Yuta
Юта — АҚШнинг ғарбий қисмидаги штат. Майдон 219,9 минг км². Аҳолиси 2,31 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Солт Лейк Сити (Салт Лаке Cитй) шаҳри. АҚШ иттифоғига 4-январ 1896-йилда кирган. Ҳудудининг катта қисмини тоғ тизмалари (энг баланд жойи 4123 м) ва чуқур даралар билан кесилган чўл ландшафтли ясситоғлик эгаллайди. Шарқда Қояли тоғларга туташиб кетган. Январнинг ўртача ҳарорати −2° дан −4° гача, июлники 17-20°. Йиллик ёғин 250-400 мм. Асосий дарёси — Колорадо. Кўл кўп; энг йириги — Катта Шўр кўл. Аҳоли, асосан, воҳаларда яшайди. Хўжалигида кончилик ва қишлоқ хўжалиги етакчи. Юта маҳсулотларининг 75%ни чорвачилик беради. Суғориладиган ерларда қанд лавлаги, сабзавотлар етиштирилади. Фойдали қазилмалардан нефт, табиий газ, тошкўмир, мис, полиметаллар, олтин, темир ва уран рудалари қазиб олинади. Асосий саноат тармоқлари: рангли ва қора металлургия. Нефтни қайта ишлаш, кимё, озиқ-овқат, радиоэлектроника саноати корхоналари мавжуд. Ракета, қишлоқ хўжалиги жиҳозлари ишлаб чиқарилади.[1]
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Асалари қутиси штати | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Салт Лаке Cитй | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Салт Лаке Cитй Wест Валлей Cитй Прово | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 13-ўринда 219,887 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 34-ўринда 2,469,585 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 33-ўринда $82,611 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
45-бўлиб 4 январ 1896 | ||||
| Вақт | УТC-7 (МСТ) / -5 (ЭСТ) | ||||
| Қисқартма | УТ [49] | ||||
| Штат гули | Сего лилй | ||||
| Штат дарахти | Блуэ Спруcе | ||||
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |