Зангиота тумани – Тошкент вилоятидаги туман. 1933-йил 1-декабрда ташкил этилган (1992-йил майгача Калинин тумани деб аталган). Ҳудуди Тошкент шаҳрининг ғарби ва жанубига туташган. Шимолида Тошкент тумани, ғарбда Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти, шарқда Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, жанубида Янгийўл тумани билан чегарадош.

Зангиота тумани
Зангиатинский район
туман
Таркибида Тошкент вилояти
Маъмурий маркази Эшонгузар
Расмий тиллар Ўзбек
Майдони 220 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Zangiota tumani xaritada

Майдони

0,22 минг км². Аҳолиси 160,6 минг киши (2002). Зангиота туманида 2 шаҳарча (Эшонгузар, Ўртаовул), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўзсув, Зангиота, Иттифоқ, Назарбек, Хонобод, Чиғатой, Оқтепа, Эркин, Ўзгариш, Қатортол) бор. Маркази – Эшонгузар шаҳарчаси. Туман номи шу ўрамдаги Зангиота қишлоғи номи билан боғлиқ. Бу қишлоқда ХИИИ аср биринчи ярмида Зангиота яшаб ўтган. Зангиота мажмуаси мусулмонларнинг катта зиёратгоҳига айланган.

Табиати

Зангиота тумани ҳудуди Чирчиқдарёсининг ўнг соҳилида, шимоли-ғарбда қисман Келес дарёсининг чап соҳилига туташ. Релефи, асосан, текис, шимоли-шарқдан жануби-ғарбга пасайиб боради. Туман ерларида жуда қадимдан деҳқончилик қилиб келинади. Тупроклари типик бўз тупроқ, дарё соҳилларида унумдор ўтлоқи тупроқ. Туман худудидан Бўзсув, Зах, Юқори Жўн, Юқори Тошкент, Анҳор, Толариқ, Баротхўжа, Найман каналлари ва бошқалар ариқлар ўтади. Иклими мўтадил иссиқ. Июлнинг ўртача температураси 26,9°, январда —0,9°. Йилига 350 мм ёғин тушади, асосан, қишнинг иккинчи ярми ва баҳорда ёғади. Вегетация даври 263 кун. Туман ҳудуди бутунлай ўзлаштирилганлиги боис ёввойи ўсимлик ва ҳайвонлар жуда кам қолган. Фойдали қазилмалардан гипс, гил ва б. қурилиш материаллари мавжуд, шунингдек, иссиқ минерал булоклар ҳам бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, татар, тожик, корейс ва б. 20 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 730 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 24,6 минг, қишлоқ аҳолиси 136 минг киши.

Хўжалиги

Туман ҳудудидаги саноат корхоналари, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. 20 дан ортиқ қўшма корхона, 400 дан зиёд кичик ва хусусий корхона, 20 дан зиёд саноат корхонаси, 7 автокорхона, 100 га яқин маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишлаб турибди. АҚСҲ, Исроил компаниялари билан бирга арақ, шампан виноси, шарбатли ичимликлар, Германиянинг „Ландтехник“ компанияси билан бирга „Морал—125“ комбайни, "Гидрав „Иттифоқ“ қишлоғи ҳудудидаги санаторийлика" аксиядорлик жамиятида Голландия фирмалари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбобускуналари ишлаб чиқарилмоқда. „Тошкентгўшт“ аксиядорлик жамияти Шимолий Ирландия билан қўшма корхона тузиб фаолиятини кенгайтирди. „МониМебел ЛТД“ қўшма корхонаси пластмассадан ром ва эшиклар, „Нур-Бажаху“ қўшма корхонаси паролон, ЎзбекистонИсроил „ФарВаб“ қўшма корхонаси спиртли ва яхна ичимликлар ишлаб чиқариш, „Виртех-Агро“ кўшма корхонаси парранда гўшти ва тухум етиштиришга ихтисослашган. Туман қишлоқ хўжалигида сабзавотчилик, сут чорвачилиги, боғдорчилик ва токчилик асосий ўрин эгаллайди. Тумандаги „Бўзсув“ ва „Эркин“ ширкат хўжаликлари турли сабзавот уруғлари етказиб беришга ихтисослашган. Туман хўжаликлари пойтахт аҳолисини ҳўл мева, сабзавот, полиз ва б. озиқовқат маҳсулотлари билан таъминлайди. Шундай хўжаликлардан „Қўйлиқ“ агрофирмаси машҳур. З. т.нинг жами экин майдон 8,2 минг га, шундан 7,9 минг га суғориладиган ерлар. Лалмикор ерлар 344 га. Чорвачиликда, асосан, сут, гўшт етиштирилади. Қарийб 22 минг бош қорамол (шу жумладан 8,4 мингдан ортиқ сигир), 7,5 минг қўй ва эчки, 439,6 мингдан зиёд парранда бор (2002). „Ўзбекистон“ ва „Дўстлик“ паррандачилик фермалари, „Баракат“ бўрдоқичилик фермаси, „Дамачи“ балиқчилик корхонаси мавжуд.

Йўл ҳаракати

Зангиота туманида транспорт йўллари анча зич. Туман ҳудудидан уч йўналишда темир йўл (Тошкент—Янгийўл, Келес—Ўртаовул ва Тошкент—Ангрен) ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Туман маркази Тошкент билан йўловчилар ташиш ва автомобил транспорти орқали боғланган. Тумандан Тошкент ш.нинг „Жанубий“ темир йўл вокзалигача 3 км.

Таълим ва соғлиқни сақлаш

2001—2002 ўқув йилида 43 умумий таълим мактабида қарийб 31 минг ўқувчи таълим олди. Коллеж, касбхунар мактаби ва б. ўқув муассасалари бор. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Сув муаммолари институтининг тажрибаэкспериментал хўжалиги, Генетика ва ўсимликлар биологияси институтининг тажриба участкасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 5 касалхона, 3 поликлиника, 10 қишлоқ даволаш амбулаторияси, 21 фелдшеракушерлик пунктида 360 дан зиёд олий маълумотли шифокор ва 1376 ўрта тиббий ходим ишлайди. 34 кутубхона, 12 маданият уйи, 5 стадион, спорт сув ҳавзаси, 2 теннис корти бор. Йилига 5 минг кишини даволаш имкониятига эга бўлган „Назарбек“, „Зангиота“, „Алгоритм“ санаторийлари фаолият кўрсатади. 1965-йилдан „Истикбол“ туман газ. нашр этилади (адади 2000)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил