НАТО, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (инглизча: Нортҳ Атлантиc Треатй Организатион, НАТО; франсузча: Органисатион ду траитé де л 'Атлантиқуэ норд, ОТАН) — Европа, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Канада каби кўпчилик мамлакатлар бирлашган жаҳондаги энг йирик ҳарбий ва сиёсий жамланмаси, ва „Европани ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш“ учун ушбу ташкилотга 4-апрел куни 1949-йил АҚШда асос солинган. Ташкилот яратилган пайтда 12 та мамлакат аъзо бўлган, ҳозирги кунда эса аъзолар сони 32 тага етган.

Нортҳ Атлантиc Треатй Органисатион
Органисатион ду траитé де л'Атлантиқуэ норд
Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти
Қисқартма НАТО
Тури ҳарбий блок
Ишга тушган санаси 4-апрел 1949-йил
Жойлашуви Бруссел, Белгия
Бош котиб Norvegiya bayrogʻi Женс Столтенберг
Аъзолари  Албания
 Белгия
 Болгария
 Канада
 Хорватия
 Чехия
 Дания
 Эстония
 Финландия
 Франсия
 Германия
 Греция
 Венгрия
 Исландия
 Италия
 Латвия
 Литва
 Люксембург
 Черногория
 Нидерландия
 Шимолий Македония
 Норвегия
 Полша
 Португалия
 Руминия
 Словакия
 Словения
 Испания
 Туркия
 Бирлашган Қироллик
 АҚШ
Тил(лар)и Инглиз тили, франсуз тили
Вебсайти www.нато.инт
НАТО харитаси

Ташкилот мақсади

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотига қўшилган мамлакатлар 1949-йилда тинч аҳоли хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида Шимолий Атлантика минтақасидаги давлатлар билан бирлашишга қарор қилишган. Иттифоққа аъзо мамлакатлар яхлит мудофаа тизимини яратиш ва дунё хавфсизлигини сақлашни ўз олдиларига мақсад қилишган.

2010-йилда НАТО „Замонавий мудофаанинг илғор иштироки“ номли стратегик ҳужжат учта муҳим вазифаларни тақдим этди, булар: жамоавий мудофаа, инқирозни олдини олиш ва ҳамкорлик асосида хавфсизликни кучайтириш.

1949-йилда ташкилотга асос солиниши

Тузилиши

НАТО ҳозирги кунда таркибида 32 мамлакатни бирлаштирган ташкилотдир. Ушбу ташкилот қамровида юзлаб қўмиталар, гуруҳлар, хизмат бошқарувлари ёки ҳарбийлар ва фуқаролариштирокидаги режалаштириш бўлинмалари мавжуд. Шунинг билан бирга, ташкилот таркибида мутахассисларни тайёрлаш ва тайёргарликдан ўтказиш ўқув марказлари фаолият кўрсатади. НАТО зарур қарорлар ёки чоралар кўриш шартномаларини қабул қилиш учун мамлакат аъзоларини икки тоифага ажратади — воситачилар[1] ҳамда заҳиралар гуруҳлари. Учрашувлар ўтказиш ва бошқа вазифалар ечимларини ташкилотга аъзо мамлакатларни умумий манфаатлари ва қарашларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади. Доимий барча операциялар ўтказилиш учун маблағлар, ташкилот остидаги ҳарбийларга, зарар кўрган фуқароларга НАТО буджетидан пул ажратилади. Молиявий ҳолат жараёнда қатнашаётган мамлакатлар билан бирга ҳал қилиниб, НАТО буджети шу асосда шакллантирилади.[1]

Ядровий барқарорлик гуруҳи

НАТО давлатларининг мудофаа вазирлари ва мудофаа режалаштириш қўмитаси аъзолари ишида қатнашадиганлар баъзи муҳим ҳолларда ёки фавқулодда вазиятларда ядровий режалаштириш гуруҳи таркибида учрашадилар. Бу гуруҳ аъзолари йиғилганда ядровий сиёсат хавфсизлик, ҳимоя, ахборот тизимлари, бошқарув, ядровий қуроллар кенг муҳокама қилинади ҳамда амалий чоралар белгиланади.

Олий даражали гуруҳ

Бу гуруҳ НАТОнинг ядровий сиёсат ва режалаштириш масалалари бўйича олий консултатив орган сифатида иш юритади. Шунингдек, НАТОнинг энг муҳим масалаларни кўриб чиқишда бу гуруҳ асосий рол ўйнайди.

Тезкор таҳлилий гуруҳ

НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари илк бор 1999-йилнинг апрел ойида Вашингтондаги учрашувида Болқон, Сомали, Гаити ва ушбу ҳаракатлар ички норозилик ва танқидларга сабаб бўлаётгани таъкидланган. Ушбу ҳолатдан сўнг 1990-йилда жаҳоннинг ҳар бир бурчагида танилган НАТО ташкилоти таҳлилчилари НАТОнинг бу ҳаракатларини Шимолий Атлантика кучларининг беҳуда сарфланиши деб баҳолашди. Шунинг учун ҳозирги вақтларда ушбу таҳлилий гуруҳ НАТО ва Европа давлатлари сиёсатини очиқ ва таҳлилий тарзда ўрганмоқда. Таҳлилий гуруҳ аъзолари бош котиб ўринбосарларининг назорати остида бир неча ҳафтада бир марта йиғилиб, сўнгги халқаро воқеаларни таҳлил қиладилар ва уларга қарши махсус чоралар қабул қилинади.

Юқори бош қўмондонлик

НАТО таркибидаги юқори бош қўмондонлик органи ташкилот доирасида амалга ошириладиган барча ҳарбий амалиётлар ва ҳудудлардаги барқарорликни сақлаш учун бевосита жавобгардир. Бу орган жавобгарликни ўз бўйнига олгани боис НАТОдаги сиёсий ва ҳарбий саволларга жавоб бериш ҳамда тегишли тавсияларни жорий этиш ҳуқуқига эга. Юқори бош қўмондонлик органи бир вақтнинг ўзида аъзо мамлакатлар бош котиблари таъсиридан эркин ҳолда иш юритади ва миллий даражадаги масалаларга ечим топишга мас’улдир.

НАТО маслаҳатдошлари Органи

Шимолий Атлантиканинг шартномаси биноан НАТО ташкилотга аъзо давлатларнинг доимий вакиллардан иборат бўлган Маслаҳат органи фаолият юритади. Ушбу орган вакиллари маълум вақт оралиғида йиғилиш эълон қилиб, олдига қўйилган муаммоларнинг ечимини муҳокама қилиш учун тўпланишади.

Бу Маслаҳат органига аъзо бўлган мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари (камида йилига икки марта), мудофаа вазири (зарурий ҳолларда) ва бошлиқлари ҳамда НАТО расмийлари ҳам қатнашишади. НАТО Маслаҳат органи учрашувларида ташкилотнинг олиб бораётган ишлари стратегияси ва асосий устувор йўналишлар белгилаб олинади. Ушбу орган НАТО олиб бораётган фаолиятини аъзо мамлакатлар қарашлари ва декларациялари асосида мувофиқлаштиради, юзага келган муаммоларни ҳал қилади ва асосий сиёсий-ҳарбий қарорларни ишлаб чиқиш ваколатига эгадир. НАТОга аъзо мамлакатлар тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Маслаҳат қўмитаси йиғилишлари одатда кенг думалоқ стол атрофида ўтказилади ва унда барча масалалар умумий келишув асосида бир овоз билан ҳал қилинади.

НАТОнинг доимий бош котиби бу органга раислик қилади ва элчининг катта ёрдамчиси сифатида иш юритади. НАТО маслаҳат органи раиси ҳар йили ўтказиладиган алифбо тартиби йўли билан ташқи ишлар вазири даражасида сайланади. Орган ташкилотнинг фаолиятини муваффақиятли олиб бориш ва барча структураларини яратиш учун масъул этиб тайинланган. Ушбу Маслаҳат органи ечимлари йиғинларида иштирок этган раислар ўринбосарлари, уларнинг маслаҳатчилари ва консултантлари, жавобгарлик қўмиталари иштирокида ҳамда иерархия тартибидаги аниқликлар орқали кўриб чиқилади. НАТО маслаҳат органининг консултатив бўлими, бунда иштирок этган барча мамлакатлар вакиллари ва бош котиб қўл остидаги ёрдамчилар сиёсий саволлар бўйича Сиёсий қўмитага ёндашиб, муаммолар ўзаро баҳам кўрилади.

НАТОнинг фаолият доираси кенгайиши

Шахсий иштирокчилик режаси иштирокчилари

Мамлакат Дунё тинчлигига бирдамлик Шахсий иштирокчилик режаси
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон Май 1994 Май 2005
Арманистон октабр 1994 Декабр 2005
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон Май 1994 Январ 2006
Moldova bayrogʻi Молдова Май 1994 Май 2006

„Тинчлик йўлида ҳамкорлик“

НАТО ташкилотга аъзо бўлган Европа мамлакатлардан ташқари яна бир нечта давлатлар билан битим тузди ва бу битимни Тинчлик йўлида ҳамкорлик номи билан атади.

„Тинчлик йўлида ҳамкорлик“ иштирокчилари: Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Босния ва Герцоговина, Грузия, Ирландия, Қозог'истон, Қирг'изистон, Македония, Малта, Молдова, Россия, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина, Финландия, Черногория, Швецария, Швеция.

Мамлакат Битимда иштирок бошлаши
Finlandiya bayrogʻi Финландия Май 1994
Shvetsiya bayrogʻi Швеция Май 1994
Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон Май 1994
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон Июн 1994
Rossiya bayrogʻi Россия Июн 1994
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Июл 1994
Belorussiya bayrogʻi Беларус Январ 1995
Avstriya bayrogʻi Австрия Феврал 1995
Shveytsariya bayrogʻi Швейсария Декабр 1996
Irlandiya bayrogʻi Ирландия Декабр 1999
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон Феврал 2002
Serbiya bayrogʻi Сербия Декабр 2006
Malta bayrogʻi Малта Апрел 1995 (1996-октабригача); апрел 2008
НАТО бош котиблари[2]
1 Хастингс Лионел Исмај Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия 4-апрел 1952 — 16-май 1957
2 Пол Хенри Спак Belgiya bayrogʻi Белгия 16-май 1957 — 21-апрел 1961
3 Дирк Штикер Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия 21-апрел 1961 — 1-август 1964
4 Манлио Бросио Italiya bayrogʻi Италия 1-август 1964 — 1-октабр 1971
5 Јосеф Лунс Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия 1-октабр 1971 — 25-июн 1984
6 Петер Карингтон Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия 25-июн 1984 — 1-июл 1988
7 Манфред Ворнер Olmoniya bayrogʻi Германия 1-июл 1988 — 13-август 1994
8 Серхио Балансино Italiya bayrogʻi Италия 13-август 1994 — 17-октабр 1994
9 Вили Клаэс Belgiya bayrogʻi Белгия 17-октабр 1994 — 20-октабр 1995
10 Серхио Балансино Italiya bayrogʻi Италия 20-октабр 1995 — 5-декабр 1995
11 Хавиэр Солана Ispaniya bayrogʻi Испания 5-декабр 1995 — 6-октабр 1999
12 Жорж Роберцон Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия 6-октабр 1999 — 17-декабр 2003
13 Алесандро Минуто Рисо Italiya bayrogʻi Италия 17-декабр 2003 — 1-январ 2004
14 Јап де Хоп Шефер Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия 1-январ, 2004 — 31-июл 2009
15 Андерс Фог Расмусен Daniya bayrogʻi Дания 1-август 2009 — 1-октабр 2014
16 Енс Столтенберг Norvegiya bayrogʻi Норвегия 1-октабр 2014 — ҳозирги вақтгача.
Бош котиб ўринбосарлари[1]
# Номи Ватани Фаолият даври
1 Жонкхер ван Вреденбург Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия 1952-1956
2 Барон Адолф Бентинк Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия 1956-1958
3 Алберико Касарди Italiya bayrogʻi Италия 1958-1962
4 Куидо Колона ди Палиано Italiya bayrogʻi Италия 1962-1964
5 Жеймс Роберц Kanada bayrogʻi Канада 1964-1968
6 Осман Олкај Андоза:ТУР 1969-1971
7 Паоло Панса Цедронио Italiya bayrogʻi Италия 1971-1978
8 Риналдо Петригнани Italiya bayrogʻi Италия 1978-1981
9 Ерик де Рин Italiya bayrogʻi Италия 1981-1985
10 Марсело Гуиди Italiya bayrogʻi Италия 1985-1989
11 Амедо де Франчис Italiya bayrogʻi Италия 1989-1994
12 Серҳио Балансино Italiya bayrogʻi Италия 1994-2001
13 Алесандро Минуто Рисо Italiya bayrogʻi Италия 2001-2007
14 Клаудио Бисогниэро Italiya bayrogʻi Италия 2007-2012
15 Алехандер Вершбоw AQSH bayrogʻi АҚСҲ 2012-ҳозирги вақтгача

Нато Ҳарбий Қўмитаси

НАТОнинг энг олий ҳарбий юришларни ўтказадиган махсус Нато ҳарбий қўмитаси мавжуд бўлиб, қўмита қуйидагилардан иборатдир: •ташкилотга аъзо мамлакатларнинг олий унвондаги ҳарбийлари, •қўмондонлар, •Исландия фуқаролар раиси (ҳарбий кучга эга эмаслиги сабабли).

Қўмита ҳарбий муаммоларини олий кенгаш билан муҳокама қилиш учун йилига икки маротаба йиғилади.

Ҳарбий қўмита вужудга келишида НАТО ўзининг ҳарбий тартибини учга бўлди ва, улар қуйидагилардан иборат:

  • Европадаги иттифоқнинг юқори қўмондонлиги. (у асосан иттифоқга аъзо давлатлар қўмондонларининг ҳамфикрлиги остида иш юритади).
  • Атлантика океани қўмондонлиги (у Атлантика иттифоқининг юқори қўмондонлиги томонидан бошқарилади).
  • Канал қўмондонлиги (бу ерда Ла-Манш бўғози назарда тутиляпти). Ушбу қўмондонликка барча ҳарбий флот армияси ва сув ости кучлари хизмат қилади.

НАТО ҳарбий қўмитасининг вазифаси итттифоқ мамлакатлари орасида, қолаверса дунё давлатлари орасида оддий аҳоли тинчлигини бирдамлик сифатида сақлаш режаларини такомиллаштириш ва бу ишларни амалий равишда жонлаштиришдан иборатдир. Европа юқори бош қўмондонлини Нато олий қўмондонлиги (асосан америкалик қўмондонлар) назорат қилади. Бу қўмондонликга уч Европа ҳарбий театр қўмондонлиги номини олган колониялар бўйсинади:

  • Шимолий Европа қўмондонлиги
  • Марказий Европа қўмондонлиги
  • Жанубий Европа қўмондонлиги

Ушбу чоралар орасида ҳарбий қўмита муаммоларини НАТО маслаҳатдошлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Саммит
НАТО давлатларининг саммити (2002)

НАТО аъзолари

Сана Давлат Қайдлар
Ташкилотга асос солган давлатлар
4-апрел 1949 Belgiya bayrogʻi Белгия
4-апрел 1949 Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
4-апрел 1949 Daniya bayrogʻi Дания
4-апрел 1949 Italiya bayrogʻi Италия
4-апрел 1949 Islandiya bayrogʻi Исландия Исландия — ўз армиясига эга бўлмаган НАТОнинг ягона аъзоси, бу мамлакатнинг ташкилотга киришининг шартларидан биридир. Шунга қарамай, давлатнинг қирғоқ қўриқчилари бор. Шунингдек, НАТОнинг тинчликпарвар миссияларида иштирок этиш учун Норвегиянинг базаларида исланд кўнгиллиларини тайёрлаш қарори қабул қилинган.
4-апрел 1949 Kanada bayrogʻi Канада
4-апрел 1949 Lyuksemburg bayrogʻi Люксембург
4-апрел 1949 Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия
4-апрел 1949 Norvegiya bayrogʻi Норвегия
4-апрел 1949 Portugaliya bayrogʻi Португалия
4-апрел 1949 AQSH bayrogʻi АҚСҲ
4-апрел 1949 Fransiya bayrogʻi Франсия 1966-йил июлидан Франсия НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб кетади, аммо Шимолий Атлантика шартномасининг қатнашчиси бўлиб қолаверади.
Биринчи кенгайиш
18-феврал 1952 Yunoniston bayrogʻi Греция 1974-йилдан 1980-йилгача Юнонистон блокнинг бошқа аъзоси — Туркия билан танг муносабатлари сабабли НАТО ҳарбий ташкилотида қатнашмайди.
18-феврал 1952 Turkiya bayrogʻi Туркия
Иккинчи кенгайиш
9-май 1955 Olmoniya bayrogʻi Германия Фақат Ғарбий Германия қўшилади, Саар ГФР билан 1957-йилда бирлашади, ГДР — 3-октабр 1990-йилда.
Учинчи кенгайиш
30-май 1982 Ispaniya bayrogʻi Испания 2001-йили, Испанияни социалистлар бошқара бошлагандан сўнг Испания НАТОнинг ҳарбий органларидан чиқади, аммо НАТОнинг аъзоси бўлиб қолаверади.
Тўртинчи кенгайиш
12 март 1999 Vengriya bayrogʻi Венгрия
12 март 1999 Polsha bayrogʻi Полша
12 март 1999 Chexiya bayrogʻi Чехия
Бешинчи кенгайиш
29 март 2004 Bolgariya bayrogʻi Болгария
29 март 2004 Latviya bayrogʻi Латвия
29 март 2004 Litva bayrogʻi Литва
29 март 2004 Ruminiya bayrogʻi Руминия
29 март 2004 Slovakiya bayrogʻi Словакия
29 март 2004 Sloveniya bayrogʻi Словения
29 март 2004 Estoniya bayrogʻi Эстония
олтинчи кенгайиш
1 апрел 2009 Albaniya bayrogʻi Албания
1-апрел 2009 Xorvatiya bayrogʻi Хорватия

Мудофаалар режалаштириш қўмитаси

Ташкилотда 1967-йилнинг декабридан Олий ҳарбий ва сиёсий орган рукни остида Мудофаалар режалаштириш қўмитаси ташкиллаштирилди. Ушбу орган ўзининг қамровлилиги жиҳатдан Маслаҳат органи билан тенг ҳуқуқлидир. Бу қўмита алянснинг олий ҳарбий ҳукумати саналади ҳамда структураси доимий аъзо давлатлар раисларидан таркиб топган бўлиб, камида икки йилда бир марта ҳарбий алоқалар билан хавфсизликни таъминлаш борасидаги саволларни муҳокамалаш учун мудофаа вазирлари орасида ўзаро йиғинлар уюштирилиб, барча масалалар ҳал қилиниб турилади. Қўмита НАТОга аъзо мамлакатларни умумий хавфсизлигини таъминлаш ва юксалтириш нуқтаи назарини НАТОнинг сиёсий ҳукуматига тавсия қилиб келади. Мудофаалар режалаштириш қўмитаси ҳар йиллик шаҳар ва мамлакатлар миқёсида тинч аҳолини хавфсизлик билан таъминлашга тайёргарлик самарадорлигини оширишига кўмаклашади. Инқироз юз берганда ёки жанг вақтида қўмита уруш ҳолатини баҳолаш маслаҳатини таклиф этиб, ҳарбий кучлардан фойдаланилиши ва янги қоидалар ишлаб чиқишни назорат қилади. Ушбу қўмита қарорлари билан НАТОнинг юқорида санаб ўтилган масалалари тез ҳал бўлибгина қолмай, шу билан бирга қўмита иштирокидаги тайёргарликлар, ечимларнинг қабул қилиниши катта аҳамиятга моликдир.

Бош штаб

Бош штаб НАТОнинг ҳарбий қўмитаси раислари ва юқори бош қўмондонлик органи билан бирга олий ҳарбий намояндачилар ҳамда қуролли кучлар иттифоқи сифатида НАТО бош қароргоҳида олий поғоналардан ўрин олишган. У Бирлашган иттифоқ доирасида Европа минтақасидаги икки қўмондонликни ўз мақсадларига йўналтиради.

  • Шимолий Европанинг бирлашган кучлари:
  1. Belgiya bayrogʻi Белгия
  2. Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
  3. Olmoniya bayrogʻi Германия
  4. Daniya bayrogʻi Дания
  5. Lyuksemburg bayrogʻi Люксембург
  6. Niderlandlar bayrogʻi Нидерландия
  7. Norvegiya bayrogʻi Норвегия
  8. Polsha bayrogʻi Полша
  9. Chexiya bayrogʻi Чехия

Асосий қароргоҳ Нидерландларнинг Брунсам шаҳрида жойлашган;

  • Жанубий Европанинг иттифоқ кучлари:
  1. Vengriya bayrogʻi Венгрия
  2. Yunoniston bayrogʻi Греция
  3. Italiya bayrogʻi Италия
  4. Ispaniya bayrogʻi Испания
  5. Turkiya bayrogʻi Туркия

Асосий қароргоҳ — Италиянинг Неапол шаҳрида жойлашган.

Атлантиканинг олий қўмондонлиги беш асосий бўлинмалардан иборат:

  • Шарқий Атлантика,
  • Ғарбий Атлантика,
  • Жанубий Атлантика,
  • Зарба берувчи флот,
  • Сувости кемаларининг бирлашган қўмондонлиги.

Халқаро ҳарбий штат

Ҳарбий қўмитага изчиллик борасида халқаро ҳарбий штат ёрдам беради ва у махсус ҳарбийлардан ташкил топган бўлиб, давлат ишларини тўғри йўналтириш қоидаси билан НАТО асосий қароргоҳида фаолият юритади. Ушбу қўмита НАТОнинг ечимларини таҳлил қилиб тайёрлайди ҳамда ҳарбий ҳамкорликни ташкилот аъзолари ўртасида учинчи иштирокчи сифатида битим тузади (бу ерда НАТОнинг намояндалари ва унга аъзо мамлакатлардан ташқари алоҳида келтириляпди). 2002-йилда штат иштирокидаги фаолиятда 16 мингга яқин одам қатнашган. Халқаро ҳарбий штат ҳай’ати НАТО аъзолари томонидан тавсия қилинган давогарларни Ҳарбий қўмита ёрдамида сайланган тўрт юлдузли қўмондон томонидан бошқарилади. Ушбу қўмондон ўзига бўйсинадиган бешта вице-директорларга эга. Уларнинг ҳар бири тегишли штаб остида бўлинган жавобгарликларга маъсулдир (яъни режалар ва сиёсат борасида, таҳлилий амалиётлар, битимлар, минтақалар хавфсизлиги, қуролли ва ҳарбий заҳиралар). Штаб маслаҳатчилар гуруҳи, консултантлар ва назоратчиларга эга.

Иқтисодий қўмита

Мамлакатлар орасида ҳамма тарафлама ҳамкорлик мақсадларини ҳаётийлаштириш ва НАТО масалаларига оид шартнома яратиш Иқтисодий қўмита томонидан ўз бўйнига олинган ва ушбу қўмита аъзолари мамлакатлар орасида қизиқтирган саволлар яъни иқтисодий ривожланиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсади ва мудофаага қобилиятли мамлакатлар орасида ўтказиладиган форумларни кўриб чиқади. Бу қўмита табий жиҳатдан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишда кенг дунёқараш ва шароит вазиятларини мудофаа қобилиятига тайёрлаш нигоҳи билан назар солади (буджетдаги ҳарбий чиқим маблағлари, мудофа комплекслари саноати ривожланиши, мудофа режаларини амалга ошириш учун муҳим заҳиралар билан таминлаш ва ҳоказо). Бу масалалар доирасига кирадиган саволлар бўйича ҳар йили НАТО ташкилотчилари орасида ўртага ташланиб иқтисодий муаммолар ва хом-ашёлар борасида муҳокамалар қилиниб тадбиқ қилинади. Бундай йиғинларни тайёрлаш ва ўтказишга Иқтисодий қўмита раҳбарлик қилади.

Қўмондонлик котиби

НАТО байроғи
НАТОга мамлакатларнинг аъзо бўлиши (Миниатура шаклида)

Деярли кун ора НАТОнинг барча қўмиталари фаолиятидаги халқаро котибият йиғинини ҳокимиятда тайинланган аъзо Қўмондон котиби бошчилигида ташкиллаштирилади.

Қўмондонлик котиби бир вақтнинг ўзида НАТО маслаҳатдошлар органи раиси, мудофалар режалаштириш қўмитаси, ядровий режалар гуруҳи ҳамда НАТОнинг бошқа барча қўмиталарнинг расмий раиси вазифасига тайинланган. Ушбу шахс муҳокамаларни ҳаракатлантириш ва ташкиллаштириш, шу билан бирга амалда тадбиқ қилиш чораларини унинг эчими ва дунёқарашига асосланиб кўриб чиқилади. Қўмондонлик котибининг ўзи НАТО доирасидаги аъзо мамлакатлар муаммоларини муҳокама қилиши, баҳслар билан ўртоқлашиши, ўзининг шахсий хизматидан фойдаланиши ва қабул қилинган қарорларни тақдим қилиш борасида тегишли ҳуқуқларни қабул қилади. У НАТОнинг ташқи кўламлиги борасида асосий раиси ва алоҳида ҳокимият ёки жамият билан алоқа қиладиган тарғиботчиси саналади. Баъзи бир ҳолатларда бош котиб ўз ўрнида бўлмаганида, унинг вазифаларини вақтинча барча қўмиталарнинг ўрта даражадаги раиси, яъни бош котиб ўринбосари эгаллаб туради.

Қўмондонлик котибининг бошқарув ваколатига халқаро ҳамкорлар, Қўмондонлик котибининг хизмати учун ажратилган беш операция бўлими, бошқарма хизмати ва молиявий назорат хизматлари киради ва қаътий қоидаларга риоя қилиб эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу бўлимларнинг ҳар бирига Қўмондонлик котибининг ёрдамчиларидан бири раҳбарлик қилади. Ёрдамчи эса асосий қўмита жавобгарлиги бўлимининг раиси ҳисобланади. Қўмондонлик котиби НАТО ташкилотининг юритаётган ишларига вазирлар даражасида адо этувчи котиб сифатида жавобгарликни ўз бўйнига олади.

НАТОнинг иш юритадиган расмий тиллари инглиз тили ва франсуз тилидир.

НАТО маҳкамаси қароргоҳи Белгия пойтахти Бруссел шаҳридан ўрин олган.

Столтенберг сиёсати

НАТОнинг янги раҳбари Евро-Атлантика иттифоқи турли томонлардан янги таҳдидлар билан юзлашаётгани ҳақида огоҳлантирган.Афинада Юнонистон Бош вазири Антонис Самарас билан кўришган Енс Столтенберг Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини ҳамда Ироқ ва Суриядаги жанглардан ватанига қайтаётган хорижлик жангариларни Европа учун янги таҳдид манбалари дея санаган.

Россия Украинада халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Бу ҳолат мавжуд ишончга жиддий путур етказиб, Евро-Атлантика иттифоқи хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада эса “Исломий давлат” ва бошқа экстремист гуруҳлар зўравонлик ва беқарорликка сабаб бўлмоқда. Уйига қайтаётган хорижлик жангарилар ҳам тинчлигимизни хавф остига қўйяпти. Кўплаб томонлардан турли шакллардаги таҳдидлар билан юзлашяпмиз, - деган НАТО Бош котиби.[3]

Антонис Самарасга кўра, Россия билан тўлиқ ҳарбий ҳамкорликни қайта тиклаш ҳозир имконсиз, аммо Москва билан мулоқотни давом эттириш керак, дея ўз фикрини қайд этган.

НАТО-Россия кенгаши доирасида тўлиқ ҳамкорликни қайта тиклаш ҳозир имконсиз. Лекин Россия билан алоқа қилиш йўллари очиқ қолиши ва сиёсий мулоқот давом этиши керак. Европа хавфсизлигини таʻминлашда Россиянинг иштироки муҳим. Бунга муаммо ечимининг бир қисми сифатида қараш керак, - Антонис Самарас.

Россия ҳарбий самолётларининг Европа осмонида фаоллашиши ортидан НАТО ҳарбий ҳозирлигини ошираётгани ҳақида хабар берган.[3] Столтенбергнинг айтишича, иттифоқ Болтиқ, Шимолий ва Қора денгизлар узра Россия амалга ошираётган ҳаво рейсларини яқиндан кузатиб бормоқда. НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг айтишича, Россия Украина ичида ва чегарасида ҳарбий куч тўплаб, илғор ускуна ва ҳаво мудофааси тизимларини ўрнатмоқда деган фикрларни юритган. Столтенберг Москвадан қўшинларини ортга қайтаришни сўраб, Украина шарқидаги ихтилофни тугатишга ҳисса қўшишга чақирган. Ғарб назарида Кремл исёнчиларни қўллаб-қувватлаган деган фаразлар бўлган. Москва бу даъволарга жавобан ҳар доим айбловларни инкор этган. Украина Мудофаа вазирлиги 2014-йилнинг 16-ноябридан то 18-ноябрига қадар Украина ғарбида содир бўлган тўқнашувларда беш аскарини йўқотганини, саккиз нафари яраланганини маълум қилган.Олмония Ташқи Ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмеер Украина ҳукумати ва исёнчиларни 2014-йилнинг сентабр ойида Минскда имзоланган тинчлик шартларини бажаришга чақирган.Бирлашган Қироллик Ташқи Ишлар вазири Филип Хеммонднинг фикрича, тинчлик битимини имзолаган Россияга унинг мажбуриятларини эслатиб туриш кераклигини таъкидлаган.Украина Бош вазири Арсений Яценюк назарида Украина ва Россия расмийлари нейтрал ҳудудда масала бўйича музокара қилиши лозимлигини таъкидлаган бўлса, Кремл бунга жавобан Киевни шарқдаги исёнчилар билан мулоқотга чорлаган.Украина Президенти Петро Порошенконинг Олмония матбуотига айтишича, керак бўлса, Украина Россия билан кенг қамровли урушга тайёрлигини яшириб ўтирмаган.[4]

Совет Иттифоқи, Россия

1949-йили Битимнинг тузилишида Совет Иттифоқи депутатлари орасида мамлакатнинг хусусий хавфсизлигига раҳна солмоқчи деган фикрлар юритилган. 1949-йили ва 1954-йилларда Берлин шаҳрида АҚШ, Буюк Британия, Франсия каби мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари ва СССР маҳкамаси раислари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда НАТОни мудофаа борасида ҳаддан зиёд чуқурлашиб кетган ташкилот сифатида Совет Иттифоқи томонидан танқид қилинган. Кейинчалик ўзининг ташқи алоқаларини мустаҳкамлаш учун алянс битимига аъзо бўлиб шу билан бирга НАТОга аъзо барча мамлактларни СССР билан ҳамкорлик қилишига чақиради ва орадан бир неча йиллар ўтиб ҳеч бир асоссиз ушбу ҳамкорлик бекор қилинган. НАТОнинг хатти ҳаракатларига жавобан Совет Иттифоқи Европа таъсирини ўзининг равнақи йўлида бартараф этиш учун 1955-йил давлат ичидан ҳарбий блокни Совет Иттифоқи юритаётган сиёсатни таҳлил этиш борасида Варшава шартномасини тузади. Варшава шартномаси ташкилоти ва Совет Иттифоқи парчаланиб кетишидан[5],[6] сўнг НАТО жамланмаси хавфларни бартараф этиш маҳкамаси борасида расмий битим тузди ва бу битим ўзининг доирасига Узоқ Шарқ мамлакатларини қамраб олиш чоралари қўйилган эди. Ва НАТО олдиндан Советлар хавфини бартараф этиш мақсади эканлигини ошкора ва яққол америкалик публицист Ноам Хомск, айтганидек баён этиб келган. Ноам Хомск иборалари:

НАТО олдидаги вазифалар халқаро энергетика системаларини назорат қилиш, денгиз йўллари, ер ости қувурларидан ўтган барча нарсаларни Ҳукмдор назорати сифатида ечиш.[7] дея НАТО борасидаги фикрларини омма олдида такидлаган.

2006-йилнинг апрел ойида А. И. Солженицин, „Московскиэ новости“ газетаси муҳбирлари саволига жавоб бераётиб шуни эълон қилган:

НАТО методик ва устуворлик жиҳатидан ҳарбий доирасини жуда ҳам кескин тарзда ривожлантиряпти. Бунга сабаб Россияни жануб томондан қамраб олишдир. Бу ерда очиқ равишда рангли инқилобни хом ашё билан қўллаб қувватлаши Шимолий Атлантикани Ўрта Осиёга қизиқишлари баланд эканлигини намоён қилади. Бунда фақат биргина эътироф қолади, шу ҳам бўлса эркинликни йўқотиб Россия атрофини бутунлай ўраб олишидир[8]

7-июн 2007-йилда Россия президенти Владимир Путин "Шимолий Атлантиканинг иштирокчи мамлакатлари ва „Дунё тинчлигига бирдамлик“ программасида иштирок қиладиган бошқа мамлакатлар орасидаги розилик шартномаси , 19-июн, 1995-йилги қабул қилинган қарор ҳолати ҳамда унга қўшилган масалалар" борасидаги № 99 федерал қонунига имзо чекди. 2008-йилнинг январида НАТО ишларини кўриб чиқиши бўйича Россиянинг доимий ҳукумат бошлиғи вазифасини ижро этиш учун Дмитрий Рогозин тайинланди ва у ўз ўрнида Россия Федерацияси ва Шимолий Атлантика шартномаси муносабатларини жамиятда қизиқтирган саволларга мавжудиятлик баландлиги сифатини оширди.

Лондонда жойлашган тадқиқотлар маркази Россияни Учинчи Жаҳон урушига туртки бўладиган ҳаракатларда айблаган. Ҳаво маконини бузиш, денгизда бошқа давлат ҳудудига кириш, Ғарбга қарши ҳужумлар уюштириш ниятини намойиш қилиш — бу Кремлнинг сўнгги ойлардаги қадамлари дея 2014-йилнинг ноябр ойида янги ҳисоботида айнан шу ҳақида ёзган.2014-йилнинг феврал ойидан, то 2014-йилнинг октабр ойига қадар Россия ҳарбий самолётлари НАТОга аъзо давлатлар ҳаво чегараларини қарийб 40 марта бузиб ўтган. Бу „Европа етакчилик тармоғи“ номли таҳлилий гуруҳ маълумоти. Яна бир бошқа ҳисоботга кўра, Россия қирувчи самолётининг Данияга тегишли йўловчи самолёт билан тўқнашишига оз қолган. Бундан ташқари, Швеция сувларига Россия сувости кемаси киргани тахмин қилинган. Айнан шундай тахминлар ҳамда Эстония разведкаси агентининг ўғирланиши ва Россиянинг машқлар пайтида АҚШга қарата ракета узишини фараз қилиши гуруҳни изланиш ўтказишга мажбур қилган.

Масала аслида ниҳоятда жиддий - дейди лондонлик таҳлилчи Жонатан Айл - хавфсизлик кафолатларини бузишга қаратилган уринишларга гувоҳ бўляпмиз. Ваҳоланки, Ғарб собиқ коммунистик давлатларга бу кафолатларни берган.[9]

Кафолатлар ёзма равишда берилган, Полшада эса чегара заставалари бунёд этилган. Бугунда улар кенгайтирилмоқда, НАТОга аъзо давлатлар эса кўпроқ машқлар ўтказяпти, худди Украинадагидек.

Москвага уруш бошлаш ниятида эмаслигимизни намойиш қилишимиз зарур. Бизга можаро керак эмас. Лекин Россиядан қўрқмаймиз. Шуни улар тушунсин - деган Айл.[9]

Экспертлар фикрича, Россиянинг ҳозирги сиёсати бир тарафдан Ғарбнинг ҳарбий қудратини ўрганишга, бошқа тарафдан мамлакат ичида Путин обрўсини оширишга қаратилган деган иддаолар илгари сурилган. Аммо ҳарбий таҳдид жиддий эмас, дея фикр билдирган Халқаро стратегик тадқиқотлар институтидан Дуглас Барри.

НАТО юзлашаётгани Совет давридагидек катта ҳаво кучлари эмас. Россия ҳаво кучлари ундан анча кичик, салоҳияти ҳам 1980-йиллардаги Совет ҳаво қўшинлариникига етмайди - деган у.

Шунга қарамай, сармоялар ҳажмининг ошгани Россияга ҳарбий парвозларни кўпайтиришга ёрдам берган. 2015-йилларда Кремл қуролли кучларини замонавийлаштиришни режалаган.

Бу Россия раҳбариятининг иштаҳаси нақадар юқорилигидан дарак беради, - дея фикрини қайд этган Барри.

Мутахассислар фикрича, Россиянинг асосий мақсади НАТОнинг янада кенгайишига чек қўйиш ва ҳатто собиқ коммунистик давлатларни ўз таъсир доирасига қайтариш деб ҳисоблашган.[9] НАТО раҳбарининг таъкидлашича, Совуқ уруш даври қайтгани йўқ, аммо Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ўртадаги ишончга путур етказиши мумкинлигини матбуот анжуманида билдириб ўтган. Алянс тарқатган маълумотга кўра, ўтган икки кун ичида 20 дан ортиқ Россия ҳарбий самолёти тўрт гуруҳга бўлиниб иттифоқнинг ҳаво чегараларини кесиб ўтган.2014-йилнинг ўзида бундай ҳолатлар сони 100 дан ошган. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан уч баробар кўп демаклигини мутахасислар таъкидлашган.2014-йилнинг март ойида Россия Қримни ўз ҳудудига қўшиб олгандан кейин Россия ва НАТО алоқалари кескин совуқлашган. НАТО, шунингдек, Москвани шарқий Украинадаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган. НАТО сўзловчисининг айтишича, Россия самолётларини тўхтатиш учун Норвегия, Бирлашган Қироллик, Португалия, Германия ва Туркияга қарашли қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилган. Бу номаълум самолётлар НАТО ҳудудига кирганда доим риоя қилинадиган одатдаги тартиб, дея бу ҳолатни изоҳлаган НАТО расмийси. НАТОнинг шарқий аъзолари, хусусан, Полша ва Болтиқбўйи давлатлари, айниқса, Россиянинг ҳарбий фаоллигидан норози бўлишган. Уларнинг хавотирларига жавобан, АҚШ етакчилигидаги иттифоқ минтақада ҳаво сарҳадларини қўриқловчи самолёт ва ҳарбий мутахассислар сонини оширган.

Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлиги

Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик 1994-йил 13-июлда тасдиқланган НАТОнинг „Тинчлик йўлида ҳамкорлик“ дастурининг Доиравий битимига мувофиқ ҳамда 1996-йилдан бошлаб ҳар йил ишлаб чиқариладиган ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб оладиган (ҳарбий таълим, мудофаа сиёсати, терроризмга қарши кураш, илмий изланишлар, фавқулодда ҳолатларда фуқаролар муҳофазасини таъминлашни режалаштириш) шерикчилик бўйича индивидуал дастурлар доирасида амалга оширилади.[10]

Ўзбекистон ва НАТОнинг ЕАҲК доирасидаги махсус йиғилишларида, жумладан ЕАҲКнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, элчилар, сиёсий қўмиталар, олий ҳарбий-сиёсий қўмиталар, „Тинчлик йўлидаги фан“ бўйича Қўмитаси ва фуқаролар муҳофазаси бўйича Қўмитаси йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.

Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда НАТОга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорик, яъни НАТОнинг Фан қўмитаси алоҳида аҳамият касб этади. Сўнгги йиллардаги Ўзбекистоннинг НАТОга аъзо давлатлар билан ҳамкорлиги тажрибаси унинг жуда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда НАТО билан информацион технологиялар, тиббиёт ва бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2007-йил май ва 2008-йил октабр ойларида НАТОнинг Фан қўмитаси раиси К.Успелернинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамкорликнинг янада янги босқичларга кўтарилишига туртки бўлган.

2008-йил 3-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов НАТО Бош котиби Я. Схеффернинг таклифига биноан НАТО/ЭАҲКнинг Буҳарест шаҳридаги саммитида иштирок этди ва Афғонистонда барқарорликни таъминлаш мақсадида „6+3“ Гуруҳини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича НАТО Бош котибининг махсус вакили Р.Симмонс республикага бир неча бор ташриф буюрган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 ҳттп://www.нато.инт/cв/депсеcген.ҳтм НАТО Wҳўс wҳо? — Депутй Сеcретариэс Генерал оф НАТО
  2. ↑ ҳттп://www.нато.инт/cв/сеcген.ҳтм НАТО Wҳўс wҳо? — Сеcретариэс Генерал оф НАТО
  3. ↑ 3,0 3,1 ҳттп://www.америкаовози.cом/cонтент/нато-неw-чалленгес/2502924.ҳтмл
  4. ↑ ҳттп://www.америкаовози.cом/cонтент/украине-руссиа/2524638.ҳтмл
  5. ↑ Центр Политических Технологий, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-25
  6. ↑ Комментарии экспертов ЦПТ, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-25
  7. ↑ Александр Солженицин о месте России в современном мире
  8. ↑ „Сбережениэ народа — висшая изо всех наших государственних задач“. 2013-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-апрел.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 ҳттп://www.америкаовози.cом/cонтент/руссиа-флигҳц/2521309.ҳтмл
  10. ↑ Евро-Атлантика ҳамкорлик кенгаши (ЭАҲК) ва"Тинчлик йўлида ҳамкорлик" (ТЙҲ) дастури доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) ҳамкорлиги тўғрисида, 2012-06-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-23
Расмий сайти
Жамоавий янгиликлар

Ҳаволалар