Zebra

Файл:Cапе Моунтаин Зебра - Эқуус зебра зебра.wебм Зебра, Африка ёввойи отлари (Эқуус) ҳамда отлар кенжа уруғи. Танасининг узунлиги 200—240 см, бўйи яғринидан 120—140 см, думи 47— 54 см, вазни 350 кг гача. Танасининг ранги — оқ ва қора кўндаланг йўлйўл чизиқли (ҳимоя ранги). Ёли калта ва тик, думининг учида узун қиллардан иборат попуги бор.Очиқ даштларда 10—30 тадан пода бўлиб юради. Жуда эҳтиёткор, тез югуради. 1—1,5 ёшида вояга етади. Ҳомиладорлик даври 346—390 кун. Қўлга ўрганади, тутқинликда кўпаяди. От ва эшак билан чатишади. Зебраларнинг 4 тури бор. Тоғ зебраси (Е. зебра) Жануби-Ғарбий Африкада тарқалган, кўриниши эшакка ўхшайди, 3. орасида энг кичиги.Бурчеллов зебраси (Е. бурчелли) Шарқий ва Марказий Африкада тарқалган. Греви зебраси (Е. гревйи) Шарқий Африка (Жанубий Эфиопия, Сомали, Кения)да тарқалган, анча йирик, тойчасининг елкасидан думигача тик ва тўқ қизил жуни бўлади. Бу белги отлар қад. аждодларининг ёли фақат бўйнида эмас, орқасида ҳам бўлганлигини кўрсатади. Бугунги кунда қириб юборилган квагги зебраси Жануби-Шарқий Африкада яшаган, кўриниши отга ўхшаган. Қимматли териси учун кўплаб овланиши туфайли 3. сони кескин камайиб кетган. Тоғ ва греви зебралари Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган (яна қаранг Тоқ туёқлилар).[1]
Фотогалерея
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |