Xolchayon
Холчаён — ЮнонБақтрия ва кушонлар даври маданиятига оид ёдгорликлар мажмуаси (мил. ав. 4— мил.В аср). Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳудудида жойлашган. Бир неча тепалик (Хонақоҳтепа, Қорабоғтепа, Маслаҳаттепа ва бошқалар)дан иборат. Санъацҳунослик институтининг Г. А. Пугаченкова раҳбарлигидаги археологиясанъат экспедицияси ўрганган (1959—63). Хонақоҳтепадан мил. ав. 2—И асрларга оид ҳукмдор саройи қолдиғи топилган. Бино тўғри тўртбурчак шаклда, майдони 35×26 м бўлиб, марказий фасади (олд томони) тўрт устунли очиқ айвон (16,5×7 м)дан иборат. Ёғоч устунлар оҳактошдан ишланган тагкурсига ўрнаштирилган. Айвондан катта залга (17,6×6,1 м) ўтилган. Зал деворлари ости бўйлаб кенг супа ясалган. Бино фундамента квадрат шаклдаги хомғиштлардан ишланган, ғиштларнинг сиртига турли шаклдаги тамғалар босилган. Бино бир қаватли, усти текис қилиб ёпилган бўлиб, ташқи қалинлиги 2,2 м, баъзи жойларда 4 м га етган. Зал ва айвон деворларининг пастки қисмида деворий сурат излари топилган, юқори қисмига эса ҳайкалчалар ишланган. Г. А. Пугаченкованинг тахминига кўра, сарой юечжи қабилаларидан бирининг жабғуси Герайга тегишли бўлган. Сарой хоналаридан кўплаб пайконлар, олтиндан ишланган йирик кўкрак нишонаси, олтин тақинчоклар, ипак парчаси, қимматбаҳо тош мунчоқ ва гемма парчалари, шиша идишлар, темир қилич, шунингдек, турли қадахлар, сопол идишлар, от минган чавандоз ҳайкалчалари топилган. Х. мажмуасига кирувчи Қорабоғтепанинг атрофи мудофаа девори (қалинлиги асосида 8 м га етган) билан ўралган. Тепада ҳаёт мил. ИИИ аср бошигача давом этганлиги ҳақида Васудева И тангалари гувохлик беради. Умуман, Х.дан 50 дан ортиқ турли асрларга оид тангалар топилган. Уларнинг энг кадимгиси ЮнонБақтрия подшоларидан Деметрий (мил. ав. 200 й.) кумуш тангаси, Гелиокл (мил. ав. 156—140 й.) тетрадрахмаси, Кушон подшоларидан Кадфиз И, Кадфиз ИИ, Канишка, Хувишка, Васудева И ва Васудева ИИ тангалари бўлиб, улар нафақат Жанубий Бақтрия, балки Шимолий Бақтрия ҳудудларида ҳам кенг тарқалган. Х. деворий суратларида узум ғужуми, япроқлар, улар орасида осилиб турган қандайдир думалоқ мевалар, гуллар тасвири ўрин олган. Шунингдек, ўзаро композицион уйғунликда бўлган одамлар образлари, юнон худолари ёхуд олий ҳукмдорнинг маҳобатли суратлари учрайди. Деворий суратлар орасида айниқса икки эркак ва бир аёл тасвири кишини ўзига тортади. Биринчи суратда эркак кишининг оғзигача қисми туширилган боши тасвирланган. Унда ўспирин йигитнинг калта тўлқинсимон сочлари ва қора кўзлари, думалоқ ияги, ярим ой шаклида чизилган қора қошлари, қирра буруни кўзга ташланади. Бу суратда туб жойли бактриялик акс этган. Аммо, иккинчи суратда думалоқ бошли, сочлари устара билан қирилган, олтин исирға таққан қулоғи четида кокили бор, бодом қовоқли турк тасвирланган. Аёл кишининг сурати яхши сақланмаган. Унинг бош қисмидан қора сочлари ва камалаксимон қошларигина қолган.
Х. саройи айвон ва бош зали деворларининг юқори қисмида, бал. 2 м ли панно устига ишланган пирамон (фриз)да деворга ёпиштирилган қабартма ҳайкаллар мажмуаси бўлган. Улар орасида Герай ва унинг уруғига тегишли персонажлар тасвири кўп учрайди. Герай сакларни Қад. Бақтриядан жан.га суриб чиқарган 5 юечжи қабиласидан бири — гуйшуан қабила жамоасининг сардори. Унинг номи билан пул зарб этилганлиги гуйшуанларни қолган қабилалар ичида иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлганлигидан далолат беради.
Зал жан. деворида чавандозлари билан елиб кетаётган 6 та от ҳайкаллари (кизил, оқ ва кора рангли) тасвирланган. Отларнинг асбобанжомларига қараганда, бу турдаги отлар енгил кавалерияда хизмат қилган. Бу деворда оғир кавалерияга мўлжалланган отларнинг ҳайкаллари ҳам учрайди. Улар металлдан ишланган ҳимоя қалқонига ўралган. Бундай типдаги отлар расми Васудева И тангаларидаҳам учрайди. Бу илк кушонлар қўшинининг қурилиши ва таркиби ҳақида гувохлик беради.
Адабиёт
- Пугаченкова Г. А., Халчаян. К проблеме художественной култури СевернойБактрии, Т., 1966; Пугаче нкова А., Ртвеладзе Э. В., Северная Бактрия — Тохаристан, Очерки истории и култури, Т., 1990; Ртвеладзе Э. А., Великий шелковий пут, Т., 1999.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |