Зал (нем. Саал) — кўпчиликка мўлжалланган катта хона, хонақоҳ, талор. Заллар ҳашаматли саройларнинг асосий қисми сифатида барпо этилган. Бундай залларда ҳар-хил кабул маросимлари, зиёфат ва тантанали мажлислар ўтказилган. Залларнинг қурилиши ва безакларида турли халқларнинг ўзига хос миллий меъморлик анъаналари ўз ифодасини топган. Уйғониш даврида заллар қурилиши юксак даражада ривожланган. Кейинчалик залларнинг оммага ижтимоий-сиёсий ва маданий хизмат кўрсатадиган турли кўринишлари яратилди. Хусусан мажлис заллари, консерт, спорт, клуб, музей, кутубхон, қироатхона заллари, вокзал, аэропорт заллари кино ва театр биноларида томоша заллари ва ҳоказо барпо этилиб оммалашган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил