Яккасарой тумани ёки Яккасарой – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий туман. 1936-йил Фрунзе тумани номи билан ташкил қилинган. 1992-йил туман Яккасарой тумани деб аталди. Туман Тошкентнинг жанубий ва қисман марказий қисмида жойлашган. Яккасарой ҳудуди бўйича шаҳарнинг энг кичик тумани ҳисобланади. Тошкентнинг Тошкент вилояти билан умумий чегарасига эга бўлмаган ягона тумани. Пойтахтнинг марказий қисмида жойлашган. 2022-йилги ҳисоб бўйича майдони 1460 гектарни, аҳолиси 125,5 минг кишини ташкил этади[1] [2].

Яккасарой тумани
Туман
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Тошкент
Ҳукумат
 • Ҳоким Нулуфар Аллабергенова
Асос солинган 1936-йил
Майдон 14.60 км2 (5.64 кв ми)
Аҳолиси
 (2022)
125 500

Тарихи

1936-йил 26-августда Тошкент шаҳрининг Фрунзе тумани ташкил топган. Бу ҳудуд Совет давлат арбоби ва ҳарбий арбоби Михаил Василевич Фрунзе шарафига номланган. 1992-йил 8-майда туман Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани деб ўзгартирилди.

Жойлашуви ва чегараси

Яккасарой тумани Шимолда Шайхонтоҳур тумани, шарқда Миробод тумани, жанубда Сергели тумани, ғарб ва жануби-ғарбда Чилонзор тумани билан чегарадош.

Шайхонтохур тумани билан чегараси Ислом Каримов кўчаси (собиқ Ўзбекистон кўчаси) бўйлаб ўтади.

Миробод тумани билан чегара Шараф Рашидов кўчаси, Миробод кўчаси, Катта Миробод кўчаси, Ивлева кўчаси, Кичик Бешёғоч кўчаси ва Оқ йўл кўчаси бўйлаб ўтади.

Сирғали тумани билан чегараси Ўрта Осиё темир йўли бўйлаб ўтади.

Чилонзор тумани билан чегараси Бўржар канали бўйлаб ўтади.

Географияси

Яккасарой тумани ҳудудидан Бо'ржар ва Салор канали оқиб ўтади. Ҳудуднинг кўкаламзорлаштирилган майдони 1300 гектарни ташкил этади (ҳудуднинг 89%).

Транспорти

Яккасарой туманида 196 та кўча мавжуд бўлиб, кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчаси, Усмон Носир кўчаси, Шота Руставели кўчаси, Нукус кўчаси, Ўзбекистон кўчаси, Афросиёб кўчаслари асосийлари ҳисобланади. Туман ҳудудида „Ўзбекистон“ йўналишидаги "Космонавтлар" метро бекати, „Тўқимачи“ юк стансияси, „Тошкент“ жанубий вокзали ва автовокзал жойлашган.

Яшаш мадони (Уй-жой фонди)

Тумандаги кўп қаватли бинолар асосан, „Бошлиқ“ ва „Қушбеги“ турар жой массивлари жойлашган.

Корхоналар ва ташкилотлар

Яккасарой туманида 21 та маҳалла мавжуд. Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри ма’лумотларига кўра, Яккасарой туманида 2022-йил 1-июл ҳолатига кўра рўйхатга олинган юридик шахслар сони 9938 бирликни ташкил қилиб, шундан 9665 бирлик ёки 97,3 % фаолият кўрсатмоқда. Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо – 2612 бирлик, саноат – 1249 бирлик, қурилиш – 956 бирлик ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 800 бирлик соҳаларига тўғри келади [2]. 3 та автотранспорт корхонаси, юк ортиштушириш темир йўл стансияси ва автовокзал хизмат қилади. Йирик саноат корхоналаридан „Тоштўқимачи“ комбинати, „Тошкент ёғочни қайта ишлаш заводи“, Темирбетон маҳсулотлари заводи, „Агама“ корхонаси, поябзал, Саноатиндустрия бирлашмалари ва бошқа корхоналар фаолият кўрсатади.

Таълим ва маданияти

Туман ҳудудида 26 лойиҳа институти ва конструкторлик бюролари, А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мавжуд. Олий рақс ва хореография мактаби, Қўғирчоқ театри, Амалий санъат музейи, Ўзбекистон Бадиий академияси кўргазмалар зали бор[3].

Маданий мерос обектлари

Яккасарой ҳудудида Шоштепанинг тарихий обидалари (милоддан аввалги ИВ аср) ҳамда тарихий қал’а дарвозалари (1880) бор.

Манбалар

  1. ↑ Тошкент.уз – Яккасарайский раён (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-26 санасида архивланган) (узб).
  2. ↑ 2,0 2,1 ЙАККАСАРОЙ ТУМАНИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИCҲЛАРИ 2022-ЙИЛ ЙАНВАР-ИЙУН[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Яккасарой туман ташкилот ва муассасалари“.[сайт ишламайди]