Yahyo
Яҳё (арабча: يحيى) – Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. Библияда Иоанн Крестител (чўқинтирувчи) номи билан маълум. Закариёнинг ўғли.
Ҳаёти
Яҳё ёшлигидан ибодатга берилган, Тавротдаги ҳукмларга астойдил амал қилган, ниҳоятда ҳалим ва камтар бўлган. Инжилдаги мифологияга кўра, Яҳё Исонинг яқин ўтмишдоши бўлган, Исони чўқинтирган. Исо худонинг элчиси эканини биринчи бўлиб олдиндан айтган, унга ишонган ва ёрдам берган. Одамларни Аллоҳнинг ягоналигига ишонишга, ёлғиз Унгагина ибодат қилишга даъват этган.
Вафоти
Яҳёнинг шаҳид бўлиши ҳақида бир қанча ривоят бор. Шулардан бирида айтилишича, у ниҳоятда келишган, чиройли бўлган. Подшоҳнинг хотинларидан бири уни яхши кўриб қолиб, ўз муҳаббатини изҳор этади. Лекин Яҳё аёлларга шаҳвоний муносабатда бўлмаслигини айтиб, маликага ҳеч қачон эрига хиёнат этмасликни насиҳат қилади. Яҳёнинг бу гапидан жаҳли чиққан аёл ўзининг сири ошкор бўлиб қолишидан қўрқиб подшоҳдан уни ўлдиришни талаб этади. Яҳё меҳробда ибодат қилиб турганида ўлдирилади. Бу ишга Парвардигорнинг қаҳри келган, подшоҳнинг бутун хонадонини ер ютган.
Дамашқдаги „Умавийлар масжиди“да жойлашган Яҳё сағанаси мусулмонлар зиёратгоҳи саналади. Яҳёнинг тасвири рассомлик санъати ва ҳайкалтарошликда кенг тарқалган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Яҳё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Я-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |