Xomashyo
Хомашё — конлардан олинган фойдали қазилмалар ва бошқа табиий ресурслар, улардан ишлаб чиқарилган ва яна ишлов талаб этадиган маҳсулотлар. Кенг маънода хом ашё меҳнат таъсирида ўзгарган ва янада ишланиши лозим бўлган меҳнат предметинн англатади. Ишлаб чиқариш жараёнида хом ашёдан тайёр маҳсулот ёки ярим фабрикат пайдо бўлади. Хом ашёнинг жами хилма-хил кўринишлари келиб чиқишига кўра саноат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсига бўлинади. Саноат хом ашёси, ўз навбатида, минерал ва сунъий хом ашёга бўлинади. Ишлатилишига кўра, минерал хом ашё ёқилғиэнергетика (нефт, табиий газ, кумир, уран, ёнувчи сланецлар), металлургия (қора, рангли, нодир ва асл металлар рудалари), конкимё (агрономия рудалари, барий, калций фторид, олтингугурт), техника (олмос, графит, слюда), қурилиш материаллари (семент, керамика) ишлаб чиқариш хом ашёлари ва бошқаларга бўлинади. Сунъий хом ашёга синтетик смолалар, пластмассалар, синтетик каучук, сунъий тери, синтетик ювиш воситалари ва б. киради. Қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва ўрмон хўжалиги, балиқ овлаш ва тайёрлов тармоғининг ишлов берилмаган (хом)