Хонканди, Степанакерт (озарбайжонча: Ханкəнди)/(арманча: Ստեփանակերտ) — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар. 1991-йил 25 декабрдан 26 декабргача ўтар кечаси Арманистон Республикаси Қуролли Кучлари томонидан ишғол этилган.

Хонканди
Шаҳар
39°48′55″Н 46°45′07″Э / 39.81528°Н 46.75194°Э / 39.81528; 46.75194
Мамлакат Озарбайжон
Ҳукумат
 • Мер Давид Саргсян
Аввалги номлари Вараракн (1847-йил)[2]
Ханкенди (1923)
Майдон 2,912[1] км2 (1,124 кв ми)
Маркази баландлиги 853 м
Расмий тил(лар)и озарбайжонча
Аҳолиси
 (2020)
↗58 300 [1][3]
Миллий таркиб Озарбайжонлар, украинлар, руслар, арманлар
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар, шунингдек христианлар
Телефон коди +374 47 (9)
+994 26 22[4]
[[Филе:|290пх|Хонканди харитада]]
Xonkandi
Хонканди

Маъмурий жиҳатдан Хонканди шаҳар тобелиги доирасидаги шаҳр бўлиб, Хонканди шаҳри ва Каркижаҳон шаҳар типидаги поселкани ўз ичига олади. Ҳудудий майдони 8 км2-ни ташкил этади. У пойтахт Бокудан 329 км узоқликда жойлашган. Озарбайжон Республикаси Давлат статистика комитетининг 2012-йил 1 январидаги расмий маълумотига кўра Хонканди шаҳрида 53,3 нафар, Каркижаҳон поселкасида эса 2 минг нафар аҳоли яшайди.[3] Ҳозир армани қуролли кучларининг ишғоли истидадир.[5][6][7][8]

Шаҳар номининг қисқача тарихи

Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг Озарбайжон ССР Марказий Ижроия Комитети 1923-йилнинг 7 июлида „Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятининг ташкил этилиши тўғрисида“ декрет чиқарди. Ушбу декретда Хонканди вилоят маркази деб эълон этилди. Орадан бир оз вақт ўтгач, ушбу шаҳар Степан Шаумян номи билан "Степанакерт" деб номланди.[9]

1991-йилда Озарбайжон ССР Олий Советининг қарори билан шаҳарнинг аввалги „Хонканди“ номи қайта тикланди.

Чегарадош раёнлар

Хонканди шаҳри Шуша ва Хўжали раёнлари оралиғида жойлашган.

Тарихи

Елизаветпол губерниясининг 1903-йилги харитасида Қорабоғ ҳудуди

Хонканди Озарбайжоннинг бошқа аксар шаҳарларидан нисбатан ёш эканлиги билан фарқланади. Архив ҳужжатларига кўра шаҳар ХВИИИ асрнинг охирларида ўша даврдаги мустақил Озарбайжон давлатларидан бири бўлган Қорабоғ хонлиги ҳукумдорларининг — хонларнинг истироҳати учун яшаш маскани сифатида тикланган. Хонлар фаолиятига жуда қулай шароит яратиш учун ушбу маскан хонликнинг пойтахти Паноҳододдан (ҳозирги Шушадан) 10 километр узоқликда, нисбатан тоғ этагида барпо этилган. Бу пайтда унинг хонликдаги бошқа муҳим шаҳар ва қишлоқларга, Оғдом, Хўжали, Молибеклик, Каркижаҳон ва бошқаларга яқин бўлиши ҳисобга олинган. Бинобарин, ушбу янги аҳоли минтақаси каби бошқа аҳоли минтақаларида ҳам фақат ерли аҳоли — озарбайжонликлар яшар эди. Дастлабки йилларда бу яшаш маскани фақат хон оиласи яшагани боис халқ орасида у „Хоннинг кенти“ сифатида танилган. Қисқа бир муддатдан сўнг ушбу қасаба Хонканди номини олган.

1805-йил 14 майда Гарабагҳ хонлиги рус қироллари билан бирлашганда, Ханкенди Қорабог хони Меҳдиқулу Хоннинг хотини Парикаҳон Бейга топширилди.

Россия ишғоли даври

1801-1813 чегараларини белгилаш билан Кавказ вилояти харитаси Кавказ ҳарбий округи, подполковник Томкиэвйм бош қароргоҳида ҳарбий тарих факултети тузилган эди. Тбилиси 1901-йил.

Қорабоғ хонлигини зўравонлик билан Россияга бирлаштирган 1813-йилги Гулистон битимига қадар Хонканди фақат хон оиласи ва унга яқин бўлган кам сонли аъёнлар яшаган кичик қасаба сифатида шаклланган. Қорабоғнинг Россия томонидан ишғол этиши, барча вилоятларда бўлгани каби, Хонкандининг тақдирига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Аввалги ҳаёт тарзи барҳам топди, Озарбайжон жамиятига хос анъанавий сулолаларга бўлиниш тақиқлаб қўйилди, ҳамма нарса империя манфаатларига бўйсундирилди. Айни пайтда қадимда хонлик ҳудудида тез-тез содир бўлиб турадиган исёнларнинг олдини олиш учун бутун ҳудуд бўйлаб ҳарбий қисмлар жойлаштира бошланди. Ана шундай қисмлардан бири Хонкандига жойлаштирилди. Бу ерда ҳарбий қисм учун жуда қулай эди. Бир томондан чор ҳукуматига тобе бўлишни истамаган Шушани ва шу атрофдаги Озарбайжон масканларини назоратда сақлаб туриш мумкин эди. Бошқа томондан, Хонкандига Эрондан кўчириб келтирилган ва рус ҳарбий базаларида уларга хизмат этиши лозим бўлган армани оилаларини жойлаштириш режаси ҳам мавжуд эди. Чор чиновникларига, бошқа ҳудудларда бўлмаса ҳам, Хонкандида этник нисбатни муайян даражада бузиш имконияти пайдо бўлди. 1813-йилда Хонкандида ҳеч қандай армани ва рус оиласи яшамаган бўлса-да, 1847-йилда бу ерда 80 армани, 52 рус оиласи яшайдиган уй ва армани черкови мавжуд эди. Россия ишғолидан сўнг орадан кўп ўтмай бу ерга чор армияси ҳамда Кавказ Отлиқ дивизиясининг қароргоҳи ва казармалари жойлаштирилди. Арманилар ва рус зобитларининг яшаш масканлари „қароргоҳ“ деб аталса-да, 1847-йилдаги чор Россияси хариталарига ушбу қасаба расмий равишда Хонканди номи билан тушган. Чор ишғолидан кейин катталашиб қолган Хонканди шаҳрига бир қоида сифатида Эрондан кўчириб келтирилган арманилар жойлаштирилди, улар эътибор қозонганликлари учун ҳам чор армиясининг ҳарбий қисмларида ва давлат идораларида иш билан таъмин этилдилар. 1900-йилда Хонкандида эндиликда 3 минг аҳоли яшар, ҳатто бошланғич мактаб ҳам фаолият кўрсатарди. Шаҳарда Сужено-Владикавказ Терск казак қўшинлари пости жойлаштирилди. Маълум мақсадда олиб борилган этник сиёсат натижасида ўтган асрнинг бошларида Хонкандида армани ва рус аҳолисининг миқдори анча кўпайиб қолди. Бироқ шу билан биргаликда шаҳарда анчагина хон авлоди вакиллари, озарбайжон зиёлилари, мусиқачилар ва санъаткорлар яшар эдилар. Маълум мақсадда олиб борилган изоляция сиёсатига қарамай, улар Хонкандида жиддий сўз соҳиблари эдилар ва ҳокимият улар билан ҳисоблашишга мажбур эди.

Жумҳуриятнинг кейинги аҳволи

1917-йилда Россия империясида содир бўлган Октабр инқилобидан кейин Жанубий Кавказда рўй берган мураккаб жараёнлар Хонкандини ҳам четаб ўтмади. ХИХ асрда тарихан Озарбайжон давлати бўлган Иравон хонлиги тупроқларида жойлаштирилган арманилар бу ерда Арманистон давлатини эълон этдилар. Бу билан ҳам кифоятланмаган армани миллатчилари Озарбайжоннинг Нахчивон, Зангазур, Тоғли Қорабоғ, умуман бутун Озарбайжон тупроқларига иддао эта бошладилар. Шу мақсадда армани ҳарбий бирлашмалари ушбу ҳудуддаги озарбайжонликлар яшайдиган шаҳар ва қишлоқларга ҳужум қилар, тинч аҳолини қатлиом этардилар. Боку, Шомохи, Кўкчой, Зангазур қирғинларига оид архив ҳужжатлари ҳозир ҳам мавжуд. Ушбу даврдаги қонли қарама-қаршиликлар айни пайтда Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ ҳудудида, шу жумладан Хонкандида ҳам содир бўлди. Армани миллатчилари бир пайтлар ўзлари хизмат қилган, Хонкандида жойлашган чор армияси ҳарбий қисмининг имкониятларидан ҳам кенг фойдаландилар. Кейинроқ, 1992-йил 26 февралда улар ушбу усулни такрорлаган ҳолда, Сепанакертда жойлашган ва тугатилган Совет Армиясининг 366-полкидан фойдаланган ҳолда Хўжали оммавий қирғинини амалга оширдилар. 1918-1920-йилларда мустақил Озарбайжон Жумҳурияти ҳукумати олиб борган сиёсат ва Озарбайжон Армиясининг қатъияти натижасида армани миллатчиларининг Тоғли Қорабоғ ва Хонканди иддаоларини бартараф этиш мумкин бўлди.

СССР даври

Озарбайжон Совет империяси томонидан ишғол этилгандан кейин ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра 1921-йилда Хонканди қасабасида 85 хўжаликда 398 нафар озарбайжонлик, 226 хўжаликда 981 нафар армани яшар эди. Совет ҳокимияти йилларида армани миллатчи доираларининг Озарбайжон тупроқларига иддаолари Ленин, Сталин ва Оржоникидзеларнинг қўллаб-қувватлаши билан янгича тус ола бошлади. 1920-йилда Озарбайжон Коммунистик Партияси МКнинг биринчи котиби Аностас Микоян ва 1921-1925-йилларда ушбу лавозимни эгаллаб турган арманипараст булғор Сергей Кировлар олиб борган сиёсат ҳам ушбу жараёнга ривож берди. Ушбу сиёсат натижасида 1923-йилнинг 4 июлида Россия Коммунистик Партияси Марказий Комитети Закавказе бюросининг мажлисида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ўлкасининг тақдири масаласи муҳокама этилди.

Озарбайжон тупроқларининг тақдирини бунга истисносиз ҳуқуқи бўлган Озарбайжон халқи эмас, юқоридаги сиёсий ташкилот бюросининг 9 нафар аъзоси ҳал этишга киришди. Уларнинг эса 3 нафари армани, 3 нафари грузин, 1 нафари бу ўлкага тамоман бегона бўлган булғор, фақат бит нафари — Наримон Наримоновгина озарбайжонлик эди. Ушбу кўпчилик эса мазкур мажлисда барча қонунлар ва ҳақиқий аҳволни бир чеккага суриб қўйиб, Тоғли Қорабоғни Арманистонга бериш қарорига келди. Бироқ Н.Наримоновнинг Москвага билдирган қатъий эътирози натижасида бир кун кейин бюро ўзининг аввалги қарорини бекор қилиб, ўлкага мухторият бериш орқали уни Озарбайжон таркибидан сақлаб қолиш қарорини чиқаришга мажбур бўлди. Афтидан, Ленин, Сталин эндиликда Иравон, Зангазур ва Кўкчой қўлидан кетган Озарбайжон Қорабоғни ҳам бой бергач, кескин вазият вужудга келишини ҳисобга олган кўринадилар. Озарбайжоннинг ўша пайтдаги раҳбарлари четдан келганлар — 1921-йилда А.Микоян, 1921-25 йилларда эса С.Кировлардан иборат бўлганлиги ҳам мазкур республиканинг иккинчи Арманистон сифатида қабул қилиниши учун шароит яратар эди. Шундай қилиб, РКП МК Закавкае бюроси Тоғли Қорабоққа маркази Шуша шаҳри бўлган Озарбайжон таркибидаги мухторият мақомини бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бироқ ўша пайтда Озарбайжоннинг раҳбари бўлиб турган арманипараст Сергей Киров ва унинг атрофидагилар соф озарбайжонликлар шаҳри бўлган Шушада армани мухториятини ўрнатиш мушкул бўлишини идрок этардилар. Шуни назарда тутмоқ керакки, Закавказе бюросининг юқорида таъкидлаб ўтилган ҳар иккала мажлисида ҳам Озарбайжон раҳбари С.Киров Тоғли Қорабоғнинг Арманистонга берилиши вариантини ҳимоя қилиб чиққан эди. 1923-йил 7 июлда Озарбайжон Марказий Ижроия Комитети Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Вилоятни арманилаштириш мақсадида, бюро қарорига зид ўлароқ, аҳолисининг ярмига қадари армани бўлган Хонканди вилоят маркази қилиб танланди.

Арманпараст Кировнинг қўллаб-қувватлаши натижасида қисқа бир муддатдан сўнг Хонкандининг номи ҳам ўзгартирилди. Озарбайжон Марказий Ижроия Комитетининг 1923-йил 6 октабр қарори билан, ТҚМВ Армани аҳолисининг „мурожаати“ ҳисобга олинган ҳолда, Хонканди қасабасининг номи ўзгартирилиб, унга Сепанакерт номи берилди. Нимага асосан бутун вилоят аҳолисининг эмас, фақат армани аҳолисининг мурожаати ҳисобга олинди, деган саволга эса ҳамон жавоб йўқ. Степан Шаумяннинг Озарбайжонга 1914-йилда келиб, 1918-йилда ғойиб бўлганлиги, 1917-1918-йилларда Озарбайжонга қарши қатлиомлар ташкилотчиси бўлганлиги, унинг Тоғли Қорабоғ билан, конкрет олганда, Хонканди билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ўша пайтдаги республика раҳбариятини мутлақо қизиқтирмади. То ҳозиргача армани босқинчиларининг ишғоли остида қолиб келаётган Хонкандини болшевик ва қатлиом ташкилотчиси бўлган Шаумян номи билан аталиши уларнинг асл мақсадларидан дарак беради. Бироқ бутун совет даври мобайнида Озарбайжон жамоатчилигининг шаҳарни ғайрирасмий равишда Хонканди деб аташи давом этди. Кейинчалик тарих шуни исботладики, Москванинг мақсади Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш эмас, балки унинг ичкарисида Армани миллатчилигининг таянчи сифатида доимо муаммолар келтириб чиқарадиган марказни вужудга келтиришдан иборат бўлган. ТҚМВ ташкил этилгандан сўнг, СССР парчалангунга қадар, наинки Хонкандининг, балки вилоятдаги барча катта-кичик ташкилотларнинг раҳбарлигига фақат армани миллатидан бўлган шахслар тайинланар эди. Минтақа ва шаҳар тарихи, маданий анъаналари ва этник таркиби бир чеккага суриб қўйилиб, фақат арманичилик йўналишини бўрттириб кўрсатишга уринилар эди. Масалан, 1926-йилда Озарбайжон КП МКнинг биринчи котиби Левон Мирзоян (у 1926-1929-йилларда республикага раҳбарлик қилган) Хонкандининг бош режасини ишлаб чиқиш учун Арманистондан Озарбайжонга Александр Таманян деган архитекторни чақиради. Бу ўз раҳбарлигининг охирги йилида Озарбайжоннинг асосий қисми билан Нахчивон ҳудуди ўртасидаги Миғри раёнининг (арманилар кейинчалик унга Мегри деб ном бердилар) Арманистонга берилишига ва Нахчивоннинг анклавга айланиб қолишига сабабчи бўлган ўша Мирзоян эди. А. Таманян ушбу минтақа учун бегона одам эди. У фақат 1923-йилдагина 46 ёшида ўзи туғилган ва доимий яшаб келган Россиядан Эреванга кўчиб келиб, Арманистон Халқ Комиссарлари Советининг бош муҳандиси этиб тайинланади. Иравонда ҳам, Бокуда ҳам Европа даражасида танилган анчагина ерли озарбайжонли архитекторлар борлигига қарамай, қадимий Озарбайжон шаҳарлари бош режасини ишлаб чиқиш фақат унга топширилди. У 1924-йилда Иравоннинг (кейинчалик арманилар уни Эреван деб ном бердилар), 1927-йилда Боязиднинг, 1925-йилда Гумрунинг (кейинчалик арманилар унга Ленинакан деб ном бердилар), 1927-28-йилларда Учмуаззаннинг (кейинчалик арманилар унга Эчмиадзин деб ном бердилар) бош режасини ишлаб чиқди. Шу билан Арманистонга берилган ушбу шаҳарларнинг шарқ архитектураси, асрлардан асрларга ўтиб келган тараққиёт йўли ва маданий қиёфаси йўққа чиқди. А.Таманяннинг таклифи ва Озарбайжон раҳбари Л.Мирзояннинг розилиги билан 1926-йилда Хонкандининг бош режаси қабул қилинди. Бу режа эса Қорабоғ шаҳр қуриш маданиятига батамом зид эди. Шуниси қизиқки, А.Таманяннинг невраси ва адаши Александр Таманян 1988-йилдан бошланган Қорабоғ армани жамоатининг сепаратчилик ҳаракатига фаол иштирок этди.

Хонканди Қорабоғ хонларининг истироҳат маскани сифатида барпо этилган бўлса-да, ХХ асрда у Озарбайжоннинг янги саноат ва маданият маркази сифатида тараққий эта бошлади. Ушбу даврда мазкур ишга ҳамиша Озарбайжоннинг умумий республика ресурсларидан катта улушлар ажратиб келинди. Шу боис ҳам унинг барча соҳалар бўйича ривожи Озарбайжоннинг бошқа шаҳарларига нисбатан янада юксакроқ сур’атларда кечди. 1939-йилда шаҳарда 10 минг, 1959-йилда 20 минг, 1970-йилда 30 минг, 1988-йилда 60 минг аҳоли яшаган. Ушбу рақамлар Тоғли Қорабоғ минтақасининг социал тараққиётдан четда қолганлиги ҳақида армани миллатчиларининг 1988-йилда ўртага ташлаган иддаоларини бутунлай инкор этади. Чунки ҳар 20 йилда аҳоли сонининг икки баробар ошиб бориши ҳар қандай вилоят шаҳри учун катта тараққиёт кўрсаткичи эди. Ортиб бораётган аҳоли учун нафақат уй-жойлар қурилар ҳамда шунга мос равишда социал ва коммунал инфраструктуралар яратилар, айни пайтда улар учун иш жойлари сифатида замонавий корхоналар ҳам барпо этилар эди. Айни замонда бу фақат Хонканди учунгина эмас, балки бутун Тоғли Қорабоғ учун ҳам характерли ҳол эди. Шуни эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлур эдики, буларнинг барчаси Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятининг ҳисобидан эмас, неча ўн йилликлар мобайнида бутун Озарбайжоннинг молиявий — техникавий ресурслари ҳисобидан ва унинг иродаси билан амалга ошириб келинди. Хонкандида барпо этилган корхоналар қадим мухтор вилоят саноат маҳсулотининг ярмидан кўпроғини ишлаб чиқарар эди. Совет даврининг охирларида Хонкандида бутун Жанубий Кавказда машҳур бўлган ипак комбинати, поябзал, гилам, тикувчилик фабрикалари, сут комбинати ва шароб заводи фаолият олиб борарди. Электроника заводи, мебел фабрикаси, қурилиш материаллари комбинати, асфалт-бетон заводи маҳсулотлари Озарбайжоннинг ички бозорида ўз харидорларига эга эди.[10]

Хонканди жадал сур’атларда кенгайиб бориши натижасида 1978-йилнинг майида шаҳар мақомини олди. У Хонканди раёнига тобеликдан чиқарилди, ушбу раённинг номи эса ўзгартирилиб, Аскарон раёни дея номланди.[11]

Қорабоғ уруши даври

1988-йилда Арманистон ССРдан келган армани миллатчи эмиссарларининг ташкилотчилиги билан Хонкандида арманилар Тоғли Қорабоғни Озарбайжондан ажратиб олиб, Арманистонга берилиш талаби билан рухсациз митинглар ўтказа бошладилар. Дастлабки митинг 1988-йилнинг 13 февралида Хонкандининг марказий майдонида ташкил этилди. Шундан бир ҳафта кейин, 20 февралда Тоғли Қорабоғ Олий Советидаги армани депутатлар қонунсиз равишда вилоятнинг Озарбайжон таркибидан ажратиб олиб, Арманистон ССРга бирлаштирилиши масаласини кўтариб чиқди. Бу Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон жамоатчилигининг ҳақли норозилигига сабаб бўлди. Шундан сўнг Совет раҳбарияти вилоятдаги вазиятни барқарорлаштириш учун Хонкандига Ички Қўшинлар баталёнини жўнатди. Ушбу ойлардан эътиборан арманиларнинг озарбайжонликларга қарши террорчилик ҳаракати бошланиб кетди. Хонканди арманилари Шушага келадиган сув тармоғини заҳарлашга ҳаракат қилдилар. 20 февралда Хонкандининг марказий шифохонасида амалиёт ўтказаётган икки озарбайжонлик қиз арманилар томонидан зўрланди. 2 кун кейин эса бунинг қасдини олмоқ учун юзларча озарбайжонлик ёшлар Оғдомдан Хонкандига юриш қилдилар. Уларнинг бу юриши Аскаронда қуролли арманилар ва рус аскарлари томонидан бостирилди. Содир бўлган тўқнашувда икки озарбайжонлик ўлдирилди, кўплаб кишилар яраланди. Бу ёшлар кейинчалик йилларча давом этадиган Тоғли Қорабоғ можаросининг илк қурбонлари бўлдилар.

25 майдан эътиборан Вилоят партия комитетида мас’ул лавозимда ишлайдиган озарбаайжонликлар ишдан бўшатилди. Арманилар дастлаб 1988-йилнинг 18 сентабрида Хўжалига ҳужум қилдилар. Улар қаттиқ қаршиликка дуч келгач, Хонкандида яшайдиган озарбайжонликларнинг уйларига босқинлар уюштирдилар. Маёр Шахбазян бошчилигида ҳам маҳаллий милиция идорасида, ҳам Арманистонда ишлайдиган милиция ходимларидан иборат гуруҳлар тузилди. Озарбайжонликлар яшайдиган уйларга ўт қўйиш мақсадида ушбу гуруҳлардан ҳар бири битта кўчани назорат остига олди. Заводской кўчаси, Пушкин кўчаси, У.Ҳожибеков кўчаси, „Ўзбекистон“ кўчаси, Базарная, ТҚМВ — 50 кўчаларидаги уйларга ҳужум қилиб, турли-туман воситалар билан уларга ўт қўя бошладилар. Собир ва Лесной кўчаларига ҳам ҳужум қилган арманилар бу ерда қаршиликка дуч келгач, ортга чекинишга мажбур бўлдилар. Шундан кейин М.Пошоэв, Тимирязев, Могилевский ва Адмирал Исаков кўчаларида ҳам ёнғинлар ташкил этдилар. Умуман олганда 59 та уй ёқиб юборилди. 18 сентабрдан 20 сентабргача арманилар талон-торож ва вайронкорлик ишларини давом эттирдилар.[12] Шундай қилиб, 1988-йилнинг сентабр ойида арманилар Хонканди шаҳрида яшайдиган барча озарбайжонликларни шаҳардан зўравонлик билан ҳайдаб чиқардилар. Хонкандида Озарбайжон бюджети малағлари ҳисобига қурилган саноат корхоналарининг раҳбарлари арманилар эди. Ушбу корхоналар яширин равишда ўқ отиш қуроллари ва миналар ишлаб чиқариб, уларни Армани қуролли гуруҳларига тарқатдилар. 1991-йилнинг декабр ойида СССР ўз фаолиятига нуқта қўйди. Ўзлари учун қулай фурсат келганини англагаан Хонкандидаги арманилар дарҳол шаҳарда жойлашган ҳарбий базага ҳужум қилиб, у ердаги барча қуролларни қўлга киритдилар. Тўқнашув пайтида бир неча қуролли армани ва бир рус аскари ўлдирилди. Базадаги рус аскарларининг бир қисми арманилар томонидан туриб уришишга розилик билдирди, рози бўлмаганлар эса Қорабоғдан қувиб чиқарилди. Лекин бундан анча аввал Хонкандида жойлашган 366 -мото-ўқчи қисмидаги рус аскарлари ўз қуролларини арманиларга сота бошлаган эдилар. 1991-йилда Қорабоғда бўлган америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Скот Ҳартон бу борада шуни ёзадики, ҳарбий базада хизмат қиладиган рус зобити уни маҳаллий бизнесменлардан деб ўйлаб, унга бир танкни 3000 АҚСҲ доллари эвазига сотиб олишни таклиф этади. Баъзи бир гувоҳлар эса руслар ўз қуролларини ароқ эвазига арманиларга айрибош қилганини айтишади. Жанг давомида Озарбайжон Армиясининг қисмлари бир неча бор Хонкандига яқинлашиб келса ҳам, шаҳарни ишғолдан озод этиш мумкин бўлмади.[13]

Жангдан кейинги давр

Қорабоғ уруши даврида Хонканди шаҳри катта вайронагарчиликка учради. Бироқ урушдан сўнг арманилар хориждаги диаспоралар ёрдамида Хонкандини қайта тикладилар. Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш лозимки, арманилар ўзлари ишғол этган бошқа раёнларнинг шаҳр марказларини талон-торож этиб, улар воситасида Хонканди ва ушбу Тоғли Қорабоғдаги бошқа шаҳарларни жуда арзон маблағлар билан қайта тикладилар. Бундан ташқари, армани диаспорасининг ёрдами билан 1999-йилда Горус шаҳридан Хонкандигача узунлиги 64 км бўлган шоссе йўли қуриб битказилдики, бу йўл Арманистон билан ишғол этилган ҳудудларни бирлаштириб турадиган ягона йўлдир.[14] 2000-йилда Хонкандида Тоғли Қорабоғ Республикасининг „президенти“ Аркадий Кукасянга қарши суиқасд уюштирилди. Кукасян ушбу ҳужум натижасида омон қолди. Ушбу суиқасд ташкилотчиси сифатида Қорабоғдаги армани армиясининг қўмондони бўлган Самвел Бабаян қўлга олиниб, 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукум қилинди.

Шаҳарда террор, суиқасд ва ҳужум актлари

  • 1988-йилнинг ёзида Хонканди болалар шифохонасида врач-рентгенолог бўлиб ишлайдиган, асли оғдомлик бўлган ходим арманилар томонидан шифохона ҳовлисида калтакланиб, сўнгра қатл этилди.
  • 28.06.1989-йилда арманилар томонидан Бадара қасабасидан Мешалига борадиган шоссе йўлига қўйилган портловчи қуролнинг ишга тушиши натижасида машинадаги 6 нафар Озарбайжон фуқароси оғир жароҳат олди.
  • 1991-йил 20 сентабрда шаҳардаги Шуша — Оғдом йўини бирлаштириб турадиган Халифаличой устидаги кўприк портлатилди. Ушбу жиноятни амалга оширган Артур Амрамян қамоққа олинди ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
  • 1990-йилнинг май ойида Боку — Хонканди поезди ва Хонканди — Оғдом автобуси портлатилди.
  • 1990-йилнинг июнида хонкандилик Ашраф ва Аламшоҳ деган икки оға — ини 336 -мото-ўқчи қисм олдида тириклайин ёқиб юборилди.
  • 1991-йилнинг 15 сентабрида Хонкандидаги радио-телевидениэ стансияси портлатилди. Ҳозирга қадар ушбу ҳодисада қўли бўлганларнинг номлари номаълумлигича қолмоқда.
  • 1991-йилнинг 5 январида Каркижаҳон ҳудудига арманилар томонидан ҳужумлар уюштирилди. Натижада қасаба 3 нафар кишисидан ажралди. Бироқ арманилар томонидан ҳам кўпгина йўқотишлар содир бўлди.
  • 1991-йилнинг 9 январида Бакманян Акоп Гаврушович ва Антонян Артуша Григорович томонидан ТҚМВнинг ички ишлар идорасининг раиси генерал маёр В. Ковалевнинг ҳаётига суиқасд қилинди. Бунга сабаб сифатида унинг озарбайжонликларнинг ҳимоя қилгани ва юқори доиралардан кўрсатма олгани кўрсатилади.
  • 1989-йилнинг октар ойида уйига қайтаётган икки нафар каркижаҳонлик отиб ўлдирилди.
  • 1991-йилнинг 4 февралида арманилар озарбайжонликлар яшайдиган бир неча бинони портлатдилар ва ўққа тутдилар.
  • 1991-йилнинг ёзида Хонканди — Шуша автомобил йўлида СССР ИИВ Ички Қўшинлар маёри Л.Хомич ўлдирилди.
  • 1991-йилнинг 24 февралида Шушадан Оғдом раёнига кетаётган „ПАЗ-3205“ давлат номерли автобус шаҳар ҳудудида портлатилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлди.
  • Шунинг билан биргаликда арманилар ушбу дар мобайнида кўпгина ўғирлик ва талончиликларни ҳам амалга оширдилар. Биноарин, Каркижаҳон, Жамилли ва Кўсалар ҳудудидаги аҳолининг мол-ҳоли, майда шохли ҳайвонлари ё ўғирланди, ёки отиб ўлдирилди.
  • 1994-йилнинг 18 мартида Хонканди осмонида Армани террорчилари томонидан Эрон Ҳарбий Ҳаво Кучларига қарашли бўлган „Геркулес“ русумидаги самолёт уриб туширилди, натижада 36 киши ҳалоқ бўлди.

Хонканди шаҳри

Хонканди шимолдан Калбажар, Тартар, Оқдара, Оғдом, жанубдан Шуша, шарқдан Хўжаванд, ғарбдан Лочин, марказдан эса Хўжали ва Асгарон раёнлари билан қамраб олинган. Хонканди бошқа Озарбайжон шаҳарларининг аксариятидан нисбатан ёш эканлиги билан фарқланади. Архив ҳужжатларига асосан шаҳар ХВИИИ аср охирларида Қорабоғ хонларининг дам олиши учун тураржой сифатида барпо этилган. Хонларнинг фаолиятига максимум шароит яратилиши учун макон хонлик пойтахти Паноҳобод (ҳозирги Шуша) дан 10 километр нарида, нисабатан тоғ этагида барпо этилади.[15]

Хонканди Қорабоғ хонларининг истироҳат маскани сифатида барпо этилса ҳам, ХХ асрда у Озарбайжоннинг янги саноат ва маданият маркази сифатида ривожлана бошлайди. Бу пайтда бу ишга Озарбайжоннинг умумий республика ресурсларидан мунтазам ёрдам бериб турилади. Шу туфайли ҳам унинг барча соҳалар бўйича тараққиёти бошқа Озарбайжон шаҳарларидан тезроқ амалга оша бошлайди. Ривожланаётган шаҳарда аҳолининг кўпайиши ҳам кўзга кўрина бошлайди. Ортиб бораётган аҳоли учун нафақат тураржойлар қурилади, балки мувофиқ ижтимоий ва коммунал инфраструктура тузиларди, айни вақтда улар учун иш жойлари бўладиган замонавий муассасалар қуриларди. Хонкандида қурилган муассасалар вилоятнинг саноат маҳсулотининг ярмидан кўпини ишлаб чиқарарди. Хонканди Жанубий Кавказда машҳур бўлган ипак комбинати, оёқ кийим, гилам, тикув фабрикалари, сут комбинати ва вино заводи фаолият кўрсатарди. Электротехникавий заводнинг, мебел фабрикасининг, қурилиш материаллари комбинатининг маҳсулотлари эса Озарбайжон ички бозорида ўзига хос ўрин тутарди.

Озарбайжон Марказий Ижроийя Қўмитаси Советларининг 07.07.1923-санасидаги Декретига асосан Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти тузилганда, ушбу вилоят маркази Хонканди шаҳри бўлган. 1923-йил 18-сентабрда эса Қорабоғ Вилоят Партия Қўмитаси қарори билан Хонканди шаҳри номи ўзгартирилиб, Стапанакерт шаҳри деб аталди.[15]

Озарбайжон ССР Бош Совети Президиуми мажлисининг 1939-йил 1-февралидаги Протоколига асосан Степанакерт шаҳри раёнга бўйсунувчи шаҳарлар категориясидан Мухтор Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар категориясига ўтди.[15]

Озарбайжон ССР Олий Раёсат Ҳай’атининг 1978-йил 15-май 837-ИХ сонли Фармони билан Степанакерт раёни маркази Степанакерт шаҳридан Асгарон ишчи посёлкасига ўтказилган ва Степанакерт раёни Асгарон раёни деб аталди.[15]

Озарбайжон ССР Олий Раёсат Ҳайъатининг 1990-йил 21-апрел 1783-ХИ сонли Фармонига асосан Степанакерт шаҳри Каркижаҳон тураржой массиви шаҳар туридаги посёлкалар категориясига киритилди ва Степанакерт Шаҳар Совети таркибида Каркижаҳон Посёлка Совети яратилди.[15]

“Озарбайжон Республикасининг Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятини бекор қилиш ҳақидаъги 26 ноябр 1991-йилдаги 279-ХИИ сон Озарбайжон Республикаси Қонунига асосан Степанакерт шаҳри Хонканди шаҳри, Мардакерт шаҳри Оқдара шаҳри ва Мартуни раёни Хўжаванд раёни деб номланди. Асгарон ва Ҳадрут раёнлари бекор қилинди. Хўжали шаҳри марказга айлантирилиб, Хўжали раёни тузилди, бекор қилинган Асгарон раёни майдони Хўжали раёни таркибига, Ҳадрут раёни ҳудуди эса Хўжаванд раёни ҳудудига қўшилди. Хонканди ва Шуша шаҳарлари республикага бўйсунувчи раёнлар қаторига киритилди.[15]

Аҳолиси

Узоқ йиллар мобайнида арманилар Хонканди шаҳрига кўчиб келдилар. Дастлабки кўчиш 1800-йилда, Иброҳимхалилхон Жавоншир даврида содир бўлди. Шундан сўнг 1804, 1850, 1890, 1915, 1937 ва 1951-йилларда мингларча армани бу ерга кўчиб келди. Энг охирги кўчиш 1988-йилда Сумгайит арманиларининг кўчиши бўлди. Улар асосан Хонканди, Каркижаҳон, Кўсалар, Баҳлулун, Жамилли ҳудудларига келиб жойлашдилар.

Ҳозир Хонканди аҳолисининг катта қисми Боку, Абшерон, Пиршоғи, Мардакон, Зуғулба, Ганжа, Сумгаит, Насимий раёни, Оғчабоди, Нафталон ва Оғчаканд ҳудудларида яшайди. Қорабоғ урушининг дастлабки мажбурий кўчкинлари бўлган Хонканди жамоати Ганжанинг „Узумчилик Совхози“ деган ҳудудда яшайди. Бугунги кунда армани манбаларида келтирилган маълумотларга кўра шаҳар аҳолиси 50.000 кишидан иборат. Мустақил манбаар эса шаҳар фактик аҳолисининг сони бундан бир неча марта кам эканлигини кўрсатади. Шаҳарда яшайдиган барча аҳоли этник арманилардан иборат. Шаҳарда озарбайжонликлар ва бошқа ҳар қандай миллат вакилларининг бу ерга кўчиб келиб яшашига рухсат берилмайди.

Этник таркиби

Хонканди шаҳри: 1979-йилги рўйхатга олиши
Этник гуруҳлар Аҳоли сони (нафар) [16]
Озарбайжонлар 4.303 (11,0 %)
Украинлар 82 (0,2 %)
Руслар 549 (1,4 %)
Арманлар 33.898 (87,0 %)
Бутун шаҳар бўйича 38.948 (100 %)

Географик мавқеи

Хонканди шаҳри Озарбайжон Республикаси харитасида, эски Тоғли Қорабоғ мухтор вилоятининг харитасида.

Тоғли Қорабоғнинг маркази. Қарқарчойнинг қирғоғида, Қорабоғ тоғ тизмасининг шарқий этагида, Бокудан 329 км узоқликда жойлашган. Ҳудуднинг катта қисми тоғлик, тоғ этаги зоналаридан иборат.

Ўсимлик дунёси

Хонканди ва унинг атрофларида бир қанча ноёб ўсимлик навлари мавжуд.

  • Оддий шоболид (Cастанеа сатива Милл.) — ареали аста — секин камайиб борган реликт нав бўлиб, денгиз сатҳидан 600 – 1100 м юқорида, қуйи тоғлиқ минтақанинг шимолий нишабликларида, қўнғир-гил тупроқларда ўсади. Хонкандининг Мўшхмаат кенти атрофларида учрайди.
  • Ҳирқон анжири (Фиcус ҳйрcана Гросш.) — Озарбайжон эндеми бўлиб, қуйи тоғлиқ минтақанинг нам-юмшоқ иқлим шароитида ўсади. Шуша, Хонканди атрофларида тарқалган.
  • Ҳирқон шамшоди — пиркол (Илех ҳйрcана Пожарк.) — йўқолиб кетиш хавфи остида турган реликт нав бўлиб, (Кавказ ва Эрон Ислом Республикаси эндеми) тарқоқ ҳолда писта, писта-бодом ва аралаш ўрмонларда, бута сифатида Хонкандининг Бодара ва Тошолти кенти атрофларида учрайди.
  • Тоқдонли буғдой (Тритиcум моноcоccум Л.) — жуда камёб нав бўлиб, қуруқ, чангалзор, гилли, қумли нишабликлар, унумдорлиги паст тупроқларда ўсади. Лочин раёни ҳудудида ва Шуша атрофларида, Хонканди ҳудудидаги Шушаканд, Тўпхона атрофларида учрайди.
  • Узунбаргли тўзбош саҳлаб (Cепҳалантҳера лонгифолиа (Л.) Фрицч) — ареали торайиб бораётган, кам учрайдиган нав бўлиб, қуйи ҳамда ўрта тоғлиқ минтақанинг ўрмон ва бутазорларида тарқалган. Хонканди шаҳри атрофларида учрайди.
  • Қайинбарг озот (Зелкова cарпинифолиа (Палл.) C. Коч. (З. ҳйрcана Гросш. эт Жарм.)) — Кавказ ва Эроннинг ноёб реликт нави бўлиб, денгиз сатҳидан 1300 – 1500 м баландликда соф ёки аралаш ўрмонлар ҳосил қилади. Юқорида таъкидлаб отилган иқтисодий-географик раёндаги Хонканди ва Шуша атрофларида, Хўжаванднинг Доми, Охулли, Фузулийнинг Ҳуқа кентлари атрофида тарқалган.[17]

Иқлими

Бу ерларнинг иқлими асосан юмшоқ. Тоғли ҳудудларда жойлашгани учун қишда ҳудуд совуқ, ёзда эса салқин бўлади.

Фасл Ҳарорат
Баҳор 8-15 °C
Яз 30 °C ва ундан юқори
Куз 1 °C-4 °C
Қиш −10 °C ва ундан юқори

Иқтисодий характеристикаси

Талаба проспекти

Хонканди Озарбайжоннинг тараққий этган саноат марказларидан бири бўлган. Енгил ва озиқ — овқат саноати ривожланган. Электротехника, автомобил таъмирлаш ва асфалт — бетон заводлари, мебел фабрикаси, қурилиш материаллари, саноат, ишлаб чиқариш ва ўқув қуроллари ишлаб чиқариш комбинатлари мавжуд. Шаҳарда 3 та совхоз ва 1 та колхоз фаолият кўрсатар эди. Бу совхозларда ғалла, буғдой, арпа, пахта, илдизмевалар, карам, пиёз, тарвуз ва бошқа экинлар экилар эди. Шаҳардаги ягона колхозда асосан йилқичилик ва чорвачилик устун даражада ривожланган эди. Бу ерда Қорабоғнинг зотдор отлари етиштирилар эди.

Шунингдек, шаҳарда нашриёт ишари ҳам жуда тараққий топган эди. СССР даврида шаҳарда учта газета ("Қорабоғ ", „Хонканди“ ва „Комсомол ёшлар“) фаолият кўрсатарди. 1978-йилда Хонканди Ёш журналистлар уйи ҳам очилган эди.

Армани диаспорасининг маблағлари ҳисобига шаҳарда бир нечта отел барпо этилган. Бу отелларда асосан Тоғли Қорабоғ саёҳатига келган армани диаспораси вакиллари турадилар. Айни пайтда иш жойлари бўлмаганлиги сабабли аҳолининг кўпгина қисми ё Хонкандини тарк этган, ёки муҳтожликда яшамоқда. Ҳозир армани диаспораси Қорабоғ, Хонканди, Шуша ва бошқа ҳудудларнинг ободонлаштирилиши учун маблағ-сармоя ажратганликларини таъкидлайдилар. Хўш, қани ўша сармоя? Бугунги кунда Хонканди шаҳрининг бир қисми, Каркижаҳон, Кўсалар, тарихий Эттиқоя каби гўзал ҳудудлар эндиликда харобага айланган.

Маданияти

Хонканди шаҳрида бир қанча маданият муассасалари мавжуд эди. Шаҳарда 2 та маданият уйи, 2 та мусиқа мактаби, 1 та рақс мактаби, 1 та рассомлик мактаби фаолият олиб борарди. СССР даврида шаҳар маданият уйи В.И.Ленин номи билан аталар эди. Қорабоғдаги бошланғич рақс мактаби Хонканди шаҳрида 1972-йилда фойдаланишга топширилган эди. Шаҳарда 1936-йилга қадар қизлар ва йигитлар биргаликда таълим олмас эдилар.

Тарихий ме’морлик обидалари

Қорабоғ дунёнинг энг қадимий тарихига эга бўлган диёрлардан бири ҳисобланади. Табиий жуғрофий шароит, қадимги инсонларнинг бу ерда яшаши учун қулай шароитнинг бўлиши ҳудуднинг энг қадимги одам тураржойи қаторига киришига сабаб бўлган. Албатта, Қорабоғнинг қадимий тураржой масканларидан сўз очганда, Хонкандини қайд этиб ўтиш лозим. Хонканди шаҳри яқинида олиб борилган археологик қазилмалар натижасида Энеолит ва Жез даврларига тегишли моддий маданият намуналари бўлган қорғонлар топилган. Ушбу қўрғонларнинг ба’зиларида 50 дан ортиқ одам суяги топилди. Хусусан, бу скелетларнинг топилиши ушбу қўрғоннинг қабила а’золарига ёки оилаларига тегишли эканлигини кўрсатади. Хонкандида олиб борилган археологик қазилмалар вақтида топилган моддий маданият намуналари ҳудуднинг қадимий тарихга эга эканлигини, аҳолининг машғулоти, қайси ҳунармандлик соҳаларида олдинлаб кетгани, диний идеологияси, сан’ати, аҳолининг одат ва ан’аналарини ўрганишга ёрдам беради. Қўрғонлардан тош гурзилар, ўқ учлари, мис ханжар соплари, тош тегирмон, суякдан ясалган буюмлар, олтин мунчоқ ва тақинчоқлар, керамика намуналари топилган.[15]

Бошқа тарихий обидаларига мисол сифатида Каркижаҳон посёлкасида жойлашган уч қабристонни кўрсатиш мумкин. Бу ерда 1400-йилларга тегишли ёзуви бор қабрлар, 800 йил аввалги мусулмон қабристон қолдиқлари, шунингдек, “Черковли” деб номланган ерда Албан черкови мавжуд бўлган. Қорабоғ ҳодисалари бошлаган вақтда арманлар қизил ранг билан ёзилган қоятош олиб келиб ушбу ҳудудга қўйиш билан албан ибодатхонасини ўзларини қилишга уринганлар. Черковнинг 500 метр баландлигида бир нечта қабр мавжуд бўлиб, ушбу қабрларда дафн қилинганларнинг юзи қибла томонга қаратилган эди.[15]

Ко’салар қишлоғи ҳудудида “Муҳаммад оға хонаси” тарихий обидаси, “Дарили Пири”, “Алам дарахти” зиёратгоҳлари ва тош қабрлар жойлашган.

Машали қишлоғи ҳудудида, Майдон яйловида муқаддас зиёратгоҳ “Саййид қабри”, “Етти черков” (Албан черкови) бор. Бундан ташқари 4 жойда Албан черкови мавжуд бўлган. Афсуски, арманлар озарбайжонларга қарши олиб борган ваҳшийликлар нафақат инсон талафоти, йўқотишлари билан, балки тарихий меъморлик обидаларнинг, моддий маданият намуналарнинг бузиб йўқотилиши билан ҳам якунланди.[15]

Файл:“Биз ва бизнинг тоғлар”.жпг
“Биз ва бизнинг тоғлар” монументал обидаси

“Биз ва бизнинг тоғлар” монументал обидаси 1967-йилда Озарбайжон Республикасининг Хонкенди шаҳри яқинида, Аскарон тумани ҳудудида қад кўтарди. Ҳайкалтарош Саркис Бағдасарян томонидан тайёрланган “Биз ва бизнинг тоғлар” монументал обидаси қисқа вақт ичида ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам Озарбайжон жамияти томонидан меҳр қозонган ва ҳозир Озарбайжон маданий меросининг ажралмас қисми ҳисобланади. Обиданинг арман миллатига мансуб ҳайкалтарош томонидан яратилиши уни автоматик равишда Арманистоннинг маданий бойлигига айлантирмайди. Обида Озарбайжон Республикасининг бюджети ҳисобидан, Озарбайжон Республикаси ҳудудида иншо этилди, шу сабабли Озарбайжон маданий бойлиги ҳисобланади". Қайд этиш жоизки, исталган маданият обидаси яратилган ўлканинг маданий бойлиги ҳисобланади: “Бу принсип бутун дунёда қабул қилинган ва баҳс-мунозарага ўрин йўқ”.[15]

Фан ва маданият ўчоқлари

1970-йилларда Тоғли Қорабоғга берилган эътибор, вилоятни замонавий саноати, илғор қишлоқ хўжалиги, замонавий инфраструктураси бўлган, юксак даражада ривожланган минтақалардан бирига айлантирди. Умуммиллий лидер Ҳайдар Алиевнинг Озарбайжонга бошчилик қилган 1969-1982-йилларда Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига алоҳида эътибор қаратиши вилоят аҳолисининг фаровон келажагига замин яратди. Тоғли Қорабоғ ҳодисалари бошлаган даврда ҳам вилоят ҳар томонлама тараққий этган минтақа сифатида 1970-йилларни босиб ўтаётганди. Тасодифни қарангки, 1988-йил бошларида Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти ҳодисалари бошлаган пайтда низо сабабини „Озарбайжон томонидан Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятининг ижтимоий-иқтисодий вазиятини ғаразли шаклда орқада қолдирилишида“ кўрган шовинист арман сиёсатчиларининг ғоялари энг салоҳиятли ва миллати арман мансабдор иқтисодчи мутахассислар иштирок этган текширувларда амалга ошган.

1988-йил март ойида СССР Фанлар Академияси академиги, асосий фондлар, асосий ресурс тушумларининг ва янги техниканинг иқтисодий самаралилиги бўйича илмий шура раиси Тигран Хачатуров Озарбайжонга келди. Бокуда, Хонкандида Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги реал вазиятни кенг, майда деталларигача таҳлил қилинди, текширув олиб борилди. Натижада миллати арман бўлган таниқли иқтисодчилар Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги вазият арман сиёсатчиларининг дунёга тақдим қилган вазиятидан анча яхши эканлигини тан олишга мажбур бўлдилар.[15]

Турли меъморлик услубида бир қанча биноларнинг барпо этилиши, маданият обидаларининг қурилиши Озарбайжоннинг динамик ривожланган шаҳарларидан бири сифатида Хонканди шаҳри кўринишини қисқа муддатда ўзгартириб юборганди. Бу ерда иқтисодиёт билан бир қаторда таълим, фан ва маданият ҳам тараққий этган, матбуот, адабиёт ва санъат ривожланиб, олий ва ўрта махсус таълим соҳаси кенгайтирилган, болалар муассасаларининг, мактабларнинг моддий-техник таълим базаси мустаҳкамланган.[15]

Умуммиллий лидер Ҳайдар Алиевнинг оқилона сиёсати натижасида Хонканди шаҳрида фан, таълим ва маданият соҳалари тараққиёти учун кенг имкониятлар яратилди. Шу сабабли ҳам 1970-1985-йиллар Хонканди шаҳрида маданият ривожининг муҳим даври бўлиб, Хонканди шаҳри динамик жиҳатдан ривожланган маданиятга эга шаҳарлардан бирига айланган эди. Энг катта ютуқлардан бири Хонкандида ўқитувчилар институтининг очилиши эди. 1938-йилда очилган бу институт Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятидаги етти йиллик мактабларини тайёр ўқитувчилар билан таъминлар эди. 1940-йилда эса ортиқ институтнинг икки бўлими бор эди. 1950-йилда Хонканди Ўқитувчилар Институтининг уч шўбаси ишга тушди. 1970-1985-йилларда Хонканди шаҳрида касб таълими тизим сур’атли равишда ривожланарди. Шундай қилиб, шаҳарнинг 8 ўрта мактабида шогирдларга турли касблар ўргатиларди.[15]

Маданий-маърифий муассасаларнинг кенг шаклда тузилиб, ривожланиши Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти аҳолиси учун катта аҳамиятга эга бўлиш билан бирга вилоятда саводсизликни камайтириш учун бир қанча ишлар кўрди. Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятида кутубхона ва дарсхоналарнинг очилиши учун алоҳида эътибор қаратилди. 1920-1940-йиллар давомида вилоятда 66 мустақил кутубхона фаолият кўрсатарди. ХХ асрнинг 30-йилларида Хонканди шаҳрида маданий-маърифий муассасалар сифатида клублар ҳам ташкил топган эди. Аҳолини саводли қилишда, ижтимоий-сиёсий фаолият ортишида албатта матбуот роли тенгсиздир. 1960-йил охирида республика бўйлаб 118 газета нашр этиларди, улардан 6 таси Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилоятида чоп этиларди.бу газеталардан бири озарбайжон, бири рус тилида, 4 таси эса арман тилида чиқар эди. Бой, қизиқарли ва рангбаранг репертуарга эга Хонканди Давлат Ашула ва Рақс ансамблининг 1959-йилдан фаолиятини бошлаши аҳолининг маданий савияси юксалишида муҳим рол ўйнади.[15]

1970-1985-йиллар давомида Хонканди шаҳрида бир қатор илмий идоралар фаолият кўрсатарди, бу идоралар минтақанинг халқ хўжалиги соҳасида юксак маҳсулдорликка эришиш учун янги-янги самарали таклифларни илгари сурарди, янги ихтиролар қилишарди. Шунингдек, Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти табиий бойликларининг чуқур ўрганилишида, ҳам қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳамда чорвачиликда маҳсулдорликнинг орттирилишининг чора-тадбирлари топилишида муҳим ишлар кўрилди. Хонканди Аграр Саноат Бирлиги, Хонканди Зона Тажриба Стансияси, Озарбайжон Қишлоқ хўжалиги техникаси бирлигининг ТҚМВ филиали, Қорабоғ Илмий тажриба базаси, ОМФА нинг Тоғли Қорабоғ филиали ана шундай идоралардан эди.[18]

Хонканди шаҳрида Ўқитувчиларни Малакаларини ошириш Институти, Педагогик Институт, Қишлоқ хўжалиги техникоми, Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмасининг Хонканди филиали, 2 мусиқий мактаб, техник-касб мактаблари, Тарих-Мамлакацҳунослик музейи, М.Горкий номидаги Хонканди драма театри, кутубхоналар, спорт майдончаси, истироҳат парклари, истироҳат уйлари, ашула ва рақс тўгарак ва ансамбллари фаолият кўрсатарди.

Таниқли шахслари

Шоҳидлар

Жами Ханкенди, туман ва қишлоқларда 31.000 та шоҳид ва 49.492 та ногирон ҳисобланган.

Адабиёт

  • „Тема Азербайджана в средствах массовой информации Узбекистана“ Ўзбек ва рус тилларида.
  • Олег Кузнесов. Қорабоғ конфликти: „афсоналари“ тўғрисида ҳақиқат. 2015. Ўзбек тилида.
  • Ш.Саламов „Туркестан и Южний Кавказ ХИХ — ХХ вв. Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2015), Рус тилида.
  • „Озарбайжонинг маданий мероси: Културноэ наследиэ Азербайджана“ (2016), Ўзбек ва рус тилларида.
  • Тарих фанлари доктори, профессор Али Ҳасановнинг „Геосиёсат“ китоби (2016) — таржимон Бабахан Шарифов. Ўзбек тилида.
  • Ш.Саламов „Карабах — война идей“ (2016), Рус тилида.
  • Шухрат Саламов. „Ғоялар жанги“. ХИХ-ХХ а.. Туркистон ва Жанубий Кавказ. Т., — 2017. Ўзбек тилида.
  • Абдували Сайбназаров. Человечност, уничтоженная в Ходжалинском геноциде. -Т., 2017. Ўзбек ва рус тилларида.
  • Али Ҳасанов, Озарбайжонликларга қарши этник тозалаш ва миллий қирғин сиёсати. Хўжайли миллий қирғини / — Тошкент: „Истиқлол нури“, 2017. Ўзбек тилида.
  • Документалний филм. „Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2016)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „НКР в цифрах 2020“. 2021-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-март.
  2. ↑
    Хонканди
    Муаллиф(лар) Роберт Ҳеwсен
    Саҳифалар сони 265
    Оригиналлй cаллед Вараракн, тҳис Армениан виллаге он тҳе ригҳт банк оф тҳе Гаргар (Арм. Каркар) Ривер wас ренамед Кҳанкенди ин 1847. Селеcтед cапитал оф Нагорно-Карабакҳ афтер тҳе деструcтион оф Шуша, ит wас ренамед Степанакерт ин 1923 афтер тҳе Армениан Болшевик, Степан Шаумян (Степ’аннос Шаҳумян), анд, гроwинг рапидлй, wас элеватед то тҳе ранк оф а cитй ин 1940
  3. ↑ 3,0 3,1 Озарбайжон Республикасининг Давлат Статистика Қўмитаси: 2.5.2012-йилга иқтисодий ва маъмурий туманлар, шаҳар пунктларида истиқомат қилувчи аҳолини жинси бўйича ҳисобга олиш (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-26 санасида архивланган) (минг киши)
  4. ↑ „Şəҳəрлəрарасı телефон кодларı“ (аз). минcом.гов.аз. Қаралди: 2021-йил 15-январ.
  5. ↑ эн:Лист оф Унитед Натионс Сеcуритй Cоунcил ресолутионс он тҳе Нагорно-Карабакҳ cонфлиcт
  6. ↑ ҳттпс://2001-2009.стате.гов/п/эур/рлс/ор/13508.ҳтм
  7. ↑ эн:Cоунcил оф Эуропе Парлиаментарй Ассемблй Ресолутион 1416 (2005)
  8. ↑ ҳттп://www.ун.орг/га/сеарч/виэw_доc.асп?сймбол=а%2Фрес%2Ф62%2Ф243&реферер=ҳттпс%3А%2Ф%2Фен.wикипедиа.орг%2Ф&Ланг=Р
  9. ↑ „Совет давридаги“ арманиларннинг даъволари[сайт ишламайди]
  10. ↑ Ханкенди — Озарбайжоннинг дурдона шаҳри, 2011-01-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-03-09 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 9 (ёрдам)
  11. ↑ Қорабоғ тарихининг солномаси (1960-1970-йиллар) — Азербайcанли.орг, 2012-01-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-03-09 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 49 (ёрдам)
  12. ↑ аз/ Босиб олиниш тарихи (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-15 санасида архивланган) ханкенди.аз
  13. ↑ Томас Де Ваал, Блаcк Гарден. Армениа анд Азербаижан тҳроугҳ Пеаcе анд Wар. Ню-Ёрк Нашриёти, 2003-йил
  14. ↑ ББC Радиосу
  15. ↑ 15,00 15,01 15,02 15,03 15,04 15,05 15,06 15,07 15,08 15,09 15,10 15,11 15,12 15,13 ҳттп://www.ханкенди.аз (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-20 санасида архивланган) Хонканди веб саҳифаси
  16. ↑ Тоғли Қорабоғ аҳолиси
  17. ↑ Қорабоғ даври[сайт ишламайди]
  18. ↑ İлтифат Şаҳсевəн (Əлиярлı), İлтифат Муса оğлу. İстиқлал фəдаилəри - Азəрбайcан Халқ Cüмҳуриййəтинин Дахили İşлəр Назирлəри вə силаҳдаşларı: 1918-1920 Бакı – Мüтəрcим – 2013