Маркада (арабча: مَرْكَدَة‎‎, шунингдек Маргада) Суриянинг шимоли-шарқидаги Ҳасака муҳофазасининг жанубида жойлашган шаҳарча. Маъмурий маркази таркибида 13 муниципалитет мавжуд бўлган Маркада ноҳияси. 2004-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Маркада аҳолиси 2,530 кишини ташкил қилган[1].

Маркада

مَرْكَدَة
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳасака
Округ Ҳасака округи
Кичик туман Маркада ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
2,530[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Шаҳарни Хобур дарёси икки қисмга бўлиб туради.

Тарихи

Маркада „Макисин“ (шунингдек „Макасîн“, „Майкасан“ ёки „Макîс“ деб ҳам талаффуз қилинади) қишлоғи ўрнида ташкил қилинган[2]. Илк ислом ҳукмронлиги даврида (7—10-асрлар) Макисин Диёр Рабиъа тумани таркибидаги Хобур дарёси бўйидаги дарёдан кўприк ўтган жойдаги шаҳарча бўлган[3]. Ҳудуд атрофида катта миқдорда пахта етиштирилган[3]. 680-йилларнинг охирида кўп сонли насроний Тағлиб қабиласи аъзолари узоқ давом этган Қайс—Яман адовати давомида Сулайм қабиласи томонидан Макисиндаги пистирмада ўлдирилган[4].

Прозелит Ободиё 12-асрда Макисинга ташриф буюриб, ҳудудда Кодекс Сассоонга амал қиладиган яҳудийлар жамоаси ва синагогасини кўрган[5].

Фуқаролар уруши

Маркада 2013-йилда Сурия ҳукумати кучлари ва ан-Нусра фронти ўртасидаги жангларга гувоҳ бўлган[6][7]. Шаҳар устидан назорат о'рнатган ан-Нусра фронти кейинги йили Маркада жангида Исломий Давлат томонидан қувиб чиқарилган. 2014-йил март ойига келиб минглаб аҳоли Маркададан қочиб кетган. Уларнинг кўплари Деир аз-Зор муҳофазасидаги ас-Сур шаҳрига борган[8].

АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга қарши ҳаво ҳужумлари давомида 2017-йил сентабрида шаҳарчани нишонга олиши натижасида, кўплаб қурбонлар, жумладан, ироқлик қочқинлар ҳам қурбон бўлган[9]. 19-октябр куни СДФ шаҳарга ҳужум қилиб, унинг бир қисмини эгаллаб олган[10][11]. Шаҳар 2017-йил 9-ноябрда СДФ томонидан тўлиқ босиб олинган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „2004 Cенсус Дата фор Наҳия Маркада“ (ар). Сйриан Cентрал Буреау оф Статистиcс. Алсо аваилабле ин Энглиш: УН ОCҲА. „2004 Cенсус Дата“. Ҳуманитариан Дата Эхчанге.
  2. ↑ Абдул Карим, Маамоун; Макдисси, Мичел. Ал-Жазīраҳ ал-Сūрīяҳ, ал-турāтҳ ал-ḥаḍāрī wа-ал-ṣилāт ал-мутабāдалаҳ: wақāъиʻ ал-муътамар ал-дуwалī, Дайр ал-Зūр. Тҳе Министрй оф Cултуре (Сйриа) анд Диреcторате Генерал оф Антиқуитиэс анд Мусеумс, 2002 — 302-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Ле Странге, Гуй. Тҳе Ландс оф тҳе Эастерн Cалипҳате: Месопотамиа, Персиа, анд Cентрал Асиа, фром тҳе Мослем Cонқуэст то тҳе Тиме оф Тимур. Неw Ёрк: Барнес & Нобле, Инc., 1905. ОCЛC 1044046. 
  4. ↑ Wеллҳаусен, Ж.. Тҳе Араб Кингдом анд иц Фалл. Университй оф Cалcутта, 1927 — 204-бет. ИСБН 9780415209045. 
  5. ↑ Счуэсслер, Женнифер. „Олдест Неарлй Cомплете Ҳебреw Библе Ҳеадс то Ауcтион“ (2023-йил 15-феврал). Қаралди: 2023-йил 15-феврал.
  6. ↑ Ҳерас, Ничолас А. „Тҳе Баттле фор Сйриа'с Ал-Ҳасакаҳ Провинcе“. Cомбатинг Террорисм Cентер ат Wест Поинт. Унитед Статес Милитарй Аcадемй (2013-йил 24-октябр). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  7. ↑ Боэйкенс, Жан „Латест Неwс Сйриа: Фореигн баcкед террорисц киллед“. Ла Фондатион. Wеркгроэп Моркҳовен (2013-йил 26-июн). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  8. ↑ Азиз, Жуди „Ал-Нусра анд Исламиc Фронт адванcе ин Ҳасака cоунтрйсиде“. АРА Неwс (2014-йил 8-март). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 6-декабр.
  9. ↑ Тҳе массаcре оф Маркадаҳ тоwн соутҳ оф Ҳасака киллс ат леаст 11 пеопле ҳалф оф тҳем аре Ирақи рефугеэс, Сйриан Обсерваторй фор Ҳуман Ригҳц, 26 Септембер 2017
  10. ↑ „СДФ ҳас энтеред Маркада анд ҳаве cаптуред парц оф ит“.
  11. ↑ @ВиваРеволт. „СДФ ҳас энтеред Маркада анд ҳаве...“ (2017-йил 19-октябр).