Писком – Тошкент вилоятидаги дарё. Чирчиқ дарёсининг ўнг бош ирмоғи. Майдонтол тизмасининг шимолий ён бағридан оқиб тушадиган Майдонтол ва Писком тизмасининг шимоли-ғарбий ён бағридан оқиб тушадиган Ойгайинг сойларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, шимоли-шарқдан жануби-ғарб томон оқади ва Чорвоқ сойлигига келганда Чатқол дарёси билан қўшилиб, Чирчиқ дарёсини ҳосил қилади. Узунлиги 70 км, ҳавзасининг майдони 2540 км²[1].

Писком


Ҳавзаси 2540 км²
Сув оқими
Бошланиши Майдонтол тизмаси
 · Бошланиш жойи Майдонтол ва Ойгайинг дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлади.
 · Баландлиги 1 485 м м
Қуйилиши Чорбоқ сув омбори
Давлат

Тавсифи

Писком аввал чуқур тоғ водийсида тошлар орасидан, сўнгра террасали кенг водийда оқади. Дарё ҳавзаси анча баланд (ўртача баландлиги 2645 м) бўлиб, унда умумий майдони 130 км²га яқин 140 дан ортиқ кичик музлик бор. Писком қор-музлик сувидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 82 м³/сек. Йиллик оқимнинг 47% март – июн, 38% июл— сентабр, қолган 15% эса октабр–феврал ойларида оқиб ўтади. Суви мартдан кўпая бошлайди, июн—июлда энг кўп, январ—февралда эса энг кам бўлади. Энг кўп сув сарфи 700 м³/сек ва ундан ортиқ, энг кам сув сарфи 10 м³/сек. гача. Писком анча лойқа дарё (ҳар 1 м³ сувида ўртача ҳисобда 200 г лойқа бўлади). Пискомга 40 дан ортиқ сой ва жилғалар келиб қўшилади. Улардан энг йириклари: Ихначсой, Қорақизсой, Тепарсой, Аксарсой ва Новалисой.[2].

Дарё водийси

Писком дарёси оқиб ўтувчи водий бўйлаб бутазорлар, шунингдек, мевали дарахтлар (олма, нок, ўрик ва олхўри), майда ёнғоқзорлар, чинор ва тераклар ўсади. Водий фаунаси ҳам бой: бу ерда кирпилар, сувсарлар, тулкилар, мармотлар, шунингдек, ёввойи чўчқалар ва қўнғир айиқлар яшайди.

Писком дарёси ирмоқлари

Писком ирмоқларидаги сув миқдори мавсумий тарзда ўзгариб туради. Тоғ тепасидаги қорларнинг эриши натижасида сел келиши ҳам мумкин. Ирмоқлар ўз йўлларида шаршара ва кўлларни ҳосил қилишади.

Қуйида дарёнинг Ойгайинг ва Майдонтол қўшилишидан ҳосил бўлганидан токи Чорбоқ сув омборига қўшилишигача бўлган масофада ҳосил қилган йирик ирмоқлари кўрсатилган:

  • Анаулгенсой (ўнгда)
  • Ихначсой (чапда)
  • Пискомсой (чапда)
  • Урунгач (ўнгда)
  • Бодоқдой (чапда)
  • Когари-Капчигай (чапда)
  • Тепарсой (ўнгда)
  • Каптаркуш (чапда)
  • Ҳаромзодасой (ўнгда)
  • Испайсой (чапда)
  • Мулласой (чапда)
  • Аксарсой (чапда)
  • Новалисой (ўнгда)

Охирги учта сой Писком дарёси билан бирга Чорбоқ сув омборига бориб қўшилади[3].

Туризм

Сайёҳлар кўпинча Писком дарёси бўйлаб сол ва қайиқларда сайр қилишади. Ҳозирги вақтда Писком водийсининг катта қисми чегара зонасида жойлашгани сабабли, сайёҳларга махсус рухсатнома бериш тартиби йўлга қўйилган.

Испайсой ҳосил қилган шаршара

Пискомнинг ўнг ирмоғи Ҳаромзодасой муҳим сайёҳлик марказидир. Бу ном („ноқонуний оқим“ деб таржима қилинган) сувнинг асосий қисми қоядаги тешикларидан оқиб оқиб чиқади. Кейин унга қор ва бошқа ирмоқларнинг сувлари қўшилади[4], а площад бассейна 2540 км²[4].

Аҳоли пункти

Дарёнинг қуйи оқимида аҳоли пунктлари бор, масалан, Нанай, Боғистон. Ўрта оқимдаги энг йирик аҳоли пункти Писком қишлоғи[5].

Гидроэнергетика

Ҳозир Чирчиқ-Бўзсув сувенергетика тракти таркибига кирувчи Испай қишлоғи яқинида Писком ГЕСи қурилмоқда[6]. Режалаштирилган қуввати 404,4 МВт. Қурилишнинг режалаштирилган якунлаш муддати – 2024 йил.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ ЎЗБЕКИСТОН ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ (Ўзбек). Донишманд зиёси [2022] — 624-бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Чорвоқ сув омбори“.
  4. ↑ 4,0 4,1 Рысбеков Ю.Х. „Трансграничные проблемы Чирчик-Ахагаранского бассейна. Научно-информационный Центр Межгосударственной Координационной Водохозяйственной Комиссии Центральной Азии, Ташкент, Узбекистан“ (ру) (пдф). cаwатер-инфо.нет. 2020-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-январ.
  5. ↑ „Географические и гидрологические характеристики (по материалам справочника "Ресурсы поверхностных вод СССР")“ (деадлинк). 2001-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-июл.
  6. ↑ „Фото: Пскем дарёсида йирик ГЕС қурилмоқда“ (2017-йил 3-октябр).