Ёғинлар — 1) атмосфера (булутлар ёки ҳаво)дан Ер (ёки сув) юзига тушадиган суюқ ёки қаттиқ ҳолатдаги сув. Ё. булутлардан ёмғир, қор, дўл ва муз зарралари кўринишида, ҳаво қатламидан шудринг ҳамда қиров шаклида тушади. Ёғин миқсори тушган Ё.нинг ҳолатидаги қатлами қалинлигини (мм) ўлчаб аниқланади. Файл:Раин фаллинг он роад - гнангарра.wебм Ё. жадаллиги маълум вақт (сутка, соат ва б.) ичида тушган Ё. миқдори билан белгиланади. Ё. миқдори метеорология ст-яларида махсус асбоблар — ёғин ўлчагичлар, плювиографлар ёрдамида, қор қопламининг қалинлиги махсус ўлчаш рейкаси бн; зичлиги зичлик ўлчагич билан ўлчанади. Ҳар бир жой бир кунлик, ўн кунлик, ойлик, йиллик ва ўртача кўп йиллик Ё. миқдори — Ё. йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади. Жойнинг географик кенглигига, денгиз ва океанлардан узоқяқинлигига, шамол йўналишига ва жойнинг релефига қараб, ер юзининг турли жойларида Ё. миқдори ҳар хил бўлади. Тропикларда йилига 1000 мм дан ортиқ, ҳатто 12000 мм гача (мас, Ҳиндистонда), мўътадил кенгликларда 250 мм дан 1000 мм гача, чўллар ва юқори кенгликларда 250 мм дан кам (мас, Мисрда) Ё. тушади. Умуман Ер юзига тушадиган бир йиллик Ё. миқдори ўрта ҳисобда 1000 мм (50 минг км3 дан кўпроқ сув)ни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудида йиллик ёғин миқдори 80– 90 мм дан 1000 мм гача етади. Ё. таркибида сувдан ташқари чанг зарралари, микроорганизмлар, шунингдек, радиоактив элементларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотлар ҳам бўлади. Ё. радиоактивлиги ўрта ҳисобда ҳар бир грамм ёғин 10~" — 10~12 кюри. Момақалдироқ пайтида ёғаётган Ё.нинг радиоактивлиги бошқа вақтдаги Ё.никига нисбатан кўпроқ бўлади; 2) сунъий Ё. — ўта совиган булутларга махсус кимёвий модда (реагент)лар таъсир эттириб, сунъий муз кристаллари ҳосил қилиш натижасида улардан тушадиган Ё. Кимёвий моддалар булутларга самолётлардан ёки ердаги махсус қурилмалар ёрдамида сочилади. Бу усул ёғингарчилик жуда кам бўлган минтақаларда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил