Хонақоҳ масжиди — Ўзбекистон, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги жойлашган масжид. [1]

Хонақоҳ жоме масжиди
Xonaqoh masjidi old ko‘rinishi
Дин
Мансублик Ислом
Мазҳаби Сунний
Манзил
Манзил Марғилон, Фарғона, Ўзбекистон
Khonakhan Mosque is located in Uzbekistan
Khonakhan Mosque
Ўзбекистонда кўрсатилган
Географик координаталар 22°58′42.4″Н 120°13′42.4″Э / 22.978444°Н 120.228444°Э / 22.978444; 120.228444
Архитектура
Тури Масжид

Тавсифи

Хонақоҳ жоме масжиди Фарғона водийси ҳудудига хос бўлган ҳалокатли зилзилалардан, Марғилоннинг диний мақсадли ўрта асрлардаги биноларидан омон қолган кам сонли масжидларнинг энг қадимийсидир. Хонақоҳ масжиди шаҳарнинг тарихий марказида, асосий кўчасининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг энг қадимий ва ёрқин меъморий ёдгорликларидан бири ҳисобланади. ХВИ асрда қурилган Хонақоҳ жоме масжиди ўзининг қарийб беш асрлик тарихи давомида бир неча даврларни босиб ўтган, уларнинг ҳар бири қурилишига ўзига хос элементларни олиб келган ва бугунги кунгача унда турли даврларнинг алоҳида парчалари сақланиб қолган.

Айвоннинг баланд нақшинкор кўринишида гулли безак қўлланган. Тўсинлардан бирига қурувчилар қурилиш санаси — ҳижрий 1329 (1911-йил) ва уларнинг исмларини Хўжакентлик Тўхтабек ва Мирбобо Хўжа деб ёзиб қўйишган. Рангларнинг нозик уйғунлиги ва шифтларнинг декоратив композициялари Фарғона халқ ҳунармандларининг амалий санъати намунасидир.[2]

2018-йилдан кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўзбекистон мустақил давлат мақомига эга бўлганидан кейинги даврда масжид биносини қайта тиклаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди ва бугунги кунда ушбу масжид Марғилоннинг ҳозирги асосий катта масжиди ҳисобланади[3].

Галерея

Хонақоҳ масжиди пештоқи ва гумбаз
Хонақоҳ масжидидаги намозхонанинг ички ко'риниши
Хонақоҳ масжиди пештахтаси
Хонақоҳ масжиди қандили
Марғилондаги „Хонақоҳ“ жомеъ масжидининг турли қисмлари

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Марғилон#Тарихий_ва_архитектура_ёдгорликлари“. 2023-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-июн.
  2. ↑ „Мечеть Хонако“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июн.
  3. ↑ „В Маргилане начато строительство нового здания соборной мечети «Хонакох»“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-июн.