Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги (Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги) – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ташкиллаштириладиган, футбол бўйича ҳар йили ўтказиладиган миллий кубок мусобақаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги
Давлат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Конфедерация ОФК
Ўтказувчи ташкилот Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси
Футбол тизимидаги даражаси 2
Ташкил этилган 25-октябр, 1992-йил (34 йил аввал) (1992-10-25)
Жамоалар сони 50
Амалдаги чемпион Пахтакор (14-марта)
Энг кўп марта чемпион Пахтакор (14 марта)
ТВ ҳамкорлар Спорт ТВ
Футбол ТВ
Веб-сайт пфл.уз
Жорий мавсум: 2025

Гуруҳ босқичи, Плей-офф босқичи ва финалдан иборат. Гуруҳ босқичи апрел-май ойларида, Плей-офф босқичи июн-сентябр ойларида, финал ўйини эса сентябр охири ёки октябр бошларида бўлиб ўтади.

1992-йилдан бери ўтказилади. Ўзбек футболи миқиёсидаги энг узоқ йиллик тарихга эга мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистон мустақиллиги даврида биринчи кубок соҳиби Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби, охиргиси Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби ҳисобланади.

Ўзбекситон Кубоги ғолиблари ОФК Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Агар Ўзбекистон кубогини Суперлига Чемпиони қўлга киритган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Суперлигасидаги 2-ўринни олган клубга ОФК Чемпионлар Лигасида иштирок этиш имконияти берилади.

„Пахтакор“ 14 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган мусобақадаги энг муваффақиятли клуб ҳисобланади. Иккинчи ўринда „Бунёдкор“ ва „Насаф“ — 4 та, „Навбаҳор“, ва „Локомотив“ клублари 3 тадан кубок билан учинчи ўринда[1][2].

Финаллар тарихи

Энг кўп гол урилган ўйин 2001—2002-йилги мавсумда „Пахтакор“ жамоасининг „Нефтчи“ жамоасига қарши ўйинида 6:3 ҳисобида қайд этилган[3].

Кубок финалларида 3 марта пеналтилар сериясига, 9 марта қўшимча вақтларга мурожаат қилинган. Финалларда жами 81та тўп (пеналтилар сериясидан ташқари) дарвозаларга киритилган. Финал учрашувларига жами 287 048 томошабин ташриф буюрган[4].

Ўзбекистон Кубоги финаллари тарихидаги энг сўнгги гол муаллифи – Владимир Бубанжа ҳисобланади[5].

Стадионлар

Янгиланган Ўзбекистон Кубоги. 2020-йил

Энг кўп финалга мезбон бўлган стадион: Пахтакор марказий стадиони – 18 марта. 2014-йилдан буён финаллар бошқа стадионларда ўтказилмоқда. Динамо – 3, МҲСК – 2, Истиқлол – 2, Бунёдкор – 1, Навбаҳор – 1 Сўғдиёна – 1, Локомотив – 1, ОКМК – 1, Бухоро – 1 мартадан мезбон бўлган.

Энг кўп томошабин келган финал: 1999/2000-йилги мавсумда „Дўстлик“ – „Самарқанд“ ўйинига 30 минг томошабин келган.

Йиллар бўйича ғолиблар

Ўзбекистон Кубоги ғолиблари

Финал учрашувлари

Мавсум Сана Чемпион Ҳисоб Иккинч ўрин Стадион Томошабинлар сони
1992 1992-йил 25-октябр Навбаҳор Наманган 0-0(6-5 п) Темирйўлчи Қўқон Динамо стадиони, Самарқанд 7,000
1993 1993-йил 9-октябр Пахтакор 3-0 Навбаҳор Наманган Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 8,000
1994 1994-йил 6-сентябр Нефтчи Фарғона 2-0 Янгиер МҲСК Стадиони, Тошкент 10,000
1995 1995-йил 19-ноябр Навбаҳор Наманган 1-0 МҲСК Тошкент Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 6,000
1996 1996-йил 10-ноябр Нефтчи Фарғона 0-0 (5-4 п) Пахтакор Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 5,000
1997 1997-йил 25-ноябр Пахтакор 3-2 (қ.в.) Нефтчи Фарғона Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 21,000
1998 1998-йил 29-август Навбаҳор Наманган 2-0 Нефтчи Фарғона Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 9,000
1999 1999-йил Куз-Баҳор тизимига ўтказилган
1999-2000 2000-йил 29-июн Дўстлик 4-1 Самарқанд-Динамо Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 30,000
2000-2001 2001-йил 4-август Пахтакор 2-1 Нефтчи Фарғона Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 25,000
2001-2002 2002-йил 9-август Пахтакор 6-3 (қ.в.) Нефтчи Фарғона Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 25,000
2002-2003 2003-йил 15-август Пахтакор 3-1 Насаф Қарши Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 15,000
2004 2004-йил 1-октябр Пахтакор 3-2 Трактор Тошкент Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 10,000
2005 2005-йил 26-ноябр Пахтакор 1-0 Нефтчи Фарғона Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 5,000[6]
2006 2006-йил 8-ноябр Пахтакор 2-0 Маш’ал Мубарек Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 17,000
2007 2007-йил 9-декабр Пахтакор 0-0 (7-6 п) Бунёдкор (Қурувчи) МҲСК Стадиони, Тошкент 11,500
2008 2008-йил 31-октябр Бунёдкор 3-1 (қ.в.) Пахтакор Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 12,124
2009 2009-йил 8-август Пахтакор 1-0 Бунёдкор Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 27,543
2010 2010-йил 18-август Бунёдкор 1-0 Шўртан Ғузор Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 8,247
2011 2011-йил 13-ноябр Пахтакор 3-1 Насаф Қарши Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 12,005
2012 2012-йил 30-ноябр Бунёдкор 3-0 Насаф Қарши Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 7,000
2013 2013-йил 25-сентябр Бунёдкор 2-1 Насаф Қарши Пахтакор марказий стадиони, Тошкент 5,228
2014 2014-йил 12-ноябр Локомотив 1-0 (қ.в.) Бунёдкор ОКМК стадиони, Олмалиқ 8,251
2015 2015-йил 17-октябр Насаф Қарши 2-1 Бунёдкор Соғдиёна стадиони, Жиззах 11,650
2016 2016-йил 30-ноябр Локомотив 1-0 Насаф Қарши Динамо стадиони, Самарқанд 8,150
2017 2017-йил 4-декабр Локомотив 1-0 Бунёдкор Бунёдкор стадиони, Тошкент 29,000
2018 2018-йил 28-октябр АГМК 3-1 Пахтакор Истиқлол стадиони, Фарғона[7] 11,152
2019 2019-йил 26-октябр Пахтакор 3-0 АГМК Локомотив стадиони, Тошкент 7,185
2020 2020-йил 20-декабр Пахтакор 3-0 АГМК Навбаҳор марказий стадиони, Наманган 3,579
2021 2021-йил 4-декабр Насаф Қарши 2-1 Пахтакор Динамо стадиони, Самарқанд 11,127
2022 2022-йил 30-октябр Насаф Қарши 2-1 Навбаҳор Наманган Бухоро Спорт Мажмуаси, Бухоро 13,331[8]
2023 2023-йил 12-ноябр Насаф Қарши 1-0 АГМК Қарши марказий стадиони, Қарши 17,710[9]
2024 2024-йил 5-октябр Андижон 3-2 Навбаҳор Наманган Истиқлол садиони, Фарғона 20,000
2025 2024-йил 29-октябр Пахтакор 1-0 Бухоро Бобур стадиони, Андижон 6,814

Совриндор клублар

Клублар Чемпион Иккинчи ўрин Финаллар Чемпион йиллар
Пахтакор Тошкент 14 4 18 1993, 1997, 2001, 2002, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2011, 2019, 2020, 2025
Бунёдкор Тошкент 4 5 9 2008, 2010, 2012, 2013
Насаф Қарши 4 5 9 2015, 2021, 2022, 2023
Локомотив Тошкент 3 3 2014, 2016, 2017
Навбаҳор Наманган 3 3 6 1992, 1995, 1998
Нефтчи Фарғона 2 5 7 1994, 1996
АГМК-Олмалиқ 1 3 4 2018
Дўстлик Тошкент 1 1 2000
Андижон 1 1 2024
МҲСК Тошкент 1 1
Шўртан Ғузор 1 1
Динамо Самарқанд 1 1
Маш’ал Муборак 1 1
Трактор Тошкент 1 1
Янгиер 1 1
Қўқон-1912 (Темирйўлчи) 1 1
Бухоро 1 1

Ҳакамлар

Илк финалда (1992-йил) ҳакам Гали Имомов бўлган.

Ўзбекистон кубоги финалларида ишлаш борасида мундиаллар рекордчиси Равшан Эрматов ҳисобланади. Унинг ҳисобида 5 та финал бор. Кейинги поғонага 4 тадан ўйин билан Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин ёзилган. Рустам Саидов ва Марат Исмоилов ҳисобида 2та ўйин бор. Равшан Эрматов қаторасига 5 марта финалларда ишлаш бўйича ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади. 2010—2013-йилги мавсумлар ҳал қилувчи баҳсларининг барчасини Эрматов бошқарган.

2 бор чет эллик ҳакамлар ишлаган. 2014-йилги финал ўйинини Ким Донг-жин (Жанубий Корея) бошқарган. 2017-йилги финал баҳсида БАА вакили Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган.

Финалларда энг кўп сариқ карточка Равшан Эрматовнинг чўнтагидан чиққан (20 марта) бўлса, қизил карточка кўрсатиш борасида Гали Имомов ҳамда Ноил Лутфуллин етакчи бўлган (3 тадан). Пеналти белгилаш бўйича Темур Тўхтасинов етакчи[10].

Ўзбекистон кубоги финал ўйинида ишлаган ҳакамлар рўйхати (Йиллар ва энг кўп ҳакамлик бўйича)

№ Ҳакам Финал Сариқ карточкалар Қизил карточкалар Пеналтилар
1 Равшан Эрматов 5 20 1 1
2 Гали Имомов 4 14 3 0
3 Ноил Лутфуллин 4 14 3 0
4 Марат Исмоилов 2 12 2 0
5 Рустам Саидов 2 11 1 0
6 Рашид Айтеков 1 8 0 0
7 Ғайрат Каримов 1 6 0 0
8 Шерзод Қосимов 1 4 0 1
9 Ким Донг Жин 1 3 1 0
10 Муҳаммад Абдулла Ҳасан 1 5 0 0
11 Сардор Нажафалиев 1 4 1 1
12 Дилшод Асимов 1 3 0 0
13 Дмитрий Роман 1 3 0 0
14 Темур Тўхтасинов 1 5 0 2
15 Владислав Цейтлин 1 4 1 0
16 Зокир Қодиров 1 1 0 1
17 Ахрол Рисқуллаев 1 3 1 0
18 Вадим Агишев 1 5 0 0
19 Азиз Асимов 1 9 0 1
20 Найим Қосимов 1 5 0 0

Энг яхши тўпурарлар

Умумиий Кубок тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Қалин белги фаол ўйинчини билдиради.

Финаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлар

№ Фуқаролиги Ўйинчи Позиция Йиллар Клуб Жами
1 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Анвар Солиев Ҳужумчи 1994—2017 Навбаҳор
Пахтакор
Бунёдкор
5
2 Serbiya bayrogʻi Сербия Serbiya Драган Ćэран Ҳужумчи 2016— Насаф 5
3 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Леонед Кошелев Ярим ҳимоячи 1985—2003 Пахтакор 4
4 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Сервер Жепаров Ярим ҳимоячи 1998—2017 Пахтакор 2
5 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Рустам Дўрмонов Ҳужумчи 1985—2003 Нефтчи 2
6 Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон Turkmaniston Гочгули Гочгулиев Ҳимоячи Пахтакор 2
7 Serbiya bayrogʻi Сербия Serbiya Жован Đокиć Ҳужумчи АГМК 2
8 Ukraina bayrogʻi Украина Ukraina Олександр Пишчур Ҳужумчи Бунёдкор 2
9 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Жасур Ҳасанов Ярим ҳимоячи 2000—2024 Бунёдкор
Локомотив
2
10 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Жаъфар Ирисметов Ҳужумчи 1993—2012 Дўстлик 2
11 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Миржалол Қосимов Ярим ҳимоячи 1987—2005 Пахтакор 2
12 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Нўмон Ҳасанов Ҳужумчи 1985—2007 Пахтакор
Трактор
2
13 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Gruziya Иракли Климиашвили Ҳужумчи Пахтакор 2
14 Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон Oʻzbekiston Андрей Акопянс Ярим ҳимоячи Пахтакор 2

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „О'збекистон кубоги. Барча финалларнинг рамзий терма жамоаси“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-сентабр 2022-йил.
  2. ↑ „16:0 - О'збекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?“ (2024-йил 23-апрел).
  3. ↑ „Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми?“. 2023-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-май.
  4. ↑ „Мутлақ рекордчи Нестеров ёхуд финалда ўйнаган дарвозабонлар ҳақида“. 2023-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-май.
  5. ↑ „О'збекистон Кубоги финалига оид фактлар“ (О'збек). Чампионат.Асиа (10-25-2016). 2023-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
  6. ↑ „Мухлислар ташрифи“.
  7. ↑ „О`збекистон кубоги-2018. Финал баҳси рақамларда“ (2018-йил 29-октябр).
  8. ↑ „“Насаф” уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!“. 2022-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „“Насаф” тўрт карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!“. 2023-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-декабр.
  10. ↑ „О'збекистон Кубоги Бош ҳакамлари тарихи“.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар