Хожа Аҳрор мадрасаси — Самарқанд мадрасаси. Хожа Аҳрор мадрасаси 1469-йилда Самарқандда Темурийлар сулоласи даврида Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор томонидан бунёд этилган. Даргоҳ энг машҳур олий тоифадаги мадрасалардан бири бўлган. Мадраса тўғрисида Абу Тоҳирхожа Самария асарида шундай ёзади: „Яхшилар қутби, солиҳлар ғавси Носир ул-миллат ва-д-дин ҳазрат Хожа аҳрор (унинг сирри пок бўлсин) мадрасаси. Ушбу мадраса шаҳарнинг ичида, жануб томонда, Сўзангарон дарвозасига бориладиган катта йўлнинг кун ботаридадир. Хожа Аҳрор билим эгаларини севарди, мажлиси ҳамиша олим кишилар билан тўлган эди. Шу сабабдан илм аҳли учун у ерда бир олий мадраса солдирди. Самарқанднинг бузуқчилик чоғида ушбу мадраса бузилган эди. Суннатнинг муҳийси Амир Маъсум Ғозий (Амир Шоҳмурод) Улуғбек мадрасасининг жанубидаги бузилган Алайка кўкалдош жоме мадрасасининг ғиштларини дин уламосининг фатвоси билан келтириб, ҳазрат Хожа Аҳрор (сирлари муқаддас бўлсин) олий мадрасани бошқатдан солдиради ва вақфларини белгилайди. Ҳозир унда дарс ўтилади ва ҳужраларида талабалар яшайди“. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазар ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатлари ва манбаларни ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Мазкур мадраса учун ҳижрий 874-йил ражаб ойининг 22-кунида (1470-йил 25-январ) Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор катта миқдорда вақф мулклари вақф қилган. Мазкур мадраса 1 та мутаввали томонидан бошқарилган. Даргоҳда 62 нафар талаба таҳсил олган. Мазкур мадраса „мадрасайи сафед“ номи билан ҳам аталган. Хожа Аҳрор мадрасасида ХИХ аср ўрталарида „Усмон Қур’они“ сақланган[1]. Америкалик сайёҳ Южин Скайлер ўз эсталикларида ушбу иншоот ҳақида: С„ҳу ёдгорликларининг энг ажойиби йирик тўрт бурчакли Хожа Аҳрор масжидидир. У баланд пештоқли ва равоқли эшилари, безакли кошинлари ҳалигача яхши сақланган. Устунлар тепасида форсча шеърлар кўзга ташланади. Ичкарисида талабалар учун ҳужралар, киришдан рўпарада кенг саҳнли масжид бор экан. Борган пайтимизда мударрислар ва талабалар шом намозини адо этишаётган эди“[2].

Мадраса
Хожа Аҳрор мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Самарқанд вилояти
Шаҳар Самарқанд
Мактаб йўналиши сунний
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор
Ҳомийлар Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор
Бинокорлик 1469-йил—???
Ҳолати Сақланиб қолмаган
Ҳужралар сони 31 та
Қурилиш материали Пишиқ ғишт


Меъморчилиги

Хожа Аҳрор мадрасаси 31 та ҳужрадан иборат бўлган. Ушбу мадраса Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган. Мадраса ҳозирги кунда сақланиб қолмаган.

Манбалар

  1. ↑ Абдусаттор Жуманазар. Самарқанд таълим тизими ва мадрасалари тарихи. Тошкент: Фан, 2021 — 520-бет. 
  2. ↑ Южин Скайлер. Туркистон. Тошкент: Ўзбекистон нашриёти, 2019 — 335-бет.