Хона (арифметикада) — ўнли саноқ системасида ёзилган натурал сонда қатнашган рақамлар ўрни. Масалан, 7816 — тўрт хонали сон. 6871679123 сонида 9 рақами чапдан 7-хонада турибди дейилади. Натурал сон учун ҳар бир хона ўз номига эга: ўнгдан 1-хона "бирлар", 2-хона "ўнлар", 3-хона "юзлар", 4-хона "минглар", 7-хона "миллионлар", 10-хона "миллиардлар" хонаси дейилади.