
| 1-январ 1912-йил | |
| 1-октябр 1949-йил | |
| Майдон | |
• Бутун |
9,596,962 км2 (3-ўрин) |
• Сув (%) |
3,8 |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
1,425,362,262 (2-ўрин) |
| • Зичлик | 139,6/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2011-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$ 11.299 трлн |
• Жон бошига |
АҚШ$ 8,382 |
| Пул бирлиги | Юан (CНЙ) |
| Қисқартма | CҲ |
| Телефон префикси | 86 |
| Интернет домени | .cн |
|
| |
Давлат тузуми
Хитой Халқ Республикасининг амалдаги конституцияси 1988-йил 4-декабрда қабул қилинган; 1988, 1993, 1999-йилларда айрим тузатишлар киритилган. Конституцияга кўра, Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси (ХВУМ) давлат ҳокимиятининг олий органи. ХВУМ давлат бошлиғи — ХХР раиси (2012-йилдан Си Цзинпин) ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни ХВУМ амалга оширади. ХВУМ провинсия, мухтор раён, марказга бўйсунувчи шаҳарлар ва қуролли кучлар томонидан сайланадиган депутатлардан иборат. ХВУМнинг доимий ишловчи органи Доимий қўмитадир. ХВУМ ваколат муддати 5 йил Ижроия ҳокимиятни Давлат кенгаши (ҳукумат) амалга оширади. У ХВУМ ва унинг доимий қўмитаси олдида ҳисоб бериб туради. Давлат кенгашининг ваколат муддати 5 йил ҳисобланади.
Табиати
ХХР, асосан, мўтадил ва субтропик минтақаларда (жанубий қисмида кичикроқ ҳудуд тропик минтақада) жойлашган. Табиати жиҳатидан Шарқий Осиёда жойлашган шарқий ва Марказий Осиёда жойлашган ғарбий қисмларга бўлинган. Мамлакатнинг шарқи денгиз бўйи пасттекисликлари, паст ва ўртача баландликдаги тоғлар билан банд. Хитойнинг ғарби эса баланд тоғлик, катта тизмалар, кенг ясситоғлик ва ботиқлардан иборат. Хитой қирғоқ чизиғининг уз. 15 минг км чамасида. Кичик қўлтиқ ва бухта кўп. Йирик ярим ороллари: Шандун ва Ляодун.
Хитой — мураккаб орографияга эга бўлган тоғли ўлка. Мамлакатнинг жануби-ғарбида Тибет тоғлиги, ундан шимолроқда Марказий Осиё текисликлари ва ясситоғликлар минтақалари ва атрофи тоғлар билан ўралган Шарқий Хитой пасттекисликлари яққол ажралиб туради. Тибет тоғлиги Хитойнинг энг баланд қисмидир (ўртача бал. 4500 м га яқин).
Марказий Осиё текисликлари ва ясситоғликлари ғарбда бир-биридан Шарқий Тяншан тоғлари билан ажралган. Қашқар текислиги ва Жунғария текислигини ўз ичига олади. Уларга жануби-шарқдан Турфон сойлиги (туби денгиз сатҳидан 154 м паст) туташган. Шарқроқда эса Гашун Гобиси, Алашан ва Ордос плато ва текисликлари, улар орасида Бейшан, Алашан ва Иншан тоғлари жойлашган. Шарқий Хитой пасттекисликлари, асосан, Сариқ денгиз соҳили бўйлаб шимолидан жан.га чўзилган ва тог тизмалари билан ўралган.
Хитойда фойдали қазилмалардан тошкўмир ва ёнувчи сланес, нефт, темир ва марганец рудалари, боксит, қалай, волфрам, симоб, мис ва полиметалл рудалари, олтин, тоштуз конлари бор.
Хитой иқлими ғарбда континентал, шарқда, асосан, муссонли. Мавсумлар давомида ҳаво температурасининг фарқи катта. Январнинг ўртача температураси Харбинда —20,4°, Пекинда —4,6°, июлники худди шу жойларда 23° ва 26°. Йиллик ёғин Шарқий Хитойда 500–2000 мм (кўп қисми ёзда ёғади). Ғарб ва шимоли-ғарбга томон икдимнинг континенталлиги ортиб боради. Ёз иссиқ (Турфон ботиғида июлнинг ўртача температураси 34°), киш совуқ. Январнинг ўртача температураси Хитой шимолида (Хайлар) — 28°, ғарбида (Урумчи) — 14,9°. Йиллик ёгин 250 мм дан кам, Қашқар текислиги ва Сайдамда 50 мм дан кам. Тибет тоғлигида киш жуда совуқ, ёзи эса салқин. Гартокда (Ҳинд дарёсининг юқори қисми) январнинг ўртача температураси — 11,8°, июлники 11,8°. Транинг сутка давомидаги фарқи катта. Кучли шамоллар эсади. Хитойнинг баланд тоғларида музликлар бор, лекин ёғин камлигидан уларнинг майдони катта эмас (100 минг км² чамасида).
Тупроқлари Хитойнинг шарқий қисмида чимли подзол, қўнғирўрмон, сариқжигарранг, сариқ ва ҳар хил қизил тупрокдар, даре водийларида эса аллювиал тупрокдар тарқалган. Денгиз соҳидларида шўрланган тупрокдар учрайди. Хитой ғарбий қисмининг тупроғи чўлга хос каштан, қўнғир, сур тусли қўнғир тупроклар, тоғ олди текисликлари ва тоғларда бўз, тоғкаштан ва тоғўтлоқ, Тибет тоғлигида эса совуқ чўлга хос тупрокдар.
Хитойда дарё кўп. Мамлакат шарқидаги дарёлар серсув ва уларда кема қатнайди. Йириклари — Янсзи, Хуанхе, Сунгари, Чжуцзян. Меконг, Салуин, Брахмапутра дарёларининг бир қисми ҳам Хитойдан оқиб ўтади. Хитой ғарбида дарёлар камсувли, айримлари ёзда қуриб қолади. Уларнинг йириклари — Ёркенд ва Оқсув. Кўл кўп; асосийлари — Кукунор, Дунтинху, Поянху.
Хитойнинг шарқий қисмида жуда хилма-хил (25 мингдан зиёд) ўсимлик тури мавжуд. У ерда аҳоли қадимдан зич яшаганлигидан ўрмон, асосан, тоғли ерларда қолган. Пасттекисликларнинг ҳаммаси экинзор ва боғ. Янсзи дарёси қуйи оқимидан жанубида доим яшил субтропик, энг жанубида тропик ўрмон ва мангра чакалакзорлари мавжуд. Хитойнинг ғарбий қисмида юксак ўсимликларнинг тури 5 мингдан ошади. Хинган тоғлари этагидаги даштларда бошокди ўтлар, Тибет тоғлигидаги чўлларда ўт ва буталар ўсади. Тоғ водийлари субалп ўтлокдари ва ўрмонли даштдан иборат.
Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Умуртқалиларнинг 3500 тури (шундан 400 турга яқини сут эмизувчилар) ва қушларнинг 1000 дан зиёд тури бор. Хитойнинг жанубий ва жануби-ғарбида тропик минтақага хос ҳайвонлардан ҳар хил маймунлар, лемур, лори, каркидон, тапир, йўлбарс; шарқида учқир, мангуст, қоплон ва ҳоказо учрайди. Хитойнинг шимоли-шарқида Сибир тайга фаунасига хос ҳайвонлар, чўлларда от, қулон, жайран, икки уркачли туя, юмронқозиқ, дашт ва тоғ даштида кийик, қумсичқон, ёввойи қўй, эчки, турли йиртқич ва судралиб юрувчилар яшайди. Бир неча қўриқхона бор.
Табиат ҳодисалари
Вақти-вақти билан Хитойда тайфунлар бўлиб туради, 2021-йил 25-июлда Хитойнинг шарқидаги Чженсян провинсиясига Ин-фа тайфуни ёпирилди. Тайфун эписентри яқинида шамол тезлиги сониясига 38 метргача етган[1].
Аҳолиси
Хитой — кўп миллатли давлат. Жами аҳолининг 95 % и хитойлар; қолган қисми турли тил гуруҳи ва оилаларига мансуб бўлган 56 халқдан иборат. Хитойларнинг кўпи мамлакатнинг шарқий қисмида яшайди. Хуэйлар (7 млн.га яқин) ҳам хитой тилида сўзлашади. Хитойнинг шимоли-ғарбида туркий тиллар гуруҳига мансуб халқлар — уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар, салорлар ва бошқа, шимолий ва шимоли-шарқидаги дашт ва cхалқа чўлларда монгол гуруҳига кирувчи халқлардан монголлар, дунсянлар, тулар, шимоли-шарқида тунгус манжур халқлари, ғарби (Тибет) ва жануби-ғарбида тибет-бирма халқлари, жанубида таи тилларида сўзлашувчи халқлар ва бошқа яшайди. Синцзяннинг жануби-ғарбида помир тожиклари хам бор.
Диндор хитойлар буддизм (шимолий тармоғи), даосизм ва конфуцийчиликка эътиқод қилади. Тибетлар ва монголларнинг дини — буддизм-ламаизм. Хуэйлар ва туркий гуруҳга кирувчи халқларнинг кўпчилиги ислом динининг сунна мазҳабига эътиқод қилади (помир тожиклари исмоилия мазҳабида). Расмий тил — хитой тили. Йирик шаҳарлари: Шанхай, Пекин, Тянцзин, Люйда, Ухан, Чунсин ва бошқалар киради.
Аҳолининг пенсия ёши
Хитойда туғилиш суръатининг пасайиши ва умр давомийлигининг ўсиши кузатилмоқда. Экспертларнинг фикрича, пенсия ёши оширилмаса, мамлакатда иқтисодий ўсиш секинлашади ва ишчи кучи етишмаслиги бошланади.
Хитой ҳукумати аниқ рақамларни келтиргани йўқ. Ҳозир Хитойда эркаклар меҳнат фаолиятини 60 ёшда якунлайди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган аёллар пенсияга 55 ёшда, жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган аёллар эса 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин.
Хитойда пенсияга чиқиш борасидаги ёш чегаралари 1950-йилларда белгиланган бўлиб, ўшандан буён ўзгартирилмаган. Бу вақт ичида эса мамлакатда ўртача умр давомийлиги узайган: 1949-йилда ўртача умр давомийлиги Хитойда 40 ёш бўлган; 2019-йилда эса бу кўрсаткич 77,3 ёшни ташкил қилган[2].
Тарихи
Шимолий Хитой ҳудудида илк ибтидоий маданият қолдиқлари, Пекин яқинида илк палеолит даври манзилгоҳдаридан тошга айланган синантроп қолдиқлари топилган. Хитойда ўрта палеолит даврига мансуб Хетао (Ордос) маданияти, сунгги неолит даврига мансуб Яншао ва Луншан маданиятлари, айниқса, машҳур. Яншао маданиятида (тахминан мил. ав. 3 минг йиллик урталаридан 2 000 йиллик ўрталаригача) одамлар овчилик ва балиқ овлаш билан бирга деҳқончилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Хитойда ибтидоий жамоа тузуми жез давригача давом этган.
Сўнгги 20 йил ичида Такламакон чўли атрофида 5—6 минг йиллик тарихга эга бўлган жасадлар, мато бўлаклари, сопол идиш ва бошқа топилганлиги Хитойнинг ғарбий ҳудудида ҳам ниҳоятда қадимий маданият бўлганлигидан далолат беради.
Милоддан аввалги 1766—1122-йил Хуанхе дарёсининг ўрта оқимларида даставвал Шанг, кейинчалиик халқ „Ин“ деб номланган (Шанг Ин даври) илк давлат тузуми ташкил топган. Ин давлати узоқ йиллар давомида қўшни қабилалар билан уруш олиб борганлиги туфайли милоддан аввалги ХИ асрга келиб, унинг ҳудуди бирмунча кенгайди.
Ин даврида маданият ривожланди, Ой календарининг белгилари, ёзув — ҳозирги хитой иероглиф ёзувининг ибтидоси пайдо бўлди. Шу даврда Ин давлатининг ғарб томонида Чжоу деб номланган қабила кучайиб, ўз давлатини ташкил қилди (милоддан аввалги 1122—256) ва Ин давлатини босиб олди. Джоу давлати ғарбий Джоу (милоддан аввалги 1122—771) ва Шарқий Джоу (мил. ав. 770—256) каби 2 қисмга бўлинган. Ушбу даврда қулдорлик янада ривожланди. Джоу қабиласи босиб олган катта ҳудуд дастлабки Джоу ванлари томонидан ўз қариндошлари, яқинлари ва лашкарбошиларига бўлиб берилди. Шу сабабли кейинчалик бу ҳудудларда бир-бири билан кураш олиб борган бир қанча подшоликлар пайдо бўлди. Кураш давомида айрим йирик подшоликлар вужудга келди. Бу подшоликлар Джоу ванларининг ҳокимиятини тан олмай қўйди. Шундан кейин улар ўртасида икки ярим аср давомида урушлар юз берди.
Бу давр курашувчи ёки урушувчи давлатлар даври (Джанго даври — милоддан аввалги (475—221) деб номланди. Мазкур даврда уруш Син, Чин, Чу, Хан, Жао, Вей, Ян каби 7 давлат орасида юз берди. Джанго даврида темир ишлаб чиқариш, ундан курол ясаш тез ривожланди. Бу ҳол деҳқончилик тараққиётига таъсир кўрсатди. Ҳунармандчилик ихтисослаша бошлади, савдо-сотиқ тараққий этди, шаҳарлар қурилди ва у деворлар билан ўралди. Ерга хусусий эгалик пайдо бўлди. Синфий қарама-қаршилик ва турли подшоликлар ўртасида авж олган сиёсий кураш мафкурада ҳам ўз аксини топди. Милоддан аввалги ВИ-ИИИ асрларда конфуцийчилик, даосизм, моизм (файласуф Моцзи таълимоти) ва бошқа фалсафий оқимлар шаклланди. Джанго даврида подшоликлар ўртасида олиб борилган урушлар Син подшолигининг ғалабаси билан тугалланди. Натижада Хитойда биринчи марказлашган Син империяси (милоддан аввалги 221—207) барпо этилди. Империянинг асосчиси ва биринчи императори Син Шихуанди мамлакатни бирлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор ислоҳотлар ўтказди. Унинг даврида хунларга қарши мудофаа деворини қуриш мақсадида шимолидаги подшоликлар деворлари бирлаштирилиб, Буюк Хитой девори барпо этилди. Оғир зулмга жавобан халқ ғалаёнлари кўтарилиб, милоддан аввалги 206-йилда Син империяси тугатилди. Лю Бан (Гао дзу) янги сулола ва империя — Биринчи Хан империясига (милоддан аввалги 206-милодий 25 йиллар) асос солди. Хан империяси даврида йирик савдо марказлари (Лоян, Ченду, Хандан, Линдзи) пайдо бўлди, товар-пул муносабатлари, ички ва ташқи савдо ривожланди. Шарқий Туркистон орқали ғарбга — Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига борадиган савдо йўли ривожлантирилди (қаранг: Буюк ипак йўли). Бу даврда қулдорликнинг энг юқори даражага кўтарилиши Ғарбий Хан империясида ижтимоий зиддиятларнинг авж олишига сабаб бўлди. Деҳқон, аскар ва қулларнинг қўзғолонлари оммавий туз олди (бу қўзғолонлар тарихга „қизил қошлар“ ва „яшил ўрмон одамлари“ қўзғолони номи билан кирган). 25 йил қўзғолончилар пойтахт Чанъанни эгаллагандан сўнг Ғарбий Хан империяси тугатилди. Заминдор зодагонлар қўзғолончиларга қарши кураш мобайнида Лю Сю бошчилигида Сўнгги (Иккинчи ёки Шарқий Хан) империя (25—220)га асос солдилар. 27 йил „қизил қошлар“ қўзғолони бостирилган бўлсада, Лю Сю фақат 37 йилга келибгина мамлакатни бирлаштиришга муваффақ бўлди. 184—204 йиллардаги деҳқонлар қўзғолонларидан сўнг империя инқирозга учради. Шундан кейинги уч ярим аср давомида Хитой майда подшоликларга бўлиниш ҳолатида бўлди. 220-йилга келиб Санго номини олган уч давлат — Уч подшолик [Вей (220-265), Шу (221-263), У (222-280)] пайдо бўлди. 265-йил Уч подшолик даври тугаб, мамлакат Ғарбий Сзин сулоласи ҳукмронлиги остида бирлашди (265—316). Лекин 316-йилда кўчманчи халқлар Сзин империясини тор-мор қилиб бутун Шимолий Хитойни босиб олди. Натижада Шимолий Хитойда турли даврларда 16 та нохитой подшоликлари ҳукм сурди. Хитой зодагонларининг кўп қисми шимолида Жанубий Хитойга кўчиб ўтиб, Шарқий Сзин сулоласи (317—420)ни барпо этдилар. Нохитой подшоликлар ўртасида 100 йилдан ортиқ давом этган ўзаро урушлар натижасида Тоба Вей (Шимолий Вей) давлати (386—534) ғолиб чиқиб, бутун Шимолий Хитойни ўз қўл остида бирлаштирди.
ИВ—ВИ асрларда будда ер эгалиги ривожланди. Буддизм Хитойга милодий И асрда Ҳиндистондан Ғарбий ва Шарқий Туркистон орқали кириб келган. 420—581 йилларда Жанубий ва Шимолий сулолалар (Нанбей чао) хукмронлик қилган. Бу даврда мамлакатнинг жанубида Сун (420—479), Чи (479-502), Лянг (502-557), Чен (557—589), шимолида Шимолий Вей (386-534), Шарқий Вей (534-550). Шимолий Чи (550577), Ғарбий Вей (535-557), Шимолий Чжоу (550-581) каби давлатлар пайдо бўлди. Жанубидаги давлатлар хитойлар томонидан, шимолидаги давлатлар эса хитой бўлмаган халқлар томонидан ташкил этилди. 581-йилда Хитойдаги майда давлатларни бирлаштириш асосида Суй сулоласи (581—618), 618 йилда Тан сулоласи (618—907) ҳокимият тепасига келди. Айрим маълумотларга кўра, этник жиҳатдан Тан сулоласи туркларга алоқадор бўлганлиги сабабли дастлабки мазкур сулола турклар томонидан қўллаб-қувватланди. ВИИ аср охирида Тан империяси ҳарбий жиҳатдан юксалди, босқинчилик урушлари олиб борди. 630-йил Шарқий Турк хоқонлиги, 657-йил Ғарбий турк хоқонлигига зарба берилиши натижасида Шарқий Туркистондаги давлатлар 100 йилга яқин Хитойга қарам бўлиб қолди. 751-йил Тан армияси Талас жангида араблар томонидан мағлубиятга учрагач, империя ғарбга қилмоқчи бўлган юришдан воз кечишга мажбур бўлди. Уйғур хоқонлиги даври (745—840)да эса унинг таъсири остига тушиб қолди.
ВИИИ аср ўрталаридан марказий ҳокимият билан чекка вилоят ҳокимлари ўртасида кураш кучайди, 874—901 йиллардаги деҳқонлар қўзғолонлари натижасида Тан империяси инқирозга юз тутди. Сўнгра тарихда турли тўдалар кураши ва мамлакатнинг майда ҳокимликларга бўлиниб кетиши билан машҳур бўлган У дай шиго („Беш сулола 10 та ҳокимлик“, 907—960) деб ном олган давр бошланди. 960 йил саркарда Чжао Куанин сўнгги Чжоу (951—960) сулоласини ағдариб ташлаб Сун империяси (960—1279)га асос солди. Бу империя даврида Хитой ҳудуди шимда Буюк Хитой деворидан, ғарбда Хуанхе дарёсининг юқори қисмидан, жанубида Ветнам чегарасидан нарига ўтмади. Шимолий ва шимоли-шарқда Хитой ҳудудининг талай кисмини Ляо киданлар давлати, СиСя тангутлар давлати босиб олди. Сун империяси бу давлатларга кумуш ва шойи билан хирож тўлаб турди.
Хитойга бостириб кирган чжурчженлар 1125-йил Ляо империясини тор-мор этиб, чегаралари Хуанхе дарёси бўйлаб ўтадиган Сзин давлатини барпо этдилар. 1141-йил Сун империяси Сзин давлатининг вассалига айланди.
ХИИИ асрнинг 1-ўн йиллигида мўғуллар Хитойни истило қилишга киришиб, 1279-йилда унинг барча худудини босиб олдилар. Хитой ва Тибет халқлари мўғулларнинг Юан сулоласи ҳукмронлиги (1271—1368; Хитойда 1280-йилдан) остида яшади. Хитой халқининг мўғул босқинчиларига қарши олиб борган кўп йиллик кураши ХИВ аср ўрталарида Мин сулоласи (1368—1644)нинг вужудга келиши билан якунланди.
ХВИ асрда Хитойда европаликлар пайдо бўлди. 1557-йил Португалия Хитойнинг Аомин худудини „ижара“га олди. Синфий қарама-қаршилик, ҳукмрон гуруҳларнинг ички курашлари, Манжуриянинг жанубида яшовчи чжурчжен қабилалари (ХВИИ аср бошларидан манжурлар)нинг ҳужумлари натижасида ХВИИ аср бошида Мин империяси чуқур инқирозга юз тутди. 1628—1645 йиллардаги деҳқонлар уруши натижасида Мин сулоласи барҳам топди. Хитойни манжур босқинчилари босиб олди. Ҳокимият манжурларнинг Син сулоласи (1644—1911) қўлига ўтди. Син империяси босқинчилик сиёсатини олиб бориб, Ички Мўғулистон (1636), Жунғария хонлиги (1757), Шарқий Туркистон (1760), Тибет (ХВИИИ аср охири) ҳисобига ўз худудини анча кенгайтирди. Шарқий Туркистондаги Ёркенд ва Жунғория хонликлари йўқ қилинди. Шарқий Туркистон Синцзян — „Янги чегара“ номи билан Син империясига қўшиб олинди. Син империясида деҳқонларнинг антиманжур қўзғолонлари авж олди.
ХВИИ-ХВИИИ асрларда Син империяси билан расмий муносабатлар урнатишда муваффақиятга эриша олмаган ғарб давлатлари, биринчи навбатда, Буюк Британия ХВИИИ аср охирларидан Хитойга тазйиқ ўтказа бошлади. Инглиз савдогарлари Хитойга кўплаб афюн келтира бошладилар. 1839-йилга келиб инглиз-хитой муносабатлари кескинлашди ва 1840—1842 йилларда Англия билан Хитой ўртасида биринчи „афюн“ уруши бўлиб ўтди. Натижада инглизлар Хитойда бир қатор имтиёзларни қўлга киритдилар. 1842-йил Нанкин шартномасига кўра, Хитой Англия савдоси учун 5 та портини очишга, Сянган (Гонконг) о.ни Англияга беришга, товон тўлаш, савдо имтиёзлари ва бошқа беришга мажбур бўлди. ХВИИИ аср охирларидан Син империяси инқирозга юз тутди. Синфий ва миллий зиддиятлар кучайди. 1844-йил Хитой АҚШ ҳамда Франсияга ҳам шундай имтиёзлар берадиган шартномаларни имзолашга мажбур бўлди. Хитой ярим мустамлака мамлакатга айлана бошлади. Айни вақтда Хитойнинг турли вилоятларида халқ оммасининг манжурлар зулмига қарши қўзголонлари авж олди. 1850-йил тайпинларнинг линий мазҳаби манжурлар зулмига қарши қўзғолон кўтарди (қаранг Тайпин қўзюлони). Мазкур қўзғолондан кейин Шарқий Туркистонда ҳам умумий халққўзголони юз берди. Натижада ушбу мамлакат 14 йил давомида мустақил бўлди.
1856-йил Англия, сўнгра Франсия Хитойдаги мавқеларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Хитойга қарши янги уруш очдилар (иккинчи „афюн“ уруши). Улар 1858-йил шимолидаги Дагу фортларини эгаллаб, Тянцзин ва Пекинга жиддий хавф солдилар. Син ҳукумати таслим бўлди. 1860-йил Англия-Франсия экспедицияси '''Пекин'''ни ишғол қилди. 1860-йилги Пекин шартномаларига кўра, Хитой Англия билан Франсияга катта товон тўлашга, Буюк Британияга Сзюлун (Коулун) оролининг бир қисмини беришга, чет эл савдоси учун Тянцзинни очиб қўйиш ва бошқа шартларга рози бўлди.
1860-йиллардан Англия, Франсия ва АҚШ Син ҳукуматига тайпинларга қарши курашда ёрдам бера бошлади. „Афюн“ урушлари ва тайпинлар қўзғолонининг бостирилиши натижасиа Англия, АҚШ ва Франсия Хитойдаги мавқеларини мустаҳкамлаб олди. 1884—1885 йлардаги Хитой-Франсия урушида Хитой енгилди. Ўша йиллари Хитойнинг Япония билан муносабатлари ёмонлашди. Япония 1874-йилда Тайванни босиб олишга уринди. 1879-йилда Рюкю оролларини эгаллади. 1894-йил эса Япония-Хитой уруши бошланди. Хитой бу урушда енгилди. Уруш натижасида шу давргача Хитой қўл остида бўлган Корея мустақилликка эришди, Тайван ороли ва Пенхуледао ороллари Японияга берилди. Германия, Франсия, Буюк Британия, Япония ва Чор Россияси Хитойнинг бир қанча ҳудудини „ижара“га олдилар ва Хитойда ўз таъсир доираларини барпо этдилар. Хитойнинг бошқа давлатлар томонидан босиб олиниши ва Син ҳукмдорларининг таслимчилик сиёсати Хитойда катта норозиликка сабаб бўлди. 1894-йил Хитойда Сун Яцен бошчилигида инқилобий демократик ҳаракат майдонга келди. 1899-йил йирик антиимпериалистик Ихетуан қўзғолони бўлиб ўтди. Империалистик давлатлар (Буюк Британия, Германия, Австрия-Венгрия, Франсия, Япония, АҚСҲ, Россия, Италия) Хитойга карши курашди. Интервенсия бошлаб, 1900-йил августда Пекинни ишғол қилдилар. 1901-йил 7-сентабрда чет давлатлар билан Хитой ўртасида „Якунловчи баённома“ имзоланиб, Син империяси ярим мустамлакага айлантирилди. ХХ аср бошида Хитой ярим мустамлака мамлакат намунаси эди. 1905-йил Сун Яцен Японияда Тунменхой инқилобий партиясини тузди. 1910-йилга келиб шаҳар ва қишлоқларда қўзғолонлар янгидан авж олди. Хитойда темир йўл қурилишини чет эл монополияларига топширилишига қарши 1911-йил сентабрда Сичуанда бошланган ҳаракат ҳукуматга қарши қўзғолонга қўшилиб кетди. Бу қўзғолонлар Синхай инқилобининг бошланишига сабаб бўлди.
1911-йил декабрда Сун Яцен 16 йиллик эмиграциядан қайтиб кедди. 1912-йил 1-январда Хитой расман республика деб эълон қилинди. 1912-йил 12-февралда Син сулоласи ағдарилиб, монархия бекор қилинди. Инқилобий вилоятлар вакилларининг Нанкиндаги мажлисида Сун Яцен Хитой республикасининг муваққат президенти қилиб сайланди. Аммо шимолидаги хитой помешчиклари ва ҳарби{| доиралари Юан Шикай бошчилигида инқилобий жан.га қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади.
1912-йил 25-августда Сун Яцен тарафдорлари Гоминдан партиясини туздилар. Хитойда Шимолий Хитой ва Жанубий Хитой ҳукуматлари пайдо бўлди.
Биринчи жаҳон уруши (1914—1918) даврида Япония Хитойга нисбатан ўз экспансиясини кучайтирди. Пекиннинг Антанта давлатлари билан боғланган милитаристик ҳукумати 1917-йил авг.да Германияга қарши уруш эълон килди. Жанубий Хитой ҳукуматини 1917-йил сентабрдан 1919-йилгача Сун Яцен бошқарди.
Хитойдаги инқилобий ҳаракатнинг ривожланишида хитой халқининг 1919-йил май—июн ойларидаги мустамлакачиларга қарши чиқишлари („Тўртинчи май“ ҳаракати) муҳим босқич бўлди. 1921-йил июлда Шанхайда Хитой Коммунистик партияси (ХКП)нинг 1таъсис съезди бўлиб ўтди. Сун Яцен ХКП ва ишчидеҳқон ҳаракати билан яқинлашиш йўлини танлади. 1923-йил февралдан Сун Яцен яна Гуанчжоуда Жанубий Хитой ҳукуматини бошқарди ва Миллий инқилобий армия (МИА)ни тузди.
1924-йил кузда инглизлар Хитой мухолифатчи кучлар билан биргаликда Сун Яцен ҳукуматини ағдариб ташламоқчи бўлдилар, лекин МИА ва ишчи отрядлари бу ҳаракатни бостирдилар.
1925—1927 йилларда Хитойда коммунистлар раҳбарлигида инқилоб бўлди. 1925-йил 1-июлда Гуанчжоу ҳукумати ўзини Миллий ҳукумат деб эълон қилди. 1925—26 йилларда МИА Гуанси, Гуйчжоу провинсиялари ва Хунан провинсиясининг жанубий қисмида инқилобий ҳокимият ўрнатди. Шундан кейин коммунистлар билан гоминданчилар ўртасида ҳокимият учун кураш бошланди. Коммунистлар совет ҳукумати, Чан Кайши бошчилигидаги гоминданчилар '''АҚШ''' ёрдамига суянди. Совет ҳукумати ёрдамидан тўла фойдаланиш мақсадида коммунистлар ўз базаларини шимолга кўчиришни лозим топди. Шу боис 1926-йил июлда МИА шимолга юриш бошлади. 1927-йил мартда ХКП раҳбарлигида қўзғолон кўтарган Шанхай ишчилари шаҳарни озод қилдилар. Тез орада Нанкин ҳам озод этилди. Гоминданнинг ўнг қаноти МИА Бош қўмондони Чан Кайши бошчилигида 1927-йил 12-апрелда Шанхай ва Нанкинда, сўнгра Гуанчжоуда тўнтариш қилди. 1927-йил 18-апрелда Нанкинда аксилинқилобий „Миллий ҳукумат“ тузилди. 1927-йил июлда Уханда ҳам аксилинқилобий тўнтариш ўтказилди. Кўп ўтмай чап қанот гоминданчилар ҳам уларга таслим бўлди. ХКП қонундан ташқари деб эълон қилинди.
Хитой миллий инқилоби мағлубиятдан сўнг гоминдан реаксион диктатураси қарор топди.
Хитойнинг кўп қисмида гоминдан ҳукмронлигига қарамасдан айрим қишлоқ рнларида ХКП раҳбарлигида Хитой Қизил армияси отрядлари, ўша даврда советлар деб аталувчи инкилобий демократик ҳокимият ўчокдари (асосан, Жанубий ва Марказий Хитойда) тузилди, демократик тадбирлар амалга оширидди. 1931-йил ноябрда Жуйсзин шаҳри (Сзянси провинсияси)да Хитой совета рнлари вакилларининг 1-Умумхитой съезди бўлиб, у Хитой Совет Республикаси (ХСР)нинг МИК ва Муваққат марказий ҳукуматини сайлади, ХСР конституцияси лойиҳасини қабул қидди. 1930—1933 йилларда Хитой Қизил Армияси гоминдан қўшинларининг 4 йирик юришини қайтарди.
1931-йил охирида япон қўшинлари Шим. Шарқий Хитойни ишғол қилиб, 1932-йилда Манчжоу Го қўғирчоқ ҳукуматини тузди. 1933-йил япон қўшинлари деярли қаршиликсиз Жехе провинсиясини босиб олди. 1933—34 йилларда Чан Кайши Хитой совет рнларига қарши 5йирик юриш килди. Хитой Қизил Армияси (ХКП МК билан бирга) Марказий Хитойни ташлаб шимоли-ғарбга кўчиб ўтишга мажбур бўлди (1934-йил октабр — 1936-йил ноябр) ва Шенси ҳамда Гансу провинсиялари чегарасига чиқди. 1936-йил Япония агрессияси хавфининг кучайиши ва кенг халқ оммасининг норозилиги гоминдан раҳбарларини Хитой Қизил Армиясига қарши курашни тўхтатишга мажбур этди.
1937-йил июлда Япония бутун Хитойни босиб олиш режасини амалга оширишга киришди. Урушнинг биринчи ойларидаёқ японлар Хитойнинг катта қисмини, жумладан, Бейпин (Пекин), Тянцзин, Шанхай ва бошқа шаҳарларини босиб олди. Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши озодлик уруши (1937—1945) бошланди. Халқнинг тазйиқи остида гоминдан раҳбарлари 1937-йил 23-сентабрда ХКП билан гоминдан ўртасида ҳамкорлик ўрнатилганлигини маълум қилди. Япон қўшинлари 1937-йил июлдан 1938-йил октабргача Шимолий Хитойнинг барча ҳудудини, Марказий Хитойнинг бир қисмини, шунингдек, Жанубий Хитойнинг муҳим денгиз бўйи рнларини босиб олди. ХКП японлар босиб олган раёнларда партизанлик ҳаракатини кенг авж олдирди.
Совет Армияси ўтказган Манжурия стратегик операцияси (1945) натижасида Шимоли-шарқий Хитой ва Ички Монголия япон милитаристларидан озод этилди. 1945-йил 2-сентабрда Япония сўзсиз таслим бўлди. 1945-йил 13-октабрда Чан Кайши ҳукумати қўшинлари озод килинган ҳудудларга ҳужум бошлади. Гоминдан ҳукумати ва ХКП ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишган (1946-йил 10-январ) бўлса ҳам 1946-йил июлда Чан Кайши тарафдорлари бутун мамлакат миқёсида фуқаролар урушини яна бошлаб юборди. АҚСҲ чанкайшичиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсата бошлади. Бироқ Хитой Халқ озодлик армияси гоминданчиларга карши муваффакиятли жанглар олиб бориб, 1948—1949 йил январ бутун Шим. Шарқий Хитой, Шимолий Хитойни, Шимоли-Ғарбий Хитойнинг кўп қисмини, Марказий Хитойнинг Янсзи дарёсигача бўлган ерларини озод килди. 1949-йил кузга келиб Хитой Халқ озодлик армияси ҳужумни давом эттирди ва Шимоли-Ғарбий Хитой ва Марказий Хитойни, Жанубий ва ЖанубиҒарбий Хитойнинг катта қисмини озод қилди. Чан Кайши тўдаси эса Тайванга қочди. 1949-йил 1-октабрда Пекинда Хитой Халқ Республикаси (ХХР) тузилганлиги эълон қилинди. Шарқий Туркистон, Ички Монголия ва Тибет ҳам ушбу республикага киритидди. ХХР тузилгач, давлатни бошқаришни ўз зиммасига олган Мао Сзедун бошчилигидаги Хитой раҳбарияти ва ХКП ХХРнинг бош йўли — мамлакатда социалистик жамият қуриш эканлигини эълон қилди ва хусусий мулкни давлат мулкига айлантириш, қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, социализмнинг совет модели негизини яратиш йўлини танлади. 1951-йил Хитой ҳудудини гоминданчилардан озод этиш (Тайван ва Пенхуледаодан ташқари) тугалланди. 1952-йил ХХР ҳукумати жойларда халқ ҳокимияти органларини тузиш, гоминданчиларни йўқотиш, йирик капитални мусодара қилиш бўйича катта ишларни амалга оширди. 1953-йил аграр ислоҳотлар ўтказилди. 300 млн.га якин ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ва уларнинг оилаларига собиқ заминдорлар ерлари бўлиб берилди. 1953—1954 йилларда махалқлий ва марказий ҳокимият органларига умумий сайловлар бўлди. 1954-йил сентабрда Умумхитой халқ вакиллари мажлисининг 1-сессияси бўлиб, ХХР конституцияси қабул қилинди.
50-йилларнинг 2-ярмида Мао Сзедун бошчилигидаги ХХР раҳбарлари 1958—1960-йилларда „катта сакраш“ (беш йил мобайнида саноат ишлаб чиқаришини 6,5 марта, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 2,5 марта кўпайтириш) йўлини тутдилар. Барча қишлоқ хўжалиги кооперативлари „халқ коммуналари“га айлантирилди.
1966—1976 йилларда „маданий инкилоб“ амалга оширилди. Мао Сзедун шахсига сиғиниш авж олди. Хавфсизлик органлари ва армия иштирокида, шунингдек, сиёсий жиҳатдан чиниқмаган ўқувчи ёшлар ва талабалардан тузилган хунвейбинлар („қизил қўриқчилар“) ҳамда сзаофанлар („ғалаёнчилар“) отрядлари ёрдамида Мао Сзедун кўрсатмасига биноан мингларча масъул партия ва давлат ходимлари ва зиёлилар ишдан олиниб, сургун қилинди ёки уй қамоғида сакданди. Провинсия ва уездларда партия қўмиталари ва халқ томонидан сайланган ҳокимият органлари амадда таркатиб юборидди ва тепадан тайинланадиган, армия вакиллари асосий рол ўйнаган „инқилобий қўмиталар“ билан алмаштирилди, халқ хўжалигидаги танглик янада чукурлашди. Хитой КПнинг бу сиёсати (кейинчалик Хитойда кескин танқидга учраган) Мао Сзедун вафоти (1976)дан кейин қайта кўриб чикилди. Бунда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш орқали ХХИ аср ўрталарига келиб Хитойни юксак даражада ривожланган давлатга айлантириш вазифаси қўйилди. Корхоналарнинг хўжалик юритиш фаолиятидаги мустақиллиги оширилди, кўп укладли иқтисодиётга рухсат берилди, хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида Хитойда „очиқ иқшсодий рнлар“ ва „махсус иқтисодий ҳудудлар“ ташкил этилди. 1990-йилларнинг бошларидан Хитой КП томонидан амалга оширилаётган „социалистик бозор хўжалиги“га ўтиш шаклланди. Хитойнинг Буюк Британия билан тузган битими (1989)га мувофиқ Сянган (Гонконг) Хитойга ўтди ва ХХРнинг махсус маъмурий раёни макрмини олди. Хитой 1971-йилдан БМТ аъзоси (1945-йил Сан Франсиско конференсиясида БМТ уставига гоминдан ҳукумати вакили имзо чеккан. ХХР тузилгач, унинг БМТдаги ўрнини Тайван ноқонуний равишда эгаллаб келган, ХХР эса бу ташкилотда вакилликдан маҳрум қилинган эди. 1971-йил 25-октабрда БМТнинг Бош Ассамблеяси ХХРнинг қонуний ҳуқукларини тиклаш ва БМТ ҳамда унинг барча органларидан Тайван вакилларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди). Хитой 1991-йил 27-декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1992-йил 2-январда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1-октабр — Республика эълон қилинган кун (1949).
Сиёсий партия ва ташкилотлари, Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши, касаба уюшмалари. Хитой Коммунистик партияси (ХКП, 1921-йил тузилган; Бош котиби Ху Сзинтао. 50,3 млн. аъзоси бор); Гоминдан инқилобий қўмитаси, 1948-йил асос солинган; Хитой Демократик лигаси, 1941-йил тузилган; Хитой Демократик миллий қурилиш ассоциацияси, 1945-йил тузилган; Хитой Демократия тараққиётига кўмак берувчи ассоциация, 1945-йил ташкил этилган; Хитой дехкрнишчилар демократик партияси, 1947-йил асос солинган; Чжунго чжигун дан (Хитой адолатга интилиш партияси), 1925-йил тузилган; Сзюсан сюе ше (3-сентабр жамияти), 1946-йил тузилган; Тайван мухторияти демократик лигаси, 1947-йил асос солинган; Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши; 1949-йил тузилган. Умумхитой касаба уюшмалари федерацияси, 1925-йил тузилган.
Хўжалиги
Хитой — индустриалаграр мамлакат. 1949-йил халқ инқилобидан сўнг халқ хўжалигини тиклашга киришди ва дастлабки 5 йил ичида юксак натижаларга эригдди. Аммо ундан кейинги 20 йилдан ортиқ давр ичида иқтисодиёти ниҳоятда қийин аҳволга тушиб қолди. 1978-йилда бошланган иқтисодий ислоҳотлар мамлакат иқгисодиётини ривожланиш йўлига олиб чиқси. Иқтисодий ўсиш суръати йилига ўрта ҳисобда 8—10 %, хусусий мулкчиликка асосланган тармоқларда 30 % га ошди. 1980-йиллар охирида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 баравар кўпайди, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси халқ бўлди. 1990-йиллар охирқса ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 49 %, қишлоқ хўжалигиники 19 %, хизмат кўрсатиш тармоғиники 32 %ни ташкил этди.
Саноатида кўп тармоқли машинасозлик [станоксозлик, қишлоқ хўжалиги ва транспорт машинасозлиги, тракторсозлик, автомобилсозлик (2003-йил 4 млн. 443 минг 700 дона автомобил ишлаб чиқарилди), электр энергетикаси ва бошқа саноат жиҳозлари, электрон буюм ва приборлар, шунингдек, велосипед, тикув машиналари, соат ва бошқа ишлаб чиқариш], кимё, қора металлургия муҳим мавқега эга. Саноатнинг асосий тармоқларидан — тўқимачилик [ипгазлама (1996-йил 22,1 млрд. метр), шойи, жун газлама ишлаб чиқариш], озиқовкат саноати ривожланган. Иссиқлик энергетика базасининг асоси — кўмир. У, асосан, Хитойнинг шимолий ва шимоли-шарқида қазиб олинади (1993-йил 1149 млн. тонна). Нефт мамлакацҳимоли-ғарби ва шимоли-шарқида қазиб олинади (142 млн. тонна). Хитой шимоли-шарқида ёнувчи сланец конлари, Сичуан сойлиги ва Сайдам текислигида газ конлари бор. Йилига ўртача 1654 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади (асосан, иссиқлик электр стяларида). Пўлат (йилига 86 млн. тонна), рангли металлар (алюминий, мис, рух, қўрғошин, қалай, сурма) эритилади. Семент (490 млн. тонна), минерал ўғит (27 млн. тонна) ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ҳам катта аҳамиятга эга [энг қад. тармоқлари — йигирувтўқув, керамика (чинни ва фаянс) ва уйрўзғор буюмлари ишлаб чиқариш. Хитой Бадиийҳунармандчилик буюмлари билан ҳам машҳур.
Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ернинг 93 млн. гектари (мамлакат ҳудудининг 10 %) ишланади, 49 % суғориладиган ерлар. Экин майдонининг 2/3 қисмини шоли, бугдой, батат, картошка эгаллайди, 18 % га техника экинлари (пахта, соя, ер ёнғоқ, чой, тамаки, жут, шакарқамиш, қанд лавлаги ва бошқалар) экилади. Шунингдек, тариқ, арпа, гречиха ҳам етиштирилади. Хитойнинг жанубидаги денгиз соҳиллари ва Сичуан сойлигида шакарқамиш, шарқий ва марказий рнларида чой ўстирилади. Тунг ва лак дарахтлари ҳам ўстирилади. Тропик, субтропик ва мўътадил минтақаларда кўп тармоқли боғдорчилик (ситрус мевалар, ананас, банан, манго, олма, нок ва ҳоказо) ривожланган. Айрим раёнларда токчилик билан шуғулланилади. 1992-йил 443 млн. тонна ғалла, 5 млн. тоннага яқин пахта етиштирилди.
Чорвачиликда Хитойнинг ҳар бир йирик раёни ўзига хос йўналишга эга. Шарқий Хитойда чўчқачилик, паррандачилик ривожланган, иш ҳайвонлари кўпайтирилади. Ички Монголия, СинцзянУйғур мухтор рнининг шимолий қисми ва Тибетда яйлов чорвачилиги (қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик) асосий ўринда. 1996-йил 109 млн. қорамол, 452 млн. чўчқа, 127 млн. қўй бўлган. 1992-йил 29 млн. тонна гўшт, 5 млн. тонна сут тайёрланган. Янсзи ва Чжуцзян дарёлари ҳавзаларида тут ипак қурти, Шим. Шарқий Хитойда ва Шандунда дуб ипак қурти боқилади. Хитой дунёда табиий шойи етиштирувчи йирик давлатлардан бири. Хитой балиқва б. денгиз ҳайвонларини овлашда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Чучук сув ҳавзаларида ва шолипояларда балиқчилик ҳам кенг тарқалган. Хитойда ёгоч тайёрланади, ёввойи ўсимлик мевалари ва шифобахш ўтлар йиғилади.
Транспорти
Транспорт йўли транспортнинг асосий тури. Уларнинг уз. 73 минг км. Хитойнинг шарқий портлари темир йўл орқали Монголия, Россия, Марказий Осиё давлатлари, Эрон ва Европа мамлакатлари билан боғланган. Автомобил йўллари узунлиги 1,278 млн. километр. Сўнгги йилларда тез юрар автомобил йўллари қуриш ривожланган. Уларнинг уз. 8733 км.
Ички сув йўлларининг уз. 150 минг км дан ортиқ. Йирик денгиз портлари: Шанхай, Далян, Синхуандао, Синдао, Гуанчжоу (Хуанпу билан), Тянцзин (Синган билан). ХХРнинг кўп шаҳарлари жаҳондаги йирик шаҳарлар ҳаво йўллари билан боғланган.
Ташқи савдоси
Хитой четга кўмир, чой, балиқ, тўқимачилик хом ашёси, шойи маҳсулотлари, трактор ва автомобил, волфрам рудаси, электрон, тўқимачилик ва машинасозлик саноати маҳсулотлари чиқаради. Четдан машина ва жиҳозлар, мураккаб ҳисоблаш техникаси, нефт, ғалла, кимёвий ўғит, ёғоч ва бошқа олади. Ташқи савдода Япония, АҚСҲ, Германия, Россия, Покистон билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — юан.
Тиббий хизмати
Хитойда 1978-йилдан бошлаб ўтказила бошлаган иқтисодий ислоҳотлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш тармоғида ҳам туб ўзгаришлар юз берди.
Илгари ёпилган тиббиёт ўқув юртлари ва тиббий муассасалар қайта тикланди ва янгилари очилди. 1999-йил мамлакатда 310 минг касалхона ва бошқа даволаш масканлари фаолият кўрсатди. Касалхоналардаги ўринлар сони 2,91 млн., тиббий хизматчилар сони 4,42 млн., жумладан, шифокорлар сони 1,41 млн.дан ошди. Мамлакатда фаолият кўрсатаётган санитарияэпидемиология стялар сони 5907 дан, улардаги хизматчилар сони 220 мингдан, тиббиёт муассасалари сони 2724 ва улардаги хизматчилар сони 73 минг кишидан ошди. ХХРда халқ табобати ман этилмаган. Аксинча, унга эътибор кучайтирилган. Ушбу соҳада махсус ўқув масканлари, шифохоналар, дорихоналар мавжуд. Кўп хитой шифокорлари ўз фаолиятларини гарб, халқ табобат услуби асосида олиб борадилар. Барча дорихоналарда халқ табобати негизида яратилган доридармонлар сотиладиган бўлимлар мавжуд. Халқ табобатига доир махсус қўлланма ва адабиётлар ҳам тез-тез нашр қилиниб туради.
Халқ маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. ХХР ташкил топгунга (1949) қадар аҳолининг 80 % саводсиз бўлган. Халқ ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг маориф тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Лекин „маданий инқилоб“ йилларида маориф тизими ҳам тангликка учради. Уни амалга ошириш вақгида деярли барча ўқув юртлари ёпилди, саводсизликни тугатиш бўйича ишлар тўхтатилди. Халқ маорифи тизимида 1985-йилдан бошланган ислоҳотлар асосида мамлакатда 9 йиллик мажбурий таълим жорий этилди. У бошланғич (ўқиш муддати 5 йил) ва ўрта умумий таълим мактабидан иборат. Ўз навбатида ўрта умумий таълим мактаби 1 ва 2 босқичли бўлиб, уларда ўқиш муддати 5 ёки 6 йил Ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунартехника билим юртлари мавжуд. Олий ўқув юртларида 4,13 млн. талаба таълим олади (1999). Йирик олий ўқув юртлари: Пекин университети, Нанкин университети, Шанхайдаги Тунсзи ва Фудан университетлари, Пекиндаги „Синхуа“ политехника институти, Пекин авиация, машинасозлик институтлари, ўлка ва мухтор рн марказларидаги университетлар ва бошқа Йирик кутубхоналари: Пекин миллий кутубхонаси (4,5 млн. асар), Хитой Фанлар академиясининг марказий кутубхонаси (2,6 млн. асар), Нанкин кутубхонаси (2,4 млн. асар), Шанхай кутубхонаси (7,1 млн. асар) ва бошқа Музейлари: Пекиндаги сарой музейи, Хитой музейи, Хитой тарихий музейи, Тянцзин тарих музейи, Шанхайдаги тиббиёт тарих музейи, Шанхай музейи, Пекиндаги геология музейи, ўлка ва мухтор рнлардаги музейлар ва бошқа.
Хитойлар Хитой фанлар академияси (1949), Тиббиёт Фанлар академияси (1956), Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси институт ва илмий тадқиқот муассасаларида ҳамда олий ўқув юртларида олиб борилади. Хитойда, шунингдек, Ўрмончилик академияси, Хитой анъанавий тиббиёти илмий тадқиқот института, Геология фанлари академияси, Транспорт йўлилар вазирлиги илмий тадқиқот института, Чўян ва пўлат марказий институти, Рангли металлар марказий академияси, Нефт қидирув ва қазиш й.т. институти, тўқимачилик илмий тадқиқот институти ҳам фаолият кўрсатади. 1999-йил Хитойда 2,71 млн. киши илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланди. 1981-йилдан тадқиқотчиларга бакалавр, магистр ва фан доктори каби илмий даражаларни бериш тизими жорий этилди. Барча илмий тадқиқотлар ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги фан ва техника давлат қўмитаси томонидан мувофиклаштириб турилади.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Хитойда бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Банюэ тан“ („Суҳбат“, 2 ҳафтада 1 марта чиқадиган журнал, 1980-йилдан), „Бейсзин жибао“ („Пекин газетаси“, кундалик газета, 1950-йилдан). „Венхуэй бао“ („Адабий оқим“, кундалик газета, 1937-йилдан), „Гуанмин жибао“ („Ёруглик“, кундалик газета, 1949-йилдан), „Гуанси жибао“ („Гуанси газетаси“, кундалик газ.), „Гунжен жибао“ („Ишчилар газетаси“, кундалик газета, 1949-йилдан), „Женмин жибао“ („Халқ газетаси“, кундалик газета, 1948-йилдан), „Нанфан жибао“ („Жанубий газета“, кундалик газета, 1952-йилдан). „Пекин ревю“ („Пекин шарҳи“, ҳафталик сиёсий ва назарий журнал, 1958-йилдан), „Синцзян жибао“ („Синцзян газетаси“, кундалик газ.), „Сичуан жибао“ („Сичуан газетаси“, кундалик газета, 1952-йилдан), „Сзинсзи жибао“ („Иқтисодий газета“, ҳафтада 6 марта чиқадиган газета, 1983-йилдан), „Сюши“ („Ҳақиқатга интилиш“, журнал), „Чжунго синнян бао“ („Хитой ёшлари“, ҳафтада 4 марта чиқадиган газета, 1951-йилдан), „Чжунго шаонян бао“ („Хитой пионерлар газетаси“, кундалик газета, 1951-йилдан), „Шанхай стар“ („Шанхай юлдузи“, инглиз тилидаги газета, 1992-йилдан). Синхуа расмий ахборот агентлиги 1931-йил 7-ноябрда ташкил этилган, дастлаб Қизил Хитой агентлиги деб номланган; 1937-йилдан ҳозирги номда. Миллий радиоэшиттириш хукумат хизмати 1947-йил тузилган. Марказий телевидениега 1958-йил асос солинган. 1993-йил декабрда мамлакатда 500 дан ортиқ телевизион стя ишлади.
Адабиёти
Хитой адабиёти жаҳонда энг қад. адабиётлардан бири бўлиб, уч минг йиллик анъаналарга эга. Қадимги Хитой адабиётининг биринчи йирик шеърий асари „Шицзин“ („Қўшикдар китоби“, мил. ав. ХИ—ВИ асрлар) халқ қўшиқлари ва диний маросим мадҳиялари мажмуасидан иборат. Мил. ав. 1-минг йилликка мансуб бадиий наср фалсафа, тарих, география ва бошқаларга доир асарлар билан узвий боғлиқ („Шан шу“ — „Тарихий ривоятлар китоби“ ва бошқалар). Сима Сяннинг (мил. ав. И аср) „Ши сзи“ („Тарихий хотиралар“) китоби Хан даври (мил. ав. 206 — мил. 220-йиллар) насрининг йирик ёдгорлиги ҳисобланади. Шеъриятнинг муҳим қисмини ташкил этган лирик ва сатирик халқ қўшиқлари (юэфу)да халқ ҳаёти ўз ифодасини топган. ИВ аср охири — В аср бошларида яшаган йирик новатор шоир Тао Юанмин (365—427) шеърияти ҳаёт ҳақидаги фалсафий мушоҳадалардан иборат бўлди. Мамлакатни Тан сулоласи (618—907) бирлаштиргач, адабиёт ривожи учун қулай шароит яратилди. Худди ўша даврда вен ян — хитой адабий тили узилкесил шаклланди.
ВИИ—Х асрларда Чен Сзиан, Ван Вей шеърлари машҳур бўлди. Адабиётнинг янада тараққий этишида Ли Бо, Ду Фу ва Бо Сзюйи каби шоирларнинг таъсири катта бўлди. ВИИИ—ИХ асрларда новелла жанрида юксак ютуқларга эришилди (Юан Чжен, Бо Синсзян, Ли Гунсзо), Х—ХИИИ асрларда шоирлардан Ван Анши, Су Ши, Лю Юн, Л у Ю, шоира Ли Синчжао машҳур бўлган. Оуян Сю тарихий ва фалсафий мавзуда асарлар яратди.
Мўғулларнинг Юан сулоласи ҳукмронлиги даври (1280—1368)да шаҳарлар ривож топди. ХИИИ асрда мамлакат шимолийда қаҳрамонлик ва маиший мавзуларда мусиқий драма жанри вужудга келди. ХИВ асрда эпопеяроман жанрининг шаклланиши адабиётда муҳим воқеа бўлди. ХВИ аср охирларидан наср янги боскичга кўтарилди, тарихийфантастик, ижтимоиймаиший романлар яратилди.
Хитойни манжурлар босиб олган (1644)дан кейин мухолиф кайфиятдаги шоирлар пайдо бўлди, маърифатпарварлик руҳи авж олди. Классик роман чўққиси бўлиб майдонга келган Сао Сюэцин (тахминан 1715—62)нинг „Қизил кўшкдаги уйқу“ романида зодагонларнинг ахлоқий ва иқтисодий тушкунлиги ифодаланди.
Янги давр адабиёти (ХИХ аср ўрталари — 1917) манжурхитой зодагонлари, империалистик давлатлар зулмига қарши озодлик ҳаракатини, жамият тушкунлигини акс эттирди. Ғарб маданияти билан биринчи танишув бошланди. 1900-йилларнинг бошларидаги инқилобий кўтарилиш кўпгина адиблар ижодида ўз ифодасини топди.
1919-йилда бошланган „4-май“ озодлик ҳаракати давридан эътиборан энг янги адабиёт вужудга келди. Бу адабиётнинг идк йирик намояндаси Лу Син (1881 — 1936) асарларида оддий кишилар Хитой адабиёти тарихида биринчи марта асар қаҳрамонлари қилиб қаламга олинди. 1922-йилда „Ижод“ гуруҳига уюшган адиблар романтик рухда асарлар яратдилар. 20-йиллар бошларидан шеъриятдаги сўзлашув тилига асосланган янги шакл классик шеърият шаклларини сиқиб чиқарди. Хитой халқининг япон босқинчиларга қарши миллий озодлик уруши (1937) даврида ватанпарварлик руҳида ёзилган кичик ҳажмдаги асарлар кенг ёйилди. Япония тормор этилгач (1945), адабиёт мамлакатни демократик ривожлантириш учун курашни авж олдирди. Хитой Компартияси раҳбарлигида халқнинг озодлик учун курашига ёрдам берадиган инқилобий адабиёт ривожлана бошлади. 1949-йил ХХР ташкил килиниши социалистик қурилишни акс эттирадиган, янги кишини тарбиялашга хизмат қиладиган янги адабиёт ривожига имкон яратди. Чжао Шули (1906—70)нинг „Санливан қишлоғи“, Чжоу Либо (1908—79)нинг „Пўлат оқим“ роман ларида ишчи ва деҳқонларнинг янги ҳаёти ва меҳнати ифодаланди. Тарихийинқилобий сюжетларда романлар (Ян Монинг „Ёшлик қўшиғи“) яратилди. 50-йилларнинг бошларида тинчлик ва халклар дўстлиги мавзуларида, айниқса, шеъриятда муҳим асарлар ижод қилинди. Лекин 1958-йилда „инкилобий романтизм билан инқилобий реализмнинг уйғунлиги“ Хитой адабиётида бирдан бир ижодий метод деб эълон қилинди. Амалда эса ижод ахлидан хаспўшлаб акс эттириш, воқеаларни идеаллаштириш талаб қилинди. 60-йиллар ўрталаридан „маданий инқилоб“ бошланиши муносабати билан янги бадиий асарлар яратилмай қўйди, таржима асарларини нашр этиш тўхтатилди, кўпгина адабийбадиий журналлар ёпилди. Хитой ёзувчилари уюшмаси (1953-йилдан ташкил қилинган)нинг фаолияти ҳам, асосан, тўхтаб қолди. 1970-йилларнинг бошларидан адабий ҳаётда бир оз жонланиш юз берди. „Маданий инқилоб“ йилларида қувғинга учраган ёзувчи ва шоирларнинг катта гуруҳи окланди, уларнинг фаолияти қайта тикланди. Улар томонидан ёзилган асарлар нашрдан чикарилди. Халқнинг онгини бозор муносабатларига мослаштириш, ўтган даврга танқидий ёндошиш, миллийликни сақлаб қолиш каби масалалар янги адабиётнинг асосий ғоясига айланди. Жаҳон адабиётининг хитой адабиётига бўлган таъсири кучайди.
1977-йилдан песа, шеър, насрий ва публицистик асарлар пайдо бўла бошлади. Бу йилларда яратилган асарларда ўн йиллик тартибсизликлар давридаги турмуш очиб беридди. Наср, айниқса, ҳикоя жанри жонланди. Лю Синунинг „Синф раҳбари“, Ван Меннинг „Сартарош ҳикояси“, Жу Чжицзюаннинг „Кутилмаган воқеа“ каби ҳикоялари шуҳрат қозонди. Қиссалардан Шен Жуннинг „Ўртача ёш“, Е. Вейминнинг „Дарёда мўлжалсиз сузиш“, Л у Янчжоунинг „Булутлар ортидаги тоғлар қиссаси“ ажралиб туради. Шунингдек, Чжоу Кецинянинг „Сюй Мао ва унинг қизлари“, Вей Веянинг „Шарқ“, Ли Чжуннинг „Хуанхе шарққа қараб оқади“, Гу Хуанинг „Нилуфар гуллари водийсида“ романлари пайдо бўлди.
Меъморлиги
Хитой ҳудудида мил. ав. 4—1-минг йилликка оид манзилгоҳлар сақланган. Мил. ав. 2-минг йилликда деворлар билан ўралган, ибодатхона ва саройлари бўлган шаҳарлар пайдо бўлди (пойтахт Анян шаҳри саройи харобалари). Синчли бинолар қурилган. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида меъморлик ва шаҳарсозлик принсиплари шаклланди. Мамлакат марказлашган ягона Син давлатига бирлаштирилгач (мил. ав. 221—207), Буюк Хитой деворини асосий қисми қурилди. Син ва Хан даврлари (мил. ав. 206—мил. 220)да 2—3 қаватли уйлар, йирик саройлар қурилди. Мил. ав. ИИИ асргача мураккаб конструксияли улкан саройлар, катта кўприк, мақбара, дарвозалар қурилди (Сичуан провинсияси, Ян уездидаги Гаои сюе). ИИИ—ВИ асрларда буддизм таъсири натижасида кõп ярусли ибодатхона — пагодалар барпо этилди (Хенан провинсиясида, 523). ВИИ—ХИИ аср хитой меъморлиги шаклларнинг қатъийлиги ва маҳобатлилиги билан ажралиб туради. Бу даврда Лоян, Чанъан шаҳарлари, сарой ва ибодатхона мажмуалари (Утайшан тоғларидаги Фогуан ибодатхонаси, 857), пагодалар (Сианя яқинидаги Даянта ёки „Ёввойи ғозлар“ катта пагодаси, 652). Сун давлати даврида Хитой меъморлигига шаклларнинг ниҳоятда нафис ва мутаносиблиги хос (Кайфиндаги Тета ёки „Темир“ пагода, 1041—48). Мўғулларнинг Юан сулоласи ҳукмронлиги даври (ХИИИ—ХИВ аср)да юанлар давлати пойтахти Даду (кейинcхалқик Пекин)да бинолар ансамбли қайта қурилди, сарой мажмуалари яратилди.
ХИХ аср 2-ярмида Шанхай, Тянцзин, Нанкин, Гуанчжоу каби йирик шаҳарларда Европа типидаги эклектик бинолар пайдо бўлди (Ихеюан боғидаги Синянфан сарой павилони, Пекиндаги кутубхона). ХХ аср 80-йилларидан замонавий қурилиш конструксиялари миллий меъморий анъаналар билан уйғунлаштирилиб, йирик бино ва иншоотлар бунёд этилди.
Тасвирий санъати
Хитойнинг кад. санъат ёдгорликлари мил. ав. 3минг йилликка мансуб. Хитойнинг куп жойларидан нафис ишланган сопол идишлар, жез ва нефритдан ишланган ва шакли ҳамда гули ҳар хил бўлган буюмлар, ҳайвонларнинг Ин даврига мансуб тошдан ишланган ҳайкалcхалқари, Чжоу даври (мил. ав. ХИ—ИИИ аср)га мансуб амалийбезак санъати асарлари топилган. Мил. ав. 1-минг йилликдан қилич сопи, мебел тайёрлашда локдан фойдаланила бошланди. Мил. ав. ИВ—ИИИ асрларга оид шойига туш билан раем солинган асар сақланган. Хан даври (мил. ав. 206 — мил. 220) макбараларидан мифология ва дунёвий мавзудаги релеф ҳамда ёзувлар, одам, уй ҳайвонлари тасвирланган сопол идишлар, олтин ва кумуш билан безатилган жез буюмлар топилган.
ИВ асрдан будда ғор ибодатхоналари ҳайкал ва деворий расмлар билан безатилди (Юнган, Лунмин, Майсзишан). Бу даврда рассом Гу Кайчжи ва хаттот Ван Сичжи ижод қилдилар. Тан (618907) ва Сун (9601270) сулоласи даврида Хитой санъатининг барча тури улкан ютукларга эришди. Бу даврда халқ ҳаётини ҳаққоний акс эттирувчи монументал рангтасвир пайдо бўлди; рассомликнинг шойи матога туш ёки бўёқ билан раем солиш тури шаклланди. У Даоцзи, Ван Вей, Ян Либен, Чжоу Фан, Хан Ган ва бошқа Тан даврининг машҳур рассомлари бўлган. Амалий безак санъати ривожланди. Сзиндечжен чинни мануфактурасида тайёрланган маҳсулотлар чет элга чиқарилди ва жаҳонга машҳур бўлди. ХВИ асрдан бадиий каштадўзлик ва тўқувчилик ривожланди. ХИХ аср 2-ярмида Хитойнинг ярим мустамлакага айланиши ижтимоий ва маданий ҳаётда қарамақаршиликлар вужудга келтирди, тасвирий санъатда турғунлик кўзга ташланди. Шу даврда Европа санъати таъсирида мойбўёқ рассомлиги пайдо бўлди. ХИХ аср охиридан рассомлар миллий классикани ижодий ривожлантириш ёки уни Европа услуби ютуқлари билан уйғунлаштиришга интилдилар. ХХ асрнинг 20—30-йилларида ёғоч гравюраси пайдо бўлди. ХХР ташкил бўлгач (1949), Хитой тасвирий санъати жадал суръатда ривожлана бошлади. Бу даврда Сзян Ян, Хуан Чжоу, Е Сянюй, Ян Чжигуан ва бошқа самарали ижод қилдилар. „Маданий инқилоб“ йиллари Хитой рассомлиги инқирози даври бўлди. 1976-йилдан сўнг қайта тиклана бошлади. Рассомлар ўз фаолиятларини такомиллаштириш йўлларини қидира бошладилар. Хитойда Си Байши, Сюй Бейхун, Пан Тяншоу, Ли Кучат, Лю Хайсу, Гуан Шанюэ ва бошқа рассомлар машҳур. Замонавий тасвирий санъатида турли оқим ва йўналишлар мавжуд.
Мусиқаси
Хитой мусиқа маданияти жаҳоннинг энг қад. мусиқа маданиятларидан бири. Унинг манбаи мил. ав. 2минг йилликдаёқ муайян даражада ривожланган қад. қўшиқ ва рақсларга бориб тақалади. „Шицзин“ („Қўшиқлар китоби“, мил. ав ХИ—ВИ асрлар)да 3000 халқ қўшиғи, маросим мадҳиялари тўпланган бўлиб, халқ қўшиқ санъатининг муҳим ёдгорлигидир. Хитой халқ мусиқаси бир овозли бўлиб пентатоникага асосланган (мил. ав. ВИИ асрда шаклланган). Кейинcхалқик 7 ва 12 овозли система пайдо бўлди. Асосий мусиқа чолғулари (анъанавий хитой оркестри, одатда, 100 га яқин, чолғудан ташкил топади): торли — се, син, пипа, эрху, сиху, банху; пуфлама — сяо, пайсяо, ди, сона, шен; урма — гонг, қўнғироқча, барабан, тарелкалар. Нота ёзувидаги (иероглиф тизими) биринчи профессионал асар — „Юланцу“ („Танҳо орхидея“) песасидир (муаллифи Сю Мин, ВИ аср). ВИИИ асрда балет санъати ривожлана бошлади. ХИИ—ХИИИ асрларда драматик диалог, оркестр жўрлигида куйлаш, пантомима ва рақсни ўзида мужассамлаштирган хитой операси шаклланди. ХВИИ асрнинг ўрталаридан Шарқий Хитойда оркестр мусиқаси ривожланди. ХИХ аср билан 20а оралиғида Европа мусиқаси таъсири сезилди. 1927-йил консерватория очилди. Хитой мусиқасига бошқа мамлакатлар мусиқа санъати ютукдарини олиб киришга интилувчи „Янги хитой мусиқаси“ деб номланган илғор мусиқа ҳаракати пайдо бўлди. Композиторлар Не Эр (1912 35; оммавий ватанпарварлик қўшиқлар муаллифи), Си Синхай (1905 — 45), Хуан Сзи (1904—38), Чжаншу (1908—38) янги мусиқа асосчиларидир. 1953-йил Хитой композиторлар уюшмаси тузилган. Пекин, Шанхай, Шенян, Ченду, Тянцзин, Сиан, Гуанчжоу шаҳарларида консерваториялар ишлайди. Хитойда дирижёрлар Ли Демун, Хуан Ицзюн, Ян Лянкун, Хан Чжунсзе, Чжен Сяоин, композиторлар Ли Хуанчжи, Лю Чжи, Сюй Сисян, Сюй Вей, Чжу Сзянер, Чжан Жуй, Чжен Сюфен, ижрочисолистлар Лу Чунлин, Лю Дехай, Ван Готун, Шен Чжунго, вокалчилар Чжан Сюан, Вей Сисян, Ху Сунхуа, Ван Кун, Ли Гуилар машҳур. Сўнгги чорак аср давомида мусиқа санъатида катта юксалиш юз берди. Айниқса, замонавий эстрада жанри тез ривожланди. Ёшлар ўртасида ғарб мусиқасига бўлган интилишнинг кучайиши ҳар хил ёшлар ансамбллари ташкил топишига олиб келди. Европа мусиқа оҳанглари билан миллий мусиқа оҳангларининг қўшилиб кетиши кузатилди. Мусиқа ижро этишда замонавий мусиқа чолғуларидан фойдаланиш кенг тарқадди.
Театр сарчашмалари халқнинг қўшиқрақс ижоди, турли маросим ва ўйинлар билан боғлиқ томосхалқардан бошланади. Хандаври (мил. ав. ИИИ аср — мил. ИИИ аср)да шаҳарлар ва ҳунармандчиликнинг ривожи театр санъати тараққиётига таъсир этди. Тан даври (ВИИ—Х асрлар)да буддизм хитой адабиёти ва санъатига, хусусан, рақс санъатига катта таъсир кўрсатди. ВИИИ аср ўрталарида император Сюанцзун саройида „Нокзор“ („Лиюан“) театр мактаби ташкил қилинди. Х—ХИИ асрларда профессионал актёрлар труппалари вужудга келди. ХИИИ—ХИВ асрларда театр санъати такомиллашди. ХВИИ—ХИХ асрларда муайян худуд билан боғланган махалқлий театр жанрлари (бансзи, синцян, юэцзюй ва бошқалар) пайдо бўлди. ХИХ аср ўрталарида махалқлий театрлар негизида театрнинг янги шакли — Пекин мусиқали драмаси шаклланди; у кейинcхалқик хитой умуммиллий классик мусикали драмасига айланди. ХХ аср бошларида замонавий драма театри шаклланди (асосан, Европа драма санъати таъсирида). 1907-йилда биринчи драма труппаси — „Кўкламги мажнунтол“ („Чунлюше“) ташкил қилинди. Ўша йили „Куклам қуёши“ („Чунянше“) профессионал театри ҳам ташкил топди. 1927-йил Шанхайда илғор театр арбоблари, драматург ва актёрлар „Жанубий жамият“ („Нантоше“)га бирлашдилар. 1930— 40 йиллардаги йирик драматурглар: Сао Юй, Го Можо, Хун Шен, Тян Хан, Оуян Юйсян, Ся Ян ва бошқа.
1930-йилда Суд театр арбоблари лигаси тузилди. 30йларда замонавий драма театр сахналарида рус ва Ғарбий Европа драматургларининг песалари қўйилди (Н. В. Гогол, А. Н. Островский, М. Горкий, Г. Ибсен ва бошқаларнинг песалари). ХХР ташкил этилгач (1949), театр санъатида ислоҳот ўтказилди, классик драмалар қайта кўриб чиқилди. 1952-йилда 1Умумхитой театр ва драма кўригида ислоҳотга якун ясалди. 1963—64 йилларда театрда инқилоб ўтказиш, классик песаларни „замонавий инқилобий песалар“ билан алмаштириш масаласи кун тартибига қўиилди, натижада профессионал жамоалар кескин камайиб кетди. „Маданий инкилоб“ даври театр санъати учун ҳам тушкунлик даври бўлди. 1976-йилдан сўнг театр тараққиёти янги босқичга ўтди. Ўз асарларида хаётни реал акс эттирувчи ёш истеъдодли драматурглар етишди. Замонавий ва тарихий мавзуларда кўплаб песалар яратилди.
КИНОСИ
Хитойда биринчи филм 1913-йил яратилган („Сохта эрхотинлар“). 1920—30-йилларда прогрессив йўналишдаги филмлар ишлаб чикарилди („Балиқчи қўшиғи“, „Йўл“, „Чорраҳа“ ва бошқалар). 1940-йилларда Хитой кинематографчилари ижтимоий аҳамиятга эга бўлган филмларни суратга олдилар („Сунгари дарёсида“, „Баҳорги сувлар шарққа оқади“, „Саккиз минг ли, ой ва булутга йўл“ ва бошқалар). 1938-йил сентабрда тузилган Янан киногуруҳи озод этилган ҳудудларда „Янан ва 8армия“, „Доктор Норман Бетюн“, „Нанниван“ каби ҳужжатли филмлар яратдилар. 1946-йил Хитой шимоли-шарқининг озод этилган рнларида Дунбей (Шимоли-шарқ) студияси (кейинcхалқик Чанчун) ташкил этилди. „Хитой кизлари“ (реж.лар Лин Сзифен ва Чжай Сян), „Пўлат аскар“ (режиссёр Чен Ин), „Оқ сочли қиз“ (реж.лар Ван Бин ва Чжан Шуйхуа), „Партия кизи“ (режиссёр Лин Нун), „Тинчлик йўлида“ (режиссёр Хуан Сзолин) филмлари 1950-йиллардаги энг яхши филмлардир. 1950-йил Пекин шаҳрида кинематография институти ташкил этилган. 1960-йилларнинг ўрталаридан филмлар ишлаб чиқариш камайди. 1967—69 йилларда деярли барча студиялар ўз фаолиятларини тўхтатди, фақат бир нечтагина ҳужжатли филм чиқарилди. 1976-йилдан кейин кино ишлаб чиқариш астасекин тиклана бошлади. 1980-йилларда қишлоқ ҳаёти мавзусидаги „Юэлян қишлоғидаги қаҳқаха“, „Сюй Мао ва унинг кизлари“, „Қишлоққа муҳаббат“ ва бошқа филмлар яратилди. „Сиан ҳодисаси“, „Нанчан қўзғолони“ филмларида инқилоб тарихидан муҳим лавхалқар акс эттирилди. „Қон ҳар доим қайноқ“, „Кўприк остида“ филмлари ҳозирги замон ёшлари, уларнинг муаммоларига бағишланди. Шунингдек, Лу Син, Мао Дун, Лао Ше асарлари асосида ҳам филмлар яратилди. „Булутлар ортидаги тоғлар қиссаси“, „Ўртача ёш“, „Йилқичи“ каби филмларда хитой халқининг маънавий гўзаллиги ва меҳнацеварлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Хитойда бадиий ҳамда ҳужжатли филмлар билан бир қаторда мултипликацион ва илмиёммабоп филмлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон — Хитой Халқ Республикаси муносабатлари
Расмий номи Хитой Халқ Республикаси. Пойтахти — Пекин шаҳри. БМТ аъзоси.
Хитой Ғарбий Осиёда жойлашган бўлиб, майдони 9,6 млн. км2 ни ташкил этади. Осиёдаги йирик давлат ҳисобланади, жаҳонда эса майдони жиҳатидан Канада ва Россиядан кейин 3-ўринда туради. Хитой қуруқликда 14 давлат билан чегарадош, улар: Афғонистон, Бутан, Мянма (Бирма), Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Лаос, Монголия, Непал, Покистон (талаш ҳудуд бўлган Кашмир), КХДР, Россия, Тожикистон ва Ветнам. Чегараларнинг умумий узунлиги 22 117 км. Денгиз бўйлаб эса Шимолий Кореядан Ветнамгача, Ғарбий Хитой денгизи, Корейс кўрфази, Сариқ денгиз ва Жанубий Хитой денгизи, Тайван ороли билан Тайван бўғози орқали 14 500 километр узунликда туташган. Хитойни 1949-йилдан Коммунистлар партияси бошқариб келади. Хитой фақат бир партияли мамлакат ҳисобланади.
Тарихи
Географияси
Бамбукзорлар
Хитойда бамбукнинг 500 га яқин турлари мавжуд, ўрмонларининг 3 фоизи бамбуклардан ташкил топган. Қалин қамишзорларни Хитойнинг 18 провинсиясида учратиш мумкин. Бамбуклар асосан ҳайвонларга озуқа бўлади, шунингдек, саноат корхоналарида ҳам ишлатилади.
Хуанхе (Сариқ дарё)
Хитойдаги иккинчи буюк дарё, узунлиги 5464 км. Хуанхе ёки Сариқ дарё ўта тезлик билан оқади. Бу дарёда 1642-йилда 300 минг киши оқиб халқок бўлган
Лушан тоғлари Хитой тамаддунининг ўчоғи саналади. Майдони 5 минг квадрат километрга тенг бу тоғлар мамлакат жануби, Цзянси провинсиясининг Интан шаҳри яқинида жойлашган. СҲимолда Хитойнинг энг узун дарёси — Янцзи билан чегарадош. Жануб томондан мамлакатнинг энг катта чучук сувли дарёси — Пояку сувлари билан ювилади. Лушан тоғлари 2000-йиллик тарихга эга бўлиб, улар илк бора хитой солномаларида тилга олинган. Қадимда бу ерда сеҳр-жоду билан шуғулланишган ва шу боис Лушан тоғлари худосизлар манзили хисобланган. Даосизм ва буддизм оқимлари вужудга келгач, оқим асосчилари бу эрга илк мактаб ва академияларни қура бошлаган. Қурилмаларнинг айримлари шу даврга қадар сақланиб қолган. Қўриқхона неча юз йиллардан буён ўз гўзаллиги билан бутун дунёни ўзига мафтун қилиб келади. Уни мадҳ этувчи 4 мингдан зиёд шеър ва достонлар битилган.1996-йилдан ЙУНЕСКОнинг жаҳон меросларини сақлаш қўмитаси томонидан унга қуйидагича баҳо берилган: "Лушан тоғларининг дунёвий мероси шундаки, у хитой миллатининг маънавий-маданий қадрятлари билан бевосита боғлиқ. Хитой халқининг қадриятлари табиат билан уйғунлашиб кетгандай гўё. У йирик маданий манзарани акс этдиради. 2007йили Лушан тоғи Миллий боғ сифатида тан олиниб, жаҳон меросларининг рўйхатига киритилган. 1998-йилда эса геологик парк сифатида ЙУНЕСКО халқаро тармоғига киритилган. Бу тармоққа 28 геопарклар киритилган бўлиб, уларнинг 7 таси Хитойда жойлашган.
Иқтисодиёти
Хитой Халқ Республикаси аҳолисининг сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради (1-ўринда Ҳиндистон). 2009-йил маълумотига кўра, Хитой Халқ Республикаси аҳолиси 1,329 млрд кишини (Сянган МАР ва Тайван провинсияси, Аомен раёнидан ташқари) ташкил этди. У ҳозир дунё аҳолисининг 21 % ни ташкил этмоқда. Хитой аҳолисининг ўртача зичлиги 1 кв. километр га 137 кишини ташкил этади. Хитой аҳолиси унинг ҳудуди бўйлаб бир текисда жойлашмаган бўлиб, Шарқий Хитойнинг денгиз олди раёнларида аҳолининг зичлиги 1 кв. километр га 410 кишидан ортиқ аҳоли тўғри келса, Марказий Хитойда аҳолининг зичлиги 1 кв. километрга 200 кишидан ортиқ тўғри келса, ғарбий Хитойнинг тоғли ҳудудларида бу кўрсаткич 1 кв. километр га 20 кишидан ҳам кам киши тўғри келади.
2010-йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти Япониядан юқори бўлиб, дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Хитой потенциал суперўйинчилардан бири ҳисобланади.[3]
Дини
Хитойнинг анъанавий дини конфусийлик, кўпчилик даосизм ва буддизм динига сиғинишади. Хитойликлар орасида ислом ва христиан динларига ҳам эътиқод қилувчилари бор. Хуэй, уйғур, қозоқ, қирғиз, татар, ўзбек, тожик, дунсян, салар ва баоан халқлари мусулмонлар ҳисобланади. Тибетликлар, мўғуллар, таи ва югурлар ламаизм динига эътиқод қилишади. Ветвейлар буддизмга эътиқод килишади, мяо ва яолар христиан динига эътиқод қилишади, кўпчилик даурлар, орочонлар ва эвенклар шаманизмга эътиқод қилишади.
Маданияти
Хитой ҳақидаги мақолалар
Галерея
Манбалар
- ↑ „Хитой қирғоқларига «Ин-Фа» тайфуни ёпирилди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 26 июль.
- ↑ „Хитой ҳукумати пенсия ёшини оширишга қарор қилди. Мамлакат аҳолиси жадал кексаймоқда“. Бугун.уз. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-03-2021.
- ↑ архив нусхаси, 2020-06-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-03-25
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |