Yozyovon tumani
Ёзёвон тумани — Фарғона вилоятидаги туман. 1952-йил 16-апрелда ташкил этилган (1959-йил 14-декабрда Тошлоқ тумани билан бирлаштирилиб Охунбобоев номи берилган, 1962-йил 24-декабрда Охунбобоев туманига Марғилон тумани ҳам қўшилган. 1980-йил 27-декабрда Ёзёвон тумани қайта тузилди). Ёзёвон тумани вилоятнинг Тошлоқ, Қо'штепа, Олтиариқ, Бувайда туманлари, Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани, Андижон вилоятининг Улуғнор, Бўстон туманлари билан чегарадош. Майдон 0,41 минг км2. Аҳолиси 119 минг киши (2023). Ёзёвон туманида 2 шаҳарча (Ёзёвон, Қоратепа), 16 маҳалла фуқаролари йиғини (Гулистон, Ёзёвон, Тараққиёт, Қорасой, Иштирхон, Хонобод, Чўлигулистон, Янгибўстон, Янгиобод, Қатортол, Қорасоқол, Қоратепа, Тошховуз, Иттифоқ, Беруний, Баҳор Тегирмонбоши) бор. Маркази — Ёзёвон шаҳарчаси. Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус, татар, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 250 киши тўғри келади (2000).
| Ёзёвон | |
|---|---|
| Таркибида | Фарғона вилояти |
| Маъмурий маркази | Ёзёвон |
| Ҳоким | Дилшод Джалилов [1] |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
Табиати
Ёзёвон тумани Фарғона водийсининг марказида, Ёзёвон чо'лида жойлашган. Релефи асосан текислик бўлиб, шимолга томон қия. Ер юзаси гил, қумоқ, қумлоқ ва қумдан иборат. Шим.ғарбий қисмида барханлар — дўнг қум, марза қум шакллари учрайди. Қумли чўлнинг бир қисмини сақлаб қолиш мақсадида 1991-йилда „Ёзёвон чўли“ табиат ёдгорлиги (майдони 1842 гектар) ташкил этилган. Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши совуқ. Ёғиннинг кўп қисми баҳор ва қишда ёғади. Июлнинг ўртача темпатураси 27°, январники — 2,2°. Вегетация даври 218 кун. Йилига 120-130 мм ёғин тушади. Фарғона (Хўжанд) дарвозаси орқали водий ичкарисига эсувчи кучли „Қўқон шамоли“ экинларга катта зарар келтиради. Қишда тез тез туман тушади. Ёзёвон туманидан Катта Фарг'она канали ва Катта Андижон канали ва Ёзёвон сойи оқиб ўтади. Сув иншоотлари, артезиан ва дренаж қудуқлари ёрдамида ер ости сувларидан фойдаланилади. Тупроқлари асосан сугориладиган ўтлоқ, қисман қумли ва қумли ўтлоқ тупроқдан ҳамда шўрхоклардан иборат. Воҳаларда маданий экинлар, мевали ва манзарали дарахтлар, буталар, бегона ўтлар, қумликларда қора саксовул ва оқ саксовул, қандим, черкез, юлғун ўсади. Хилма-хил қушлар, турли калтакесаклар, тулки, бўри, чиябўри яшайди. „Қизил китоб“га киритилган қизил астрагал, фарғона чипор калтакесаги, штраух қурбақабоши, эчкемар учрайди.Аҳолиси жуда меҳмондо'ст.
Иқтисодиёти
Ёзёвон тумани асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бўлиб, етакчи тармоғи пахтачиликдир. Суғориладиган ерлар 18,5 минг га, шу жумладан 7,8 минг га пахта, 6,9 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектардан зиёд ер ем-хашак экинлари, 424 гектар сабзавот, полиз экинлари, 924 гектар мева ва токзорлар билан банд. Ёзёвон тумани фермер ва шахсий хўжаликларида 17 мингдан зиёд минг қорамол, 18,6 минг қўй ва эчки, 270 дан зиёд йилқи, 10,5 минг парранда, 800 га яқин асалари уяси бор. Пиллачилик ва деҳқончилик ривожланган. Ёзёвон туманида 3 ғишт заводи, 5 қурилиш таъмирлаш устахонаси, автокорхона, 910 та кичик ва хусусий корхоналар бор. Ёзёвон туманидан Фарғона—Наманган, Қўқон—Андижон автомобил йўллари ва А373 магистрал ё'ли ўтган. Ёзёвон туманидаги 37 та умумтаълим мактаби, 1 та коллеж, 2 лицей, спорт мактабида 18,3 минг ўқувчи таълим олмоқда, 1 та жамоат кутубхонаси, музей, 20 дан зиёд дорихона, 801 ўринли 8 касалхона, 4 поликлиника, 23 та тиббий шахобча мавжуд. Аҳолига 230 савдо шахобчаси хизмат кўрсатмоқда. 1952 йилдан „Марказий Фарғона“ туман газетаси чиқади (адади 9000).[2]
Манбалар
- ↑ Ёзёвон тумани ҳокими ва ўринбосарлари ҳақида маълумот
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |