Muazzin
Муаззин (арабча: مُؤَذِّن — эълон этувчи, чақирувчи) — масжидда азон айтиб, намозга чорловчи шахс; халқ тилида сўфи деб ҳам аталади[1].
Тарихи
Муаззин учта асосий вазифани адо этади: намозхонларни тўплайди, имомни чақиради ва намоз бошланганлигини эʻлон қилади. Ушбу уч мажбурият вақт ўтиши билан маʻлум ўзгаришларга учраган. Дастлаб Муаззин мусулмонлар яшайдиган уйларни айланиб чиқиб уларни шу тариқа намозга тўплаши лозим бўлган. Минора пайдо бўлиши билан Муаззин азонни унинг тепасига чиқиб айтадиган бўлган. Илк ислом даврида шаҳарнинг жоме масжидида намоз пайтида ҳокимнинг ўзи имомлик вазифасини бажаргани туфайли Муаззиннинг зиммасига намозхонлар тўпланганларидан сўнг ҳокимни чақириш ҳам юклатилган. Бу тажриба ВИИИ аср ўрталаригача давом этган. Ибодат бошланганлигани эʻлон қилиш учун махсус чақириш - иқома хизмат қилган, у орқали дастлабки вақтларда масжидга ҳоким келгани билдирилган. Муаззин илк ислом даврида ҳокимнинг хизматкори ва ёрдамчиси ҳисобланган. Давр ўтиши билан азон айтиш мураккаблашган, ўз таркибига калимаи шаҳодатни киритган ва ибодатнинг ўзига хос турига айланган. Шунга мувофиқ Муаззинлик ҳам янгача талқинга эга бўлган. Унинг фаолият доираси кенгайган. ВИИ аср охиридаёқ Мисрда Муаззин зиммасига тунда қўшимча намозларни ўқиш юклатилган. Бундан ташқари ИХ асрнинг иккинчи ярмида Муаззиннинг махсус хонасида намозхонлар тунда Қуръондан сура, оятларни тиловат қилишлари лозим бўлган, ХИИ асрнинг иккинчи ярмида, Салоҳиддин даврида Муаззин кечки азон пайтида ақида ўқий бошлаган, ХИВ аср бошидан эса, жума кунлари эрталаб минорада зикр тушилган. Муҳаммад (сав) ҳузурларида икки Муаззин - ҳабаш чўри ўғли Билол ибн Рабоҳ ва Абу Бакр ра)нинг мавлоси Ибн Умм Мактум бўлишган. Шунинг учун масжидларда икки Муаззин бўлиши мақтовга сазовор деб билинган. Бироқ кичик масжидларда Муаззиннинг вазифасини кўпинча имомнинг ўзи бажарган ва бажармоқда. Муаззинлик вазифаси кўпинча меросий бўлган. Халифа Усмон (ра) даврида (644-656) Муаззинлар маош оладиган бўлишган. Ўрта асрларда Муаззинлар ташкилот (корпорация)га бирлашганлар, унинг тепасида раис ал-Муаззинин турган. Муаззин вазифасини таҳорациз, маст, ақли норасо кишилар ва аёллар бажариши мумкин эмас. Миноралар пайдо бўлиши билан назарий жиҳатдан Муаззинни баландликдан туриб масжид атрофидаги уйларнинг ҳарамига ва ичкари қисмига кўз ташламаслиги учун кўзи кўр бўлиши афзал деб билинган. Ҳозирги пайтда мусулмон мамлакатларида Муаззинлар овоз-кучайтириш мосламаларидан фойдаланадилар.
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Муаззин“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |