Daha
Даҳа (форс—ўнлик):
- ўрта асрларда Марказий Осиё ва Эронда ўн кишидан иборат жанговар бўлинма. Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигидаги бундай ҳарбий бўлинма бошлиғи даҳабоши, даҳбоши деб аталган;
- Ўрта Осиё хонликларининг қишлоқ жойлари ва йирик шаҳарларидаги маъмурий-ҳудудий бирлик. Бир неча қишлоқлар бир Даҳага бирлаштирилган, йирик шаҳарлар эса бир неча Даҳага бўлинган. Унда бир нечта маҳалла, бир ёки бир нечта Мадраса, масжид, бозор, ҳаммом ва бошқа жамоат бинолари бўлган. Даҳа ни оқсоқол (мингбоши) бошқарган. Мас, Тошкентда Кўкча, Бешёғоч, Себзор ва Шайхонтоҳур Даҳалари бўлган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Даҳа – йўл тармоғининг қизил чизиқлари билан чегараланган кўчалараро ҳудуд, даха аҳолисига кундалик хизмат кўрсатиш объектлари билан бирлаштирилган гуруҳлар.