Ёз тўрт фаслдан биридир. Ёз фасли баҳор ва куз фаслларининг орасида жойлашган бўлиб, энг иссиқ фаслдир. Ёз фасли шимолий яримшарда энг узун кундан бошлаб, тенгкунликгача давом этади. Бу фасл Шимолий яримшарда 22-июндан 22-сентабргача, Жанубий яримшарда эса 22-январдан 21-мартгача давом этади.

Ёз — йилнинг энг иссиқ фасли; мўтадил минтақада (мас, Ўзбекистонда) июн, июл, август ойлари ёз ҳисобланади. Халқ орасида йилнинг иссиқ ярми ёз дейилади. Ёз фаслининг астрономик давомийлиги 93,6 суткадан иборат. Баъзи тарихий манбаларда, чунончи, „Бобирнома“да баҳор фасли Ё. дейилган. [1]

Ёз фасли инсон организми учун энг керакли фасллардан биридир. Ёз фасли, инсон соғлиғи учун жуда зарур бўлган, суякларнинг ривожланиши учун катта дастак берадиган Д витаминига бойдир. Чунки Д витамини энг яхши қуёш нурлари билан инсонга ўтади. Қуёшда тобланиш бод касали билан оғриган одамлар учун ҳам жуда фойдали. Мева,сабзавот ва бошқа ўсимликлар ҳам ёз фаслида пиша бошлайди.

Ёзнинг жуда қаттиқ жазирама иссиқ кунлари инсон соғлиғи учун зарарлидир, ҳаддан зиёд офтобда тобланиш ҳам инсон терисига зарар бериши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар


Фасллар
Қиш  ·   Баҳор  ·   Ёз  ·   Куз