Ясси, Ясси (асли — Сакси) — 1) Туркистон шаҳрининг эски номи. Бу ҳақда Маҳмуд ибн Вали (ХВИИ аср) "Баҳр уласрор" ("Сирлар денгизи") асарида қуйидаги маълумотларни келтиради: "Ҳозирги Туркистон — бу Сакси шаҳри, авом халқ уни Ясси деб атайди". Араб географларининг ёзишича, Я. ўрнида Х асрда Шавғар шаҳри бўлган. 11 — ХИИ асрларда Я. номи тарихий манбаларда учрайди. Амир Темур ва шемурийлар даврида қишлоқ(қаръя). 1397 йил Соҳибқирон Я.га келиб шайх Аҳмад Яссавий мозорини тавоф қилган ва унинг мозори устига мақбара солишни буюрган. Мақбара 2 йилда қуриб битказилган (қаранг Яссавий мақбараси мажмуаси). Соҳибқирон Хитойга юриш қилганида (1404 йилнояб.) қўшиннинг амирзода Султон Ҳусайн бошчилигидаги сўл қаноти Я. ва Сабронда қишлаганлар. Дашти Қипчоқ ва Мовароуннаҳр аҳолиси томонидан муқаддас шаҳар сифатида эъзозланиб келинган ва Аҳмад Яссавийга нисбат берилиб Ҳазрат, Туркистон, Туркистон ота каби номлар билан ҳам аталиб келинган. ХВИИ аср охири — ХВИИИ асрдан Я.номи манбаларда учрамайди; 2) Фарғона водийсининг шарқида жойлашган довон ва унинг атрофидаги вилоят — Ясси Дабон, Ясси довон, Ясси вилояти. Низомиддин Шомийнмнт "Зафарнома"сида ёзилишича, Соҳибқирон 1376 йил эрта баҳорда Қамариддинта қарши Мўғулистонга юриш қилганида Я. вилояти ва довонидан ўтган.