Xuroson
Хуросон

Хуросон (форсча: خراسان‎ / Хорâсâн‎‎) — Эроннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган тарихий вилоят. Хуросон атамаси Сосонийлар давлати даврларидан бери маълум.

Жойлашуви ва ҳудудлари

Хуросон Эроннинг шимоли-шарқий ва қисман шарқий қисмини эгаллаган. Эрон 31 та устондан, я'ни вилоятдан иборат. 2004-йилгача Хуросон устони Эроннинг энг йирик устони эди, аммо 2004-йилнинг 29-сентабр куни ушбу устон 3 га бўлинди. Ҳозир ушбу ҳудудлар 3 та устонга қарашли. Булар: Разавий Хуросон, Шимолий Хуросон ва Жанубий Хуросон устонлари.

Хуросон тарихий вилоятига шунингдек баъзи тарихчилар ва олимлар Афғонистоннинг шимоли-ғарбий, қисман шимолий ва ғарбий қисмларини, Туркманистоннинг жануби-шарқий ва жанубий қисмларини ҳам киритишади. Баъзи тарихчи ва олимлар ушбу ҳудудга баъзида бутун жанубий Ўрта Осиёни ҳам киритишади. Агар Хуросон тарихий вилоятига жанубий Ўрта Осиё ҳудудлари киритилса, Буюк Хуросон деб аталувчи тарихий ва маданий вилоят назарда тутилади.

Катта шаҳарлари

Хуросоннинг энг катта шаҳри — Машҳад. Шаҳар аҳолиси 2 миллион 700 минг кишидан зиёд бўлиб, Эрон шаҳарлари орасида иккинчи (Теҳрондан кейин) ўриндадир.

Парфия подшолигининг маркази (милоддан аввал 250 — милодий 224). Хуросон номи сосонийлар давридан маълум. Хуросон ИИИ асрдан ХВИИИ аср ўрталаригача ҳозирги Эроннинг шимолий-шарқий қисми, Марв воҳаси, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми ва Афғонистоннинг шимолий ва шимолий-ғарбини ўз ичига олган. Машҳад, Нишопур, Марв, Балх, Ҳирот, Туе, Сарахс, Обивард, Нисо, Сабзавор Хуросоннинг муҳим шаҳарлари бўлган. ВИИ аср ўрталарида уни араблар эгаллаган. Араб халифалиги таназзулга учрагач, Хуросон Тоҳирийлар, Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Ҳулокуийлар, Сафавийлар таркибига кирган (9 — ХИВ асрлар). ВИИИ асрдан ХИИИ асрнинг 20-йилларигача Хуросон Яқин ва Ўрта Шарқда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудлардан бири бўлган. У қўшни давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мевалар, ипак, жун, мўйна чиқарган. Шунингдек, Хуросонда кумуш, қўрғошин, мис ва темир рудалари, олтин, олтингугурт, тўтиё, маргимуш, мармар, малахит ва бошқа қазиб чиқарилган, тўқимачилик авж олган. 1220 ва 1223-йилларда Хуросонга мўғуллар ҳужум қилиб вайрон этган; аҳолисининг кўпчилиги қириб ташланган. Шундан кейин Хуросон аввалги мавқеига чиқа олмаган. ХИВ аср охирида Амир Темур Хуросонни истило қилган, 1510 —1736-йиллар Сафавийлар давлатларига тобе бўлган. Кейинчалик Хуросоннинг бир қисми (Ҳирот вилояти ва Балх) Афгонистонга, бир қисми Эронга қўшилган.

Манбалар