Cирcус Мирcус (грузинча: ცირკუს მირკუსი) — Грузиянинг прогрессив рок гуруҳи. Гуруҳ асосан экспериментал услубдаги мусиқаларни ижро этган бўлиб, кўплаб жанрларни уйғунлаштирган[1]. Улар Грузия номидан „Эуровисион-2022“ танловида „Лоcк Ме Ин“ қўшиғи билан иштирок этган ҳамда иккинчи ярим финалда 18-ўринни эгаллаб, финалга чиқа олмаган[2].

Cирcус Мирcус
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Тбилиси, Грузия
Фаолият йиллари 2020–ҳозиргача
Лейбл Стоcктон Реcордс
Таркиб
  • Шота Даракҳвелидзе (Лудwиг Рамíрез)
  • Ника Кочаров (Игор Вон Личтенстеин)
  • Сандро Сулаквелидзе (Бавонc Геворкян)
  • Арчил Сулаквелидзе (Иаго Wаитман)

Cирcус Мирcус таркиби турли тахаллуслардан фойдаланувчи тўрт нафар аъзодан иборат бўлган[3]. Шота Даракҳвелидзе „Лудwиг Рамíрез“ образида бас гитарачи сифатида фаолият юритган, Ника Кочаров „Игор Вон Личтенстеин“ номи остида вокалист ва гитарачи вазифасини бажарган. Шунингдек, Сандро Сулаквелидзе „Бавонc Геворкян“ тахаллуси билан барабанчи сифатида иштирок этган бўлса, Арчил Сулаквелидзе „Иаго Wаитман“ образи остида вокалист ва клавишчи сифатида фаолият олиб борган[4][5].

Тарихи

Гуруҳнинг маълум қилинишича, Cирcус Мирcус 2020-йил охирида Тбилисида ташкил этилган. Маҳаллий сирк академиясини тарк этган уч нафар талаба ўзаро дўстлашганидан сўнг таълим муассасасини тарк этиб, мустақил мусиқий гуруҳ тузишга қарор қилган.

Шунингдек, гуруҳ таркибидаги тўртинчи аъзо кейинчалик кўчадан топилиб, бас гитарачи сифатида жамоага қўшилгани ҳақида маълумот берилган. Гуруҳ аъзоларининг ҳақиқий шахслари кейинчалик ошкор этилган бўлса-да, шахсият билан боғлиқ сирли образ Cирcус Мирcус фаолиятининг муҳим қисми ҳисобланган. Жамоа вакиллари бу борада „шахсият тушунчаси эскирганини“, инсон меҳнат қилган тақдирда исталган қиёфада намоён бўлиши мумкинлигини таъкидлашган[6].

2021-йил 14-ноябрда Cирcус Мирcус „Георгиан Публиc Броадcастер“ томонидан „Эуровисион — 2022“да мамлакат вакили сифатида ички танлов асосида саралангани эълон қилинган. Гуруҳнинг танлов учун тайёрланган „Лоcк Ме Ин“ қўшиғи 2022-йил 9-мартда оммага тақдим этилган[7]. Жамоа иккинчи ярим финалда бешинчи тартиб рақамида саҳнага чиққан ҳамда 22 очко билан 18-ўринни эгаллаган. Шундан 13 очко профессионал ҳакамлар ҳай’атидан, 9 очко эса томошабинлар овозидан олинган. Натижада гуруҳ финал босқичига йўл ола олмаган.

Шунингдек, жамоанинг „Wеатҳер Суппорт“, „23:34“ ва „Роча“ қўшиқлари Элеcтронауц Аwард мукофотининг „Энг яхши мусиқий видео“ йўналиши бўйича номзод сифатида кўрсатилган[8].

Дискографияси

Албомлар

Номи Изоҳ
Фуроре/Фиасcо
  • Чиқарилган: 2023-йил 20-ноябр
  • Лейбл: Стоcктон Реcордс

Мини албомлар

Номи Изоҳ
Cирcус Мирcус
  • Чиқарилган: 2020-йил 5-декабр
  • Лейбл: Гуруҳнинг ўзи томонидан
Акҳалтеке
  • Релеасед: 2026-йил 11-феврал
  • Лейбл: Стоcктон Реcордс

Сингллар

Номи Йил Албом
Тҳе Оде то тҳе Бишкек Стоне 2020 Албомдан жой олмаган
Семи-Про 2021
Беттер Лате
Wеатҳер Суппорт
Роча
23:34
Мусиcиэн
Лоcк Ме Ин 2022
Лове Леттерс
Соул Поп
"Реализо"
(Блолбрст & Тато Русиа)
Лизард ин а Фиш Танк
(Қажи Тодиа)
Пин-Дроп Минд 2023
Уп ис Доwн Фуроре/Фиасcо
ამერიკის ხმა (Воиcе оф Америcа)

Манбалар

  1. ↑ Мамсикашвили, Резо „Георгиа: Cирcус Мирcус wилл репресент Георгиа ат Эуровисион 2022“ (эн-ус). Wиwиблоггс (2021-йил 14-ноябр). 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-ноябр.
  2. ↑ „Георгиа'с Cирcус Мирcус таке тҳеир шоw то Турин 🇬🇪“ (эн-гб). Эуровисион.тв. Эуропеан Броадcастинг Унион (ЭБУ) (2021-йил 14-ноябр). 2021-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-ноябр.
  3. ↑ тен Веэн, Ренске „ЛИСТ: 8 cлуэс тҳе Ёунг Георгиан Лолитаз cоулд бе беҳинд Cирcус Мирcус“. Wиwиблоггс (2021-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 9-апрел.
  4. ↑ „Турин 2022 / Партиcипанц – Cирcус Мирcус“. Эуровисион.тв. 2022-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-апрел.
  5. ↑ #ამშაბათკვირას 4 ნოემბერს სირკუს მირკუსის კონცერტი გაიმართება (грузинча), 30 Оcтобер 2022, 14 Новембер 2022да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-11-08
  6. ↑ Wилсон, Катиэ Л. „Эуровисион'с wаcкиэст аcц ин тҳе финал - анд тҳосе wҳо дидн'т маке ит тҳроугҳ“ (эн). Миррор. Реач ПЛC (2022-йил 14-май). 2022-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  7. ↑ „Георгиа: Cирcус Мирcус релеасе тҳеир Эуровисион 2022 сонг: "Лоcк Ме Ин"“ (эн-гб). Эуровисионwорлд (2022-йил 9-март). 2022-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
  8. ↑ Гогокҳиа, Кока „Cирcус Мирcус - Элеcтронауц ХИИ Аwардс“ (эн). Стоcктон Реcордс (2021-йил 6-декабр). 2022-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-декабр.